2014 йил молия-хўжалик фаолияти якунларига бағишланган навбатдаги умумий ҳисобот йиғилиши баёни

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти акциядорларининг

Саноатчилар кўчаси 417-А уй соат 11-00 да бўлиб ўтган 2014 йил

молия-хўжалик фаолияти якунларига бағишланган навбатдаги умумий ҳисобот йиғилиши баёни

17 апрель 2015 йил                                                                    Урганч шаҳри

Йиғилишни жамият кузатув кенгаши раиси Низомиддин Вапаев очиб, йиғилиш кворумини аниқлаш учун саноқ комиссияси раиси Баҳодир Саидовга сўз берди. Баҳодир Саидов сўзга чиқиб, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони 2 291 044 дона. Йиғилишда қатнашаётган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони 1778568 дона эканлиги йиғилиш кворумини 77,6 %ини ташкил қилиши ҳақида тузилган саноқ комиссиясининг 1-сонли далолатномасига асосан йиғилишни ўтказиш ваколатли эканлиги тўғрисида маълумот берди. Йиғилишда жамият акцияларининг “O`zvinosanoat-Xolding” холдинг компаниясига тегишли пакетнинг ишончли вакили сифатида Низомиддин Вапаев қатнашмоқда. Бундан ташқари, йиғилиш ишида Хоразм вилояти Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Қодиров Абдурасул қатнашмоқда. Мажлисда жамият акциядори Джуманиёзов Баходир сўз сўраб йиғилиш тартибини олиб бориш учун йиғилиш раиси, котиби, раёсати ва саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида фикр билдирди ва йиғилиш раислигига Низомиддин Вапаевни, котибликка Муродбек Каримовни, раёсатга “O`zvinosanoat-Xolding” холдинг компанияси бошқарма бошлиғи Низомиддин Вапаевни, Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси ҳамда кузатув кенгаши аъзоси Абдурасул Қодировни, “Урганч Шароб” АЖ бошқарув раиси Равкат Канеевни акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашувчиларни ва овоз бериш якунларини ҳисоб-китоб қилиш учун саноқ комиссиясининг миқдори ва шахсий таркибини 3 кишидан иборат бўлишини, Саидов Баходир, Жуманиёзов Бахтиёр ва Қутлимуратов Ғаниларни таклиф қилди. Овозга қўйилганда ушбу таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.

 

Йиғилиш раиси                            Н.Вапаев

Котиби                                 М.Каримов

Умумий ҳисобот йиғилиш регламентини тасдиқлаш бўйча йиғилиш раиси йиғилиш қатнашчиларини умумий йиғилиш регламенти билан таништирди ва уни тасдиқлашни таклиф қилди. Масала овозга қўйилди ва бир овоздан маъқулланди.

МАЖЛИС КУН ТАРТИБИ.

 

  1. Жамият бошқаруви раисининг 2014 молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботни тасдиқлаш.
  2. Жамият бошқаруви ижро органи ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. 2014 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик бухгалтерия балансини тасдиқлаш.
  4. Жамият Кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. 2014 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш.
  6. 2014 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш.
  7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш.
  8. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш.
  9. Жамият ижро органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш.
  10. 2014 молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича даромадларни тасдиқлаш ва дивидендлар миқдори ҳамда уни тўлаш тартибини белгилаш.
  11. Жамиятнинг 2015 йил Бизнес режа кўрсаткичларини қабул қилиш ва тасдиқлаш.
  12. Жамият бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш.
  13. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни қайта рўйхатдан ўтказиш.
  14. Жамият бошкаруви томонидан 2014 йил давомида қабул қилинган 13, 16-а, 21, 23, 31, 33/6, 35, 39, 41-а, 46 – сонли қарорларини тасдиқлаш.
  15. Жамиятга қарашли “Паркент” узум қабул қилиш шахобчасининг фойдаланилмасдан турган бино ва иншоатларини сотиш тўғрисида.

Йиғилиш раиси Низомиддин Вапаев сўзи:

Ҳурматли акциядорлар! Йиғилиш ўтказиш бўйича барча ташкилий масалаларни ҳал қилдик. Энди кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишга ўтамиз. Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалаларга овоз бериш қўлларингиздаги бюллетенлар орқали амалга оширилади. Сизларга фақат биттасини белгилаб ўтишингизни эслатиб ўтаман ва бюллетенга албатта имзо чекишингиз лозим бўлади.

Эштилди: кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар 2014 йил бизнес режа ижроси бўйича ва ижро органи ҳисоботи бўйича бошқарув раиси
Равкат Аминовичга сўз берилади.

Ҳурматли акциядорлар ва азиз мехмонлар!

Сизларни “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти бошқаруви номидан мазкур анжуман билан самимий кутлайман. Бугун биз кўп йиллик ананамизга ва амалдаги конунларга мувофиқ бу йиғилишимизда ўтган 2014 йил якунларини ҳаққоний таҳлил қилиб, жамиятимизнинг бозор иқтисоди шароитидаги фаолиятни янада яхшилаш йўлларини белгилаб олишимиз лозим бўлади. Мана хаммангиз яхши биласизлар 2014 йил бўйича режалар 2013 йилга нисбатан анча ошириб бажаришга эришилди. Мустакилликка эришганимиздан кейинги 23 йилдан буён барча хизмат соҳалари бўйича бизнинг жамоа ҳам рақобатли бозор иқтисоди шароитида меҳнат қилмоқдалар. Тармоқда амалга оширилган иқтисодий ислоҳатлар мулкка эгалик қилиш, пировард натижада моддий манфатдорлик, ташаббус кўрсатиб ишлаш учун кенг имкониятларни очиб берди. 2014 йилда жойларда аҳолининг эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, истеъмол бозорини тўлдириш, молиявий кўрсаткичларни яхшилаш чоралари кўриб борилди. Жамият бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ҳукумат ва акциядорлар йиғилиши қарорлари ижросини таъминлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, хизмат ҳажмини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш, экспорт ҳажмини кўпайтириш каби ҳаётий муҳим масалаларни ўз фаолиятини диққат марказида тутди. Айниқса жамиятнинг хўжалик фаолиятини юритиш давомида ҳурматли Президентимизнинг маърузаларида ўртага қўйилган вазифаларини бажариш чоралари кўрилди. Юртбошимизнинг Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида вилоятларда бўлиб ўтган сессия ишларида ва иқтисодий ислоҳатларнинг амалга ошириш масаласи юзасидан маърузалардан келиб чиқадиган вазифаларни сидқидилдан бажариб бориш йўналишларни бугун йиғилишимизда белгилаб олишимиз керак. Ҳукуматимиз томонидан қўйилаётган вазифаларни амалга оширишга барча имкониятларни сафарбар этмоқ – хамма раҳбарларнинг бурчи бўлмоғи керак.

