Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 36-сонли қарорида Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудида «Узумни қайта ишлаш корхонаси»ни қуриш бўйича эълон қилинган тендерда «Urganch Sharob» AJ раҳбарининг буйруғи билан тузилган тендер комиссиясининг қарорига асосан “TEXSTROYBISNES TRANS” МЧЖ ғолиб деб топилди.
Archive for the ‘News’ Category
Диққат тендер! Қурилиш ташкилотлари диққатига
“URGANCH SHAROB” АЖ ТЕНДЕР ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
«URGANCH SHAROB» аksiyadorlik jamiyati томонидан Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилиб “Узумни кайта ишлаш корхонаси” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Акциядорлар диққатига!!!
“URGANCH SHAROB” АЖ Кузатув кенгашининг 2017 йил 5 майдаги йиғилиш баёнига асосан 2017 йилнинг 18 май куни жамият акциядорларининг 2016 йил якунларига бағишланан навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши эълон қилинган.
Бугунги кунда йиғилишга киритилган 19 -чи масала матни ўзгартирилганлиги мунособати билан ўзгарган матн эълон қилинади.
Эски таҳрир: “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2017 йил 10 мартдаги 09/551-сонли хатига асосан Паркент тумани А.Навоий кўчасида жойлашган “Urganch Sharob” АЖга қарашли Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шахобчасини бузиб олиш ва кўчириш ҳамда ер майдонини туман заҳирасига қайтариш масаласини кўриб чиқиш.
Янги таҳрир: “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2017 йил 10 мартдаги 09/551-сонли хатига асосан Паркент тумани А.Навоий кўчасида жойлашган “Urganch Sharob” АЖга қарашли Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шахобчасини бузиб олиш, кўчириш, яроқсиз, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб ускуна, материаллар, техникалар ва қурилиш материалларини сотиш ҳамда ер майдонини туман заҳирасига қайтариш масаласини кўриб чиқиш.
June 6th, 2017
