Кузатув кенгаши мажлиси БАЁНИ №5

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1500 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

БАЁНИ

28.05.2015 йил 5 Урганч шаҳри

Мажлис раиси : Жамият Кузатув кенгаши аъзоси, “Ўзвиносаноат – Холдинг” ХК мутахассиси Б.ҒАЗИЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Р.АБДУРАИМОВ, В.АТАБАЕВ
     
Таклиф этилганлар: Жамият бошқарув раиси в.в.б, аъзолари 

 

Корпоратив маслаҳатчи

Ш.ЭШЧАНОВ, А.АРТИҚОВА.МАШАРИПОВ,

М.МАТМУРАТОВ,

М. КАРИМОВ

Йиғилиш кворуми 80 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

“Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниясининг 2015 йил 27 майдаги 13/989-сонли хатини кўриб чиқиш тўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан жамият Кузатув кенгаши аъзоси Б.Газиев сўзга чиқиб, “Урганч шароб” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Канеев Равкат Аминовичга нисбатан бугунги кунда тергов суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ушбу лавозим вазифасини вақтинча бажариш учун номзодни тайинлаш юзасидан йиғилиш иштирокчиларига атрофлича тушунтирилди.

Кузатув кенгашига келиб тушган “Урганч шароб’’ акциядорлик жамияти томонидан 2015 йил 25 майдаги 320-сонли хатига жавобан “Ўзвиносаноат- холдинг” холдинг компаниясининг 2015 йил 27 майдаги 13/989-сонли хатида “Урганч шароб” акциядорлик жамияти бошкарув раиси лавозимига жамиятдаги бош ҳисобчиси Эшчанов Шухрат Атабаевич номзоди тавсия этилганлиги билан йигилиш иштирокчилари таништирилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан жамият Кузатув кенгаши аъзоси Р.Абдураимов ушбу таклиф юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, жамият фаолиятида раҳбарлик қилиш, жамият олдига қўйилган топшириқларни бажариш юзасидан жамият бош ҳисобчиси Эшчанов Шухрат Атабаевич раҳбарлик тажрибасига эга эканлигини инобатга олиб уни жамиятнинг бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаб, уни тасдиқлашларини таклиф қилди.

Бошқа таклиф ва эътирозлар тушмаганлиги сабабли киритилган таклиф овозга қўйилди.

Йиғилиш қатнашчилар томонидан кун таргибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 4 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

 

Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларининг навбатдан ташқари йиғилиши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

  1. “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг комнаниясининг 2015 йил 27 майдаги 13/989-сонли хати маълумот учун қабул килинсин.
  2. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти бошкарув раиси вазифасини вактинча бажариш жамиятда бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келган Эшчанов Шухрат Атабаевичга юклатилсин.
  3. Ш.А.Эшчановга хизмат кўрсатувчи банкда ва бошқа хужжатларга биринчи имзо чекиш ваколати берилсин ва ойлик маоши штат жадвали бўйича тўлансин.
  4. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти бошкарув раиси вазифасини вактинча бажарувчи Ш.А.Эшчанов жамият товар-моддий бойликларини ва мол- мулкига тааллукли ҳамда бошқа хужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиш-топшириш ишларини амалга оширсин.
  5. Мазкур йиғилиш қарори ижросини таъминлаш жамият бошқарув органи зиммасига юклатилсин.

Comments are closed.

The site was developed by HVKM.