Ҳурматли акциядорлар! “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти 1994 йил 28 ноябридан Ароқ-Вино корхонаси давлат тасарруфидан чиқарилиб, “Урганч Шароб” акциядорлик жамиятига айлантирилган, 2015 йилнинг 1 январ ҳолатига келиб “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти 1398,8 млн.сўмлик устав жамғармасига эга бўлган, ҳар бир дона акциянинг номинал қиймати 600 сўм бўлган 2 331 252 дона акция чиқарилган, чиқарилган акцияларнинг жойлашуви қуйидагича бўлади:

А) “O`zvinosanoat-Xolding” ХК улуши 51 % 1 188 935 дона 713,4 млн.сўм.

Б) Меҳнат жамоаси улуши 27,01% 629 568 дона 377,8 млн.сўм.

В) Эркин савдо ва ташқи инвесторлар 21,99% 512 749дона 307,9 млн.сўм.

                               Жами: 100% 2 331 252 дона 1 398,8 млн.сўм.

Жамиятда 2015 йилнинг 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатиб келаётган ишчи хизматчилар сони 190 кишини ташкил қилади. Республика ҳукуматининг ва вилоят, шахар ҳокимликларининг кўрсатмалари, шунингдек жамиятда ишлаб чиқариш жараёнларини тўғри ташкил қилиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда 2014 йил мабойинида жамият томонидан қўшимча равишда 11 та янги иш ўринлари очилди. “Урганч Шароб” акциядорлик жамиятида бизнес режа бўйича 2014 йил учун 545 минг дал ароқ 120 минг дал вино 3 минг дал коньяк ишлаб чиқариш режалари ўрнатилган бўлиб, йил давомида 547 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 3 минг дал коньяк ишлаб чиқарилди. Ароқ ишлаб чиқариш 100,8 фоизга, вино 100 фоизга ва коньяк 100 фоизга бажарилди. Умумий олганда 49158,6 млн.сўмлик ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Кувватлардан фойдаланиш 83,2 фоизни ташкил этади. Ҳисобот йилида 682,7 млн.сўм соф фойда олинди, шундан ҳар бир акция учун 146 сўмдан дивиденд ажратиш режалаштирилмоқда. 2014 йил давомида бюджетга 25 918,1 млн.сўм ҳар хил солиқлар тўланди. Қозоғистон Республикасига 215,5 минг АҚШ долларлик 6950 дал коньяк спирти экспорт қилинди узум топшириш ва қабул қилиб олиш бўйича агрофирма ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузилиб улардан ўртача нарҳи 620 сўмдан жами 2720 тонна узум қабул қилиниб қайта ишланди ва 190,4 минг дал узум шарбати олинди. Олинган узумларнинг ўртача ширинлик даражаси 17 % фоизни ташкил қилади. Қабул қилинган узум учун ўз вақтларида аванс маблағи берилиб, қолган қисмини 2015 йилнинг 1 январигача қарздорлик тўла тўлаб берилди. Умумий қабул қилинган узумларнинг умумий суммаси 1686,4 млн.сўмни ташкил қилади. Ишлаб чиқарилган алкогол маҳсулотлари Республикамиздаги вилоятлар ихтисослаштирилган Шароб савдо базалари орқали сотилиши таъминланмоқда. Жумладан:

Корхона номи Вино Арок Коньяк
Шартнома
буйича
олиниши
керак
Хакикатда олинган Бажа
рилиши
%
Шартнома буйича олиниши керак Хакикатда олинган Бажа рилиши % Шартнома буйича олиниши керак Хакикатда олинган Бажа рилиши %
1 Хоразм ШСБ 25,00 17,8 71,2 82,5 52,4 63,5 0,3 0,4 133,3
2 Ханка ШСБ 22 15,6 70,9 83,07 25,6 30,8 0,2 0,4 200,0
3 Хива ШСБ 16 12,4 77,5 55,6 23,5 42,3 0,2 0,3 150,0
4 Янгибозор ШСБ 12,5 11,7 93,6 39,5 34,2 86,6 0,2 0,4 200,0
5 Кушкупир ШСБ 37,5 47,3 126,1 138,7 134 96,6 0,2 1,4 700,0
6 Беруний ШСБ 0,5 1,5 300,0 4,5 6,4 142,2 0,24 0,2 83,3
7 Яккабог ШСБ 0,1 17,3 20 115,6 0,3 0,02 6,7
8 Дустлик ШСБ 0,15 9,3 12,4 133,3
9 Кизилтепа ШСБ 6,34 6,34 100,0 0,1 0,0
10 Шахрисабз ШСБ 0,7 24,6 58,1 236,2 0,06
11 Тоза ШСБ 5,7 15,4 270,2 0,06 0,1 166,7
12 Ок Арик 0,03 0,03 100,0 8,6 8,6 100,0 0,01 0,01 100,0
13 Тахиатош ШСБ 0,5 0,5 100,0 0,5 2,2 440,0 0,2 0,2 100,0
14 Марказ ШСБ 0,5 0,3 60,0 1 4,5 450,0 0,05
15 Навоий ШСБ 0,02 8,9 12,4 139,3 0,2 0,04 20,0

Корхона номи Вино Арок Коньяк
Шартнома
буйича
олиниши
керак
Хакикатда олинган Бажа
рилиши
%
Шартнома буйича олиниши керак Хакикатда олинган Бажа рилиши % Шартнома буйича олиниши керак Хакикатда олинган Бажа рилиши %
16 Сиёб ШСБ 0,04 3 4,5 150,0
17 Гиждувон ШСБ 0,2 4,25 5,1 120,0 0,02
18 Элликкала ШСБ 1 1 100,0 1 1 100,0 0,3 0,2 66,7
19 Нишон ШСБ 0,05 8 12 150,0 0,5 0,09 18,0
20 Куйичирчик ШСБ 6 1,8 30,0 0,5 0,0
21 Каракалпак ШСБ 1,5 2,2 146,7 1 1 100,0 0,4 0,3 75,0
22 Турткул ШСБ 1 0,2 20,0 1,2 0,26 0,02 7,7
23 Кунград ШСБ 1 0,05 5,0 1 0,3 30,0 0,2 0,0
24 Иштихон ШСБ 1,1 1,2 109,1 2 1,1 55,0 0,03
25 Богишамол ШСБ 1,8 1,9 105,6 5,34 5,34 100,0
26 Жондор ШСБ 11,7 12,4 106,0
27 Жаркурган ШСБ 2 0,0
28 Хатирчи ШСБ 0,2 0,0
29 Китоб ШСБ 3,4 0,2 0,0
30 Файз ШСБ 0,1 0,1 100,0 4,5 3 66,7
31 Кибрай ШСБ
32 Каттакургон ШСБ 0,5 0,06 12,0 9,6 9,6 100,0 0,5 0,0
33 Галлаорол ШСБ 3,7 3,7 100,0
34 Учтепа ШСБ 1 5,1 510,0
35 Малик ШСБ 0,09 3
36 Чирчик ШСБ 0,1 6,5 0,003
37 Водил ШСБ 1 0,0 7,8 3,7 47,4 1 0,02 2,0
38 Карши ШСБ 0,03 5 21,9 438,0
39 Осиё ШСБ 0,1 0,04 40,0 4 3,4 85,0 0,1
40 Олот ШСБ 2 1,9 95,0
41 Кукон ШСБ
42 Самарканд ШСБ 0,03 7 0,01
43 Бухоро ШСБ 1,8
44 Коракул ШСБ 1
45 Уртаовул ШСБ 1,7 0,0
46 Чилонзор ШСБ 1
47 Юнусобод ШСБ 1,7
48 Гулистон ШСБ 4 2,5 62,5 10 5,1 51,0 0,4 0,09 22,5
  Жами 127,63 118,89 93,2 580,7 543,58 93,6 6,67 4,463 66,9

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, тайёр маҳсулотлар реализацияси бўйича олиб борилган чора тадбирларга қарамасдан Шароб савдо базалари шартнома шартларини тўлиқ бажармасдан келмоқдалар. Бу ҳолат асосан жамиятимизнинг ишлаб чиқариш жараёнига салбий таъсир қилиб, самарали иш фаолиятига сезиларли тўсқинлик қилмоқда.

Бугунги кунда ишлаб чиқилган тадбирларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотларни реализация қилиш, ишлаб чиқаришнинг давомийлигини таъминлаш масалалари бош масала бўлиб қолмоқда. Ихтисослаштирилган Шароб савдо базаларининг жамиятимиз томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олиши ва намунали савдони ташкил этиш борасидаги маъсулиятлари оширилиб тасдиқланган тадбирларнинг бажарилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг шахсий жавобгарлиги оширилган. Жамиятнинг тайёр маҳсулотлар омборида 2014 йил бошига 1450,3 декалитр ароқ, 2402,3 декалитр вино, 75,9 декалитр коньяк, 1 январ 2015 йил ҳолатига эса 1279 декалитр ароқ, 3634,6 декалитр вино маҳсулотлари қолган.

2015 йил 1 январ ҳолатига жамиятимизнинг дебитор қарзи 1796,4 млн.сўм, кредитор қарзи 4667,3 млн.сўмни ташкил этади. Муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик мавжуд эмас. 2013 йилнинг якуни бўйича акциядорларга ҳисобланган дивиденд суммалари акциядорларнинг мавжуд пластик карточкаларига ва “Саноаткурилиш” банкининг Урганч шаҳар бўлими омонат кассасига рўйхат бўйича тўлиқ ўтказиб берилган. Ишчи хизматчиларнинг ойлик маошлари ўз вақтида тўлиқ тўланиб борилиши таъминланган. 2015 йил 1 январ ҳолатига ишчи хизматчиларнинг ойлик маошларидан 188,2 млн.сўм (ўртача бир ойлик) қарздорлик мавжуд, тўлов муддати кечиктирилган қарздорликлар мавжуд эмас. Ҳисобот йили давомида жамият бошқаруви Касаба уюшмаси билан ишчи хизматчиларнинг оилавий шароитларини ҳисобга олиб, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга 8,2 млн.сўм моддий ёрдам пуллари берилган. Жамиятимизда касаначилик фаолияти бўйича ишловчи 7 нафар касаначи йил давомида тўлиқ фаолият кўрсатди. Жамиятнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларида ўсиш суратлари таъминлаб, жамиятнинг тўлов интизоми унинг баркарорлиги тубдан яхшиланди. Тасдиқланган тадбирга асосан жорий йил давомида жамиятнинг узлуксиз иш фаолияти таъминлаб борилди. Жамият ишлаб чиқариш технологик жараёни учун зарур ҳисобланган жами қиймати 700 млн.сўмлик ишлаб чиқариш бинолари ва асосий воситалари сотиб олиниб, жамиятнинг ишлаб чиқариш жараёнига йўналтирилди. Жумладан:

Қиймати 544,3 млн.сўмлик спирт омбори ва коньяк цехи биноси, 63,1 млн.сўмлик ёрдамчи материаллар омбори биноси, 1 дона қиймати 55,0 млн.сўмлик “LACETTI” автомобили, 30 млн.сўмлик юк автомашинаси учун газ балон ускунаси, 3 дона компьютер принтерлари билан биргаликда ҳарид қилинган. Юкорида кўрсатиб ўтилган ишлаб чиқариш бино ва жихозларнинг жамият ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этилиши натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати тубдан яхшиланиб, ёрдамчи материалларнинг ташиш харажатлари қисқартиришга эришилди. 2014 йил давомида жамиятимизда кўплаб янги турдаги махсулотлар ишлаб чикарила бошланди жумладан: махсус “La Shakar”, “Бурый медведь”, “Моззи чой”, “Самурай”, “Абсолют”, “Эверест” ва бошқа кўплаб махсус ароклари, янги “Золотая марка” бальзамлари шулар жумласидандир. Бугунги кунда жамиятимизда 60 турга яқин ароқ, вино махсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 2014 молия хўжалик йилида жамият бошқаруви томонидан 46 та йиғилиш ўтказилиб, ўтказилган йиғилиш ишларида корхона молия хўжалик фаолиятига доир ҳар хил масалалар муҳокамаси амалга оширилган. Ўтказилган муҳокама натижаларини инобатга олган ҳолда тегишли қарорлар қабул килинган. Жами 46 та йиғилиш баёнининг 7 таси хомийлик ишларини амалга ошириш тўғрисида бўлиб, 2014 йил давомида бошқарув йиғилиш қарорларига асосан 170 млн.сўмлик хайрия ишлари амалга оширилган.

Жамият бошқарувининг 2015 йилга белгиланган асосий вазифалари бу жамиятни модернизациялаш ишлаб чиқаришни ривожлантириш, маҳсулот танннархини арзонлаштириш бозор конъюктурасини ўрганиб, бозорда ўз ўрнига эга бўлиш, фойда олиш режасини ошириб бажариш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг манфатдорлигини ошириш ва пиравард натижада, уларнинг ишга бўлган муносабатларини яхшилашдан иборат. Мен уйлайманки, ҳукуматимиз олдимизга қўйган вазифаларни муваффақиятли ва ошиғи билан бажаришга барча имкониятлар мавжуд.

Жамиятимизнинг барча ишчи хизматчилари ва инженер техник ходимлари ҳамкорликда, хамжихатликда фаолият кўрсатиб, олдимизга қўйилган режаларни ортиғи билан уддалаймиз деб, Сиз акциядорларни ишонтиришга руҳсат бергайсизлар. Ҳурматли акциядорлар! “Урганч Шароб” акциядорларлик жамиятининг 2014 йил хўжалик йили якунлари бўйича бизнес режанинг бажарилиши ҳамда ижро органи ҳисоботини муҳокама қилиб тасдиқлаш учун сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Этиборингиз учун ташаккур!

Акциядорланинг умумий йиғилиши кун тартибидаги 3,6 масалалар йиллик балансни тасдиқлаш, аудиторлик ҳисоботларини тасдиқлаш бўйича сўз жамият бош ҳисобчиси Шухрат Эшчановга берилади.

Ҳурматли акциядорлар!

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти 2014 йил бизнес-режа кўрсаткичлари бўйича ароқ 545 минг дал, вино 120 минг дал, коньяк 3 минг дал ишлаб чиқариш режалаштирилган эди. Ҳақиқатда, 2014 йил якуни бўйича “Урганч Шароб” АЖ томонидан 547 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 3 минг дал коньяк маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг амалдаги баҳоси 22687,2 млн.сўмни, солиштирма баҳодаги қиймати 21584,5 млн.сўм, чакана баҳосидаги қиймати 49158,6 млн.сўмни ташқил қилади. Жамиятимиз томонидан тасдиқланган бизнес режага нисбатан ароқ 100,8 фоизга, вино 100 фоизга, коньяк 100 фоизга бажарилди. “Урганч Шароб” АЖ таркибида асосан қуйиш цехи ва ёрдамчи цехлар, омборхоналар мавжуд. Бундан ташкари, 5 минг тонна узумни қайта ишлаш қувватига эга бўлган “Чолиш” винпункти ва “Паркент” винпункти мавжуд бўлиб, 2700 тонна узум қабул қилиб олиш учун шартнома тузилган. Тузилган шартномага асосан “Чолиш” винпункти 648,5 тонна, “Паркент” винпункти 1522,8 тонна, жами қабул қилинган 2720 тонна узум маҳсулотлари қайта ишланиб, 190,4 минг дал узум шарбати олинган. Узум шарбатининг ўртача ширинлик даражаси 17 %ни ташқил қилади ва узумларнинг ўртача нарҳи 620 сўмни ташқил қилган.

“Чолиш” винпункти ва “Паркент” винпункти 2014 йил узум хосилидан қабул қилиниб олинган узум учун жамиятимиз томонидан жами 1686,4 млн.сўм миқдорида пул тўловлари амалга оширилган, пул маблағлари 2015 йилнинг 1 январигача тўлаб бўлинган.

Жамиятимиз 2014 йилда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш 83,2 фоизни ташкил қилди.

“Урганч Шароб” АЖ 2014 йилда маҳсулотларни сотишдан тушган тушум 50688,9 млн.сўм бўлиб, шундан, кўшимча қиймат солиғи 8366,7 млн. сўм, акциз солиғига 18752 млн.сўм ҳисобланиб, маҳсулотларни сотишдан соф тушум 23 580,2 млн.сўмни ташқил қилган.

Сотилган маҳсулотларнинг таннархи 19689,2 млн.сўм, давр ҳаражатлари 2922,2 млн.сўмни ташқил қилиб, асосий фаолиятнинг фойдаси 3890,98 млн. сўмни ташқил қилади. 2014 йилда олинган даромадлар 53,5 млн.сўмни, молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар 330,4 млн.сўмни, даромад солиғи тўлагунга қадар фойда 848,0 млн.сўмни ташкил қилган. Шундан, 106,0 млн.сўм даромад солиғи, инфраструктура солиғига 59,3 млн.сўм тўланиб, корхонанинг соф фойдаси 682,7 млн.сўмни ташқил қилган.

