2017 йилнинг 21 декабрь куни “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил қилинди.

2017 йилнинг 21 декабрь куни “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106 сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг 2017 йилдаги ижроси ҳамда 2018 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган ўқув-семинар ташкил қилинди.

Ўқув-семинарни “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Ш.Рахимов очиб берди ҳамда соҳада Ёшларга оид давлат сиёсатининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги вазифалар бўйича батафсил тўхталиб ўтди.
Семинарда “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда Ёшларга оид давлат сиёсатининг ижросини таъминлаш, етук ва малакали, замонавий фикрлайдиган, соҳага илғор инновацион янгиликларни жорий қиладиган ёшларни қўллаб-қувватлаш, ривожланган давлатларда уларнинг малакаларини ошириш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Мазкур Ўқув семинарда тизим корхоналарида ташкил этилган барча бошланғич ташкилоти раҳбарлари томонидан ёшлар фаолиятида юзага келаётган муаммо ва таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилди.
Семинар якунида 2018 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича жамиятнинг чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.
Manba: www.vinsanoat.uz Matbuot xizmati
Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.