Акциядорлар диққатига!!

Жамиятнинг 2022 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти бўйича акциядорларнинг Умумий ҳисобот йиғилишини ўтказиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Жамиятнинг номи: “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти

Мажлис ўтказиладиган сана: 2023 йил 27 июнь куни соат 11-00да

Манзили: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Саноатчилар кўчаси 417-А уй, жамиятнинг мажлислар зали

Акциядорларнинг реестри ёпилган сана: 2023 йил 21 июнь

Реестрни ёпиш учун қарор қабул қилган орган: жамият Кузатув кенгаши

Реестр ёпиш учун қарор қабул қилинган сана: 2023 йил 05 июнь

КУН ТАРТИБИ:

  1. Жамият акциядорларининг 2022 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Жамият бошқаруви раисининг 2022 молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботини тасдиқлаш;
  3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “GLOBAL AUDIT” МЧЖ молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хисоботини эшитиш;
  4. 2022 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
  5. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан кузатув кенгашининг ҳисоботларини эшитиш;
  6. Жамиятнинг 2023 йил Бизнес-режасини тасдиқлаш;
  7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;
  8. Жамият ижроия органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш);
  9. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
  10. Мажбурий ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.
  11. Жамиятнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.
  12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 03 апрелдаги “Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли қарори бўйича “Урганч шароб ОАЖ қошидаги Уй-жой қурилиш дирекцияси” давлат муассасасини тугатиш;
  13. “Хива шароб савдо” МЧЖ тугатилганлиги сабабли жамиятнинг дебитор қарздорлигини ҳисобдан чиқариш.

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Урганч шаҳар ҳокимлигининг Тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 2017 йил 29 майдаги 574-сонли қарорига ва 2018 йил 13 декабрдаги 900-сон реестр тартиб рақами билан қайта рўйхатдан ўтган. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти 2 976 302 400 сўм устав жамғармасига эга бўлиб, ҳар бир акциянинг қиймати 600 сўм бўлган 4 960 504 дона акциялар чиқарилган. Ушбу чиқарилган акцияларнинг 80 416 донаси имтиёзли, 2 880 088 донаси оддий, акциялар қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 2018 йил 11 декабрдаги 0007-10-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилиб, тўлиқ жойлаштирилган.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ёки уларнинг вакилларини рўйхатдан ўтказиш 2023 йилнинг 21 июнь куни соат 10-00да юқорида қайд этилган манзилда амалга оширилади.

Акциядорлар реестри ёпиладиган санаси: Акциядорларга мажлис ўтказиш тўғрисида ҳабар бериш 2023 йил 05 июнь, умумий мажлисда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар учун 2023 йил 21 июнь.

Йиғилишда қатнашувчи акциядорлар рўйхатдан ўтишдан олдин шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки хизмат гувоҳномаси) кўрсатиши шарт. Акциядорларнинг вакиллари ишончномаси нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Умумий йиғилишга тайёрланган материаллар билан танишиш учун 0 (362) 224-51-17 ва 224-51-14 телефонларига қўнғироқ қилиш ёки акциядорлик жамияти бухгалтериясига мурожат этган ҳолда танишишлари мумкин.

 

Кузатув кенгаши.

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.