2014 йилга келиб жамиятнинг 2 331 252 дона оддий ва имтиёзли нақдсиз акциялари мавжуд бўлиб, хар бир акциянинг номинал қиймати 600 сўм, устав фонди 1 398,8 млн.сўмни ташқил қилади.

“Урганч Шароб” АЖнинг 2015 йил 1 январ ҳолатига 1796,4 млн.сўм дебитор қарзи мавжуд бўлиб, шундан, харидор ва буюртмачилардан 1240,7 млн.сўм, мол етказиб берувчилардан 432,5 млн.сўмни, бошқа дебиторлар 123,2 млн.сўмни ташқил қилган. 2015 йилнинг 1 январ ҳолатига кредиторлик қарзи 4667,3 млн.сўмни ташқил қилган. Шундан, мол етказиб берувчиларга 1257,2 млн.сўмни, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига 219,1 млн.сўмни, олинган бўнаклар 828,6 млн.сўмни, бюджетга тўловлар бўйича қарз 1 643,9 млн.сўмни, мақсадли жамғармаларга 180,9 млн. сўмни, иш ҳақидан 188,2 млн.сўмни, бошқа кредитлар 349,4 млн.сўмни ташқил қилади.

2015 йил 1 январ ҳолатига жамиятнинг 682,7 млн.сўм миқдоридаги тақсимланмаган соф фойдаси мавжуд.

Акциядорлик жамиятининг 2014 йил учун даромад ҳисоботи ва йиллик якуни баланси активи бўйича 14 889,3 млн.сўм ва пассиви бўйича 14 889,3 млн. сўм ҳолатида тасдиқлаш масаласини Сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича молиявий ва хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текширувини жамият акциядорларининг 2014 йилнинг 15 апрелдаги акциядорларнинг умумий йиғилиш ишида тасдиқланиб ўтилган Тошкент шаҳрида жойлашган “BUXGALTER-AUDIT” МЧЖ аудиторлик компанияси томонидан амалга оширилган.

Аудиторлик текшируви якунларига кўра аудиторлик компанияси томонидан тақдим этилган аудиторлик ҳулосасига кўра “Урганч Шароб” АЖнинг йиллик молиявий ҳисоботи унинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс эттириши ва жамият томонидан амалга оширилган молиявий хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари талабларига мувофиқ келиши кўрсатиб ўтилган.

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти 2014 йил давомида бир қанча ишларни амалга ошириб, ўтган йил якунлари бўйича ажратилган 261,1 млн.сўм дивидендларни юридик ва жисмоний шахс акциядорларга ажратилган, шундан 10% даромад солиғи ушланиб қолган. Маблағлар мурожат қилган акциядорлар рўйхати бўйича “Халқ банки” Паркент туман бўлими ва “Ўзсаноатқурилиш банки” Урганч шаҳар бўлими омонат кассасига маблағлар акциядорлар рўйхати бўйича тўлиқ 100% ҳисоб-китоб қилиниб тўлаб берилди.

Бундан ташқари, жамиятимиз баланс активида ­­­14,5 млн.сўм бошқа акциядорлик жамиятлари активлари мавжуд бўлиб, уларнинг акция сонлари қуйидагича:

– “Агробанк” ОАТБда – 17 дона акция,

– Тошкент шаҳар “Савдогарбанк” АТда 108696 дона акция,

– “Хонқа дон маҳсулотлари” ОАЖда 4739 дона акция,

– “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг компанияси” ОАЛКда 1216 дона акция.

Бу акцияларга йил якунлари бўйича дивидентлар ажратилиб, корхонамизга қўшимча молиявий даромадлар ҳар йили келиб туради. Баланс активининг 2014 йил якунлари бўйича акциядорлик жамиятларидан йиғилган дивидендлар 1,1 млн.сўмни ташкил қилди.

Ўқиб эшиттирилган жамиятнинг 2014 йил аудиторлик текширув ҳулосасини муҳокама қилиб, тасдиқлаш учун Сизнинг хукмингизга хавола қиламан. Мархамат қўлларингиздаги овоз бериш бюллетенлари орқали масалага ўз муносабатларингизни билдиришларингизни сўрайман.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги 4,12,15 масалалар кузатув кенгаши ҳисоботи, жамият бошқаруви раиси билан шартнома тузиш ҳамда “Паркент” узум қабул қилиш шахобчасининг фойдаланилмасдан турган бино ва иншоатларини сотиш бўйича сўз жамият кузатув кенгаши раиси Низомиддин Вапаевга берилади.

Ҳурматли акциядорлар! 2014 хўжалик йилида “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши 9 марта йиғилиш ўтказиб ўтказилган йиғилишларнинг 4 тасида ҳар бир чорак натижалари бўйича бошқарув раиси ҳисоботини эшитиб борди. Натижада ишлаб чиқаришдаги ҳар бир муоммо ўз ечимини топиб борди. Ҳисобот йилида ароқ, вино, коньяк маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалари 100 фоиздан ортиқ қилиб бажарилди кузатув кенгашининг қолган 7 та мажлисларида корхона молия хўжалик фаолиятига доир ҳар хил масалалар муҳокамаси амалга оширилиб ўтказилган муҳокама натижалари инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул килинган. Жамият кузатув кенгаши ўз ваколати доирасида жамият акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақиришда, акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлашда, умумий йиғилиш ўтказиладиган санани белгилашда, йиллик бизнес режани тасдиқлашда, жамият уставига боғлиқ ўзгартиришларни киритишда ва амалдаги қонунучиликка мувофик жамият кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни хал этиш чораларини кўриб борди. Кузатув кенгаши жамият раҳбарияти билан 2014 йил молия йили давомида асосий эътиборни бизнес режани ошириб бажаришга корхона молиявий ҳолатини ва тўлов интизомини яхшилашга, мавжуд дебитор ва кредиторлик қарзларини кескин камайтиришга қаратиб келди. Жамиятимиз ички истеъмол бозорида эса ўзининг рақобатга бардош бера оладиган маҳсулотлари билан бозорда мустаҳкам ўрнини эгаллади бизлар бугунги кунда асосий эътиборни бой берилган имкониятларга қаратиб ўтишимиз, жамиятни молиявий барқарорлаштириш фаолият натижасига кўра кўпроқ фойда олиш, акциядорларга тақсимланадиган дивиденд миқдорларини кўпайтириш, олинган фойда эвазига жамиятнинг ишлаб чиқариш жараёнига янги технологик жиҳозларни жорий этиш, нафақат ички истеъмол бозорини эгаллаш, балки ташқи истеъмол бозорида узининг сифатли маҳсулотлари билан муваффақиятли қатнашиш, жамиятнинг экспорт салоҳиятини янада ҳам ошириш валюта тушумларини кўпайтириш жамиятда меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ишчи хизматчиларни моддий манфатдорлигини ошириш, ижтимоий химоялаш йўлларини белгилаб олишимиз лозим. 2014 молия йилида Қозоғистон Республикасига 215,5 минг АҚШ долларлик 6950 декалитр коньяк спирти экспорт қилинди, йил натижаси билан 682,7 млн.сўм соф фойда олинди. Режа топшириқлар бўйича 547 минг дал ароқ ишлаб чиқарилиб, режа 100,8 фоизга, 120 минг дал вино, режа 100 фоизга, 3 минг дал коньяк, режа 100 фоизга бажарилди. Ҳисобот йили давомида 2720 тонна узум қабул қилиниб, қайта ишланди. 2015 йил учун тузилган бизнес режа бўйича ароқ ишлаб чиқариш 545 минг дал, вино ишлаб чиқариш 120 минг дал коньяк ишлаб чиқариш 3 минг дални ташкил қилиши ва йил натижаси билан 1500 млн.сўм фойда олиш режалаштирилган. Узум қабул қилиш режаси эса 2700 тонна қилиб белгиланган.

Энди бошқарув раиси билан тузилган шартномани бир йилга узайтириш масаласида жамиятнинг 2014 йил кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилганлиги сабабли бошқарув раиси Равкат Канеев билан тузилган шартноманинг муддатини бир йилга узайтирилишини таклиф қиламан.

“Урганч Шароб” АЖга тегишли бўлган Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган “Паркент” узум қабул қилиш шаҳобчасининг қуйидаги бино ва иншоатлари фойдаланилмасдан турибди. Жумладан:

  • 10 та машина учун гараж;
  • Қурилиши тугалланмаган спирт цехи;
  • Шампан виноси қуйиш цехи;
  • Козонхона биноси;
  • Олма шарбати ишлаш цехи;
  • Вино қуйиш цехи;
  • Насос станцияси биноси;
  • Метал ва железобетон тўсиқлар;
  • Тара ва ёрдамчи материаллар омбори;
  • Бошқа фойдаланилмайдиган бино ва ускуналар.

Ушбу бино ва иншоатларини яқин орада ишлатиш ёки таъмирлаш имконияти йўқлигини инобатга олиб, уларни сақлаб туришга ажратилаётган харажатларни қисқартириш мақсадида ҳамда 2015 йилнинг бизнес режаси кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, айланма маблағларни тўлдириш, шиша идишлари ҳамда спирт хом ашёсини сотиб олиш учун ушбу бино ва иншоатларни мустақил баҳолаш ташкилотларга баҳолатиб, биржа орқали очиқ савдода сотиш таклифини бераман. Ушбу таклифга қўлингиздаги бюллетенлар орқали ўз фикр ва мунособатингизни билдиришингизни сўрайман.

Эътиборингиз учун ташаккур!

Умумий йиғилиш кун тартибидаги 5 масала тафтиш комиссияси ҳисоботини ўқиб эшиттириш учун сўз Шоназар Атаевга берилди.

Ҳурматли акциядорлар!

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти молиявий хўжалик фаолияти бўйича ҳужжатларни ўрганиб таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди:

Акциядорлик жамиятида 2014 хўжалик йили давомида бир қатор халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилган ва сотилган. Жумладан, ароқ 547 минг дал, узум вино 120 минг дал, коньяк 3 минг дал. 2014 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг амалдаги баҳоси акциз ва қўшилган қиймат солиғисиз 22687,2 млн.сўмни, ташкил қилади. Жамият 2014 йил натижаси бўйича 683 млн.сўм соф фойда олган. Қувватлардан фойдаланиш 83,2 %ни ташкил этади.

Корхона 2014 йил давомида бюджетга жами 25918,1 млн.сўм солиқ тўлаган.

“Урганч Шароб” акциядорлик жамиятининг нақд пулсиз муомалалари “Ўзсаноаткурилиш банки”нинг Хоразм бўлимида олиб борилади. Жамиятнинг банкдан қисқа муддатли қарзи 1668 млн.сўм. Банк қўчирмаларидаги қолдиқлар ҳисоб қолдиқларига тўғри келади. Жамиятнинг 2015 йил 1 январ ҳолатига дебиторлик қарзи 1796,4 млн.сўм бўлиб, ўтган йилга нисбатан 631,8 млн.сўмга дебитор қарзлари ошган, кредиторлик қарзи 4667,3 млн.сўмни ташкил этди. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари йўқ. Жамиятда дебитор, кредиторлик қарзлари бўлган барча ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб – китоб далолатномалари тузилган.

Ишчи хизматчиларнинг ойлик маошларини ҳар ойда ўз вақтида бериб борилган, бундан ташқари, жамият бошқаруви Касаба уюшмаси билан ишчи хизматчиларнинг оилавий шароитларини ҳисобга олиб, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга 8,2 млн.сўм моддий ёрдам пуллари берилган. Жамият бошқаруви билан хазиначи ўртасида жавобгарлик шартномаси тузилган. Банкдан олинган нақд пуллар тўлиқ кассага кирим қилинган. Жамиятда давлат банкидан олинган нақд пулларни мақсадли ишлатилишига тўлиқ амал қилинган. Жамият кассахонаси алоҳида хонада жойлашган бўлиб, нақд пуллар, акциз маркалари ва бошқа қимматли қоғозларни сақлаш, хавфсизлиги таъминланган. Нақд пуллар харакати учун хазина дафтари юритилган.

2014 йилда 682,7 млн.сўм соф фойда олинган бўлиб, соф фойда олиш режаси 45,5%га бажарилган. Акциядорлик жамияти тара маҳсулотлари омборида, спирт омборида, вино сақлаш омборида, қуйиш цехида, тайёр маҳсулотлар омборида ўтказилган тафтишлар натижаси бўйича хеч қандай суистеъмолчиликлар ва меъёридан ортиқча табий камайишларга йўл қўйилмаган, аксинча иқтисод қилинган. Жамиятда текширишга тааллуқли даврда асоссиз ўтказилган банк тўловлари аниқланмади. Харидорлар билан тузилган шартномалар шартлари деярли бажарилган.

“Урганч Шароб” акциядорлик жамиятининг молиявий хисоботи ва бухгалтерия баланси бўйича 2014 йил 1 январдан 2015 йил 1 январгача бўлган даври учун аудиторлик текшируви Ўзбекистон Республикаси “BUXGALTER-AUDIT” МЧЖ аудиторлик компанияси аудитори Зульфия Шайхиисламова томонидан 2015 йил 3 апрел куни аудитор текшируви ҳулосаси берилган.

Аудиторлик текшируви қуйдаги хисоботларнинг кўрсаткичлари асосида кўриб чиқилган. Бухгалтерия баланси №1-шакл “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”, №2-шакл, “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот” №4-шакл, “Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот” №5-шакл ва тушунтириш хатига асосланган ҳолда ўтказилган. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти бухгалтерия ҳисоб ва хисоботи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тавсия қилинган йўриқномалар асосида ҳамда “Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия хисоботи» ҳақидаги конунлар асосида йўлга қўйилган.

“Урганч Шароб” акциядорлик жамиятида ғайриқонуний харажатларга йўл қўйилган эмас. Корхонанинг молиявий фаолияти барқарор, бухгалтерия хисоботи қониқарли.

Юқоридагиларан келиб чиққан ҳолда, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган барча турдаги маҳсулотлар сифатини яхшилаш, жамият мулкларининг бутлигини таъминлаш мақсадида ҳар чоракда инвентаризациядан ўтказиш, қабул қилинган бизнес-режа кўрсаткичларини доимий равишда тўлиқ бажарилишини таъминлаш, бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга барча солиқ ва тўловларни ўз муддатида тўлашни амалга ошириш, муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликларка йўл қўймаслик, ҳисобот давридаги хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш тавсия этилди. Тафтиш коммисияси ҳисоботини тасдиқлашни сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан, марҳамат.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги 7,9 – масалалар кузатув кенгаши таркибини сайлаш ва ижро органи аъзоларини сайлаш бўйича сўз жамият акциядори Шоназар Атаевга берилади.

Ҳурматли акциядорлар!

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 76-моддасига кўра акциядорлик жамиятлари Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва бошқарув аъзолари ҳар йилда қайта сайланиши керак. Шундан келиб чиқиб, бугунги кун йиғилишимизда қўйилган талаблар киритилган таклифларни инобатга олиб жамият Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва бошқарув аъзолари таркибини сайлаб ўтишимиз керак бўлади.

Кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш бўйича 2015 йил январ ойида қуйидаги таклифлар келиб тушган:

  1. Жамиятнинг 1 188 935 дона (51 %) акциялари эгаси ҳисобланмиш “O`zvinosanoat-Xolding” холдинг компанияси ўзининг 2015 йил 21 январдаги 11/122-сонли хати билан жамият Кузатув кенгаши таркибига холдинг компаниясидан 3 кишининг номзодни, яъни компания бошқарма бошлиқлари Низомиддин Вапаевни, бош мутахассислар Рашид Абдураимовни ва Бекзод Ғазиев номзодларини;
  2. Жамиятнинг 72 050 дона (3,09 %) акциялари эгаси бўлган Тошкент шаҳар “TurkistonInvest” АЖнинг 2015 йил 8 январдаги 34-сонли хати билан жамият Кузатув кенгаши таркибига Олимжон Бакирханович Ақилханов номзодини;
  3. Жамиятнинг 99 891 дона (4,28 %) акциялари эгаси бўлган Урганч тумани Оқ-олтин ММТП-7 бўлимида яшовчи акциядор Артиқов Қудрат жамият Кузатув кенгаши аъзолигига 2015 йил 9 январ кунги таклиф хатида жамиятнинг 3333 (0,15 %) оддий акциялари эгаси Атабаев Валерий ва Жамиятнинг 2200 дона (0,1 %) оддий акциялари эгаси Қодиров Абдурасул номзодларини киритиш таклифини киритиганлар. Келиб тушган таклифлар жамият Кузатув кенгашининг 2015 йил 30 январ мажлисида кўриб чиқилиб, Кузатув кенгашининг 1-сонли қарорига асосан таклиф қилинган номзодларнинг барчаси, яъни 6 та номзод жамият акциядорларининг умумий йиғилиш овоз бериш бюллетенларига киритилган. Кузатув кенгаши аъзоларини қонунинг 76-моддаси талабларига асосан “кумулятив” тартибда овоз бериш тартиби билан овозга қўйиш ва энг кўп овоз олган номзодларни жамият Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши таркибини 5 кишидан иборат таркибда сайлаш таклифини киритаман.
  • “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясида бошқарма бошлиғи Низомиддин Вапаевни, бош мутахассислар Рашид Абдураимовни ва Бекзод Ғазиев номзодларини;
  • Тошкент шаҳар “TurkistonInvest” акционерлик жамиятидан Ақилханов Олимжон Бакирхановични;
  • Жамиятнинг 3333 (0,15 %) оддий акциялари эгаси Атабаев Валерий ва жамиятнинг 2200 дона (0,1 %) оддий акциялари эгаси Қодиров Абдурасул номзодларини таклиф қиламан.

Ҳурматли акциядорлар!

Юқорида кўрсатиб ўтилган қонун бўйича жамият бошқаруви хам ҳар йили қайта сайланиши белгилаб берилган. 2014 йил умумий йиғилиш ишида сайланган жамият бошқаруви аъзоларининг хаммаси жамият фаолиятида фаол қатнашиб келаётганини, ўрнатилган ишлаб чиқариш режа топшириқларининг ортиғи билан бажариб келаётганлиги, ҳозирги рақобатли замонда бошқарувнинг раҳбарлигида сифатли, ички ва ташқи бозорларда ўз ўрнини топадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги натижасида омборларимизда тайёр маҳсулотлар қолдиқлари нормадалиги, корхонани модернизациялаш режаларининг ошириб бажарилиши бу бошқарув раиси Равкат Аминовичнинг, барча бошқарув аъзоларининг ва қолаверса бутун коллективнинг Президентимиз ва ҳукуматимиз юритаётган сиёсатни тўғри тушуниб, шунга амал қилиб ишлаши натижаси деб биламан. Шундан келиб чиқиб ҳамда жамиятнинг 112398 дона (4,82 %) оддий акциялари эгаси Урганч шаҳар Дўстлик кўчаси 27 уй 1 хонадонда яшовчи акциядор Баходир Жуманиёзов жамият бошқарув аъзолигига 2015 йил 20 январ кунги таклиф хатида қуйидаги номзодларни тавсия қилган. Бу масала Кузатув кенгаши мажлисида хам кўриб чиқилиб, Кузатув кенгашининг 1-сонли қарорига асосан умумий йиғилиш сайлов бюллетенларига киритилган бошқарув аъзолари таркибини 5 кишидан иборат таркибда қайта сайлаш учун қуйидаги номзодларни тавсия қиламан:

1. Канеев Равкат Аминович Бошқарув раиси, жамият акциядори
205095 дона (8,81 %) оддий акция эгаси
2. Артиқов Атабай Бош муҳандис, жамият акциядори 16049 дона (0,88 %) оддий акция эгаси
3. Эшчанов Шухрат Бош ҳисобчи, жамият акциядори 3652 дона (0,18 %) оддий акция эгаси
4. Матмуратов Мирза Мутахассис, жамият акциядори 1012 дона (0,04 %) оддий акция эгаси
5. Машарипов Ахмаджон Цех мудири, жамият акциядори 660 дона (0,03 %) оддий акция эгаси

Ушбу тавсия қилинган номзодларни қайта сайлаш масаласини Сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги 8 масала тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш, бошқарувнинг қарорларини тасдиқлаш бўйича сўз жамиятнинг бош иқтисодчиси Хайрилло Салаевга берилади.

Ҳурматли акциядорлар!

Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунига асосан акциядорлик жамиятларида ҳар йили тафтиш комиссиясини сайлаш кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб, мен жамият тафтиш комиссияси аъзоларига қуйидаги номзодларни таклиф қиламан:

  1. Ниёзова Дэрия Оринбасар-қизи.
  2. Алиева Дилдора Шухратовна.
  3. Атаев Шоназар.

Сайлов бюллетенларига киритилган ушбу номзодларни сайлаш масаласини Сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги 10 масала дивидентлар тақсимоти бўйича сўз кузатув кенгаши аъзоси Абдурасул Қодировга берилади.

2014 молия йили натижаси бўйича 682,7 млн.сўм миқдорида соф фойда олишга эришилган. Шундан:

Кўрсаткичлар Дона Номинали Суммаси (минг сўмда) Фоизи
Соф фойда 682712 100,0
Акцияларга дивидент 341365,2 50
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 223011,2 32,7
Резерв капитали учун 104697 15,3
Меҳнатни муҳофаза қилиш учун (2 фоиз) 13654,6 2,0

Бунда оддий ва имтиёзли акцияларнинг ҳар бирига 146 сўмдан дивиденд тўланади. Дивидендлар акциядорлар умумий йиғилиши қарор қабул қилгандан кейин 60 кун, яъни 2 ой давомида қонуний тўлов воситаси, пул шаклида тўланади, юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга нақд пул бериш ёки пластик карточкаларига пул ўтказиб бериш йўли билан тўланишини таклиф қиламан.

Ҳурматли акциядорлар! Мен томонимдан киритилган таклифга қўшимча ўзгартиришлар бўлмаса, марҳамат овоз бериш бюллетенлари орқали ўз мунособатларингизни билдиришингизни сўрайман.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги 11,14-масалалар бизнес режа тасдиғи ва 2014 йилги бошқарув қарорларини тасдиқлаш бўйича сўз жамият бош иқтисодчиси Хайрилло Салаевга берилади.

         Ҳурматли акциядорлар!

Жамиятнинг 2015 йил бизнес-режа кўрсаткичларини қабул қилиш ва тасдиқлаш масаласида 2015 йил учун тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ 545 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 3 минг дал коньяк ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан улгуржи нарҳда 23834 млн.сўмни, чакана нарҳларда 51048 млн.сўмни ташкил қилади. 2015 йил белгиланган бизнес режага асосан жамият томонидан 1 500 млн.сўм миқдорда соф фойда олиш режалаштирилган. 2015 йил бизнес-режа кўсаткичларини тасдиқлашни Сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Бошқарувнинг 2014 йил 3 апрелдаги Вилоят эркин кураш ва юнон-рум курашлари федерациясига 3 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисида 13-сонли, 2014 йил 8 апрелдаги Хоразм футбол клубига 5 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги 16-а-сонли, