Archive for March, 2017

Акциядорлар диққатига!!

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2017 йил 9 мартдаги 3-сонли йиғилиш баёнига асосан Ўбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарори бўйича Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга оширишда қўшимча маблағлар жалб қилиш мақсадида 2017 йилнинг 16 март куни қўшимча 149 000 дона акциялар чиқарилганлигини маълум қилади.

Бир дона акциянинг сотиш нарҳи 20247 сўм миқдорида белгиланган.

Ушбу қўшимча чиқарилаётган акцияларни Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига ҳамда жамият уставининг
4.13-моддасига асосан жамият овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Имтиёзли ҳуқуқ 2017 йилнинг 10 апрелидан 24 апрелига қадар қўлланилишини маълум қиламиз.

Тендерда қатнашишга таклиф қиламиз!

«URGANCH SHAROB» аksiyadorlik jamiyati томонидан Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилиб “Мева-сабзавот ва узумни кайта ишлаш корхонаси” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу объектни лойиҳалаштириш учун лойиҳа ташкилотларини тендерда қатнашиш учун таклиф қиламиз.

Тендер ўтказиш шартлари 

  1. Тендерда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжат ва маълумотларни юбориши лозим:
  • Ариза;
  • Давлат рўйҳатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва тегишли лицензия;
  • Таклиф қилинаётган шартнома шартлари (ўтказиш муддатлари, хизмат ҳақи ва ҳоказо).
  1. Тендер бўйича таклифлар Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси 417 А-уй манзилида ёки жамиятнинг urganchsharob@inbox.ru  электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Тендерни ўтказиш тартиби 

Тижорат таклифлари жорий йилнинг 1 апрелигача қабул қилинади. Жамият учун энг қулай ва манфаатли шартларни таклиф қилган ташкилот тендер ғолиби деб топилади. Тендер натижалари 2017 йил 15 апрелгача бўлган муддатда эълон қилинади. Read more »

Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мақсадида эълон қилинган тендерда “Intelligent Analytics Group” МЧЖ консалтинг компанияси ғолиб деб топилди.

«Urganch Sharob» AJ раҳбарининг буйруғи билан тузилган тендер комиссиясининг қарорига асосан, жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мақсадида эълон қилинган тендерда “Intelligent Analytics Group” МЧЖ консалтинг компанияси ғолиб деб топилди.

ОБЪЯВЛЯЕТСЯ КОНКУРС

Во исполнения Указа Президента Республики Узбекистан от 24 апреля 2015 года УП-4720 “О мерах по внедрению современных методов корпоративного управления в акционерных обществах” объявляется конкурс для высококвалифицированных, отвечающим современным требованиям руководителям, а также иным лицам, в том числе иностранным менеджерам, имеющие необходимую квалификацию и опыт работы в соответствующей сфере на должность председателя правления АО URGANCH SHAROB

  ОБЪЯВЛЯЕТСЯ КОНКУРС НА ДОЛЖНОСТЬ Read more »

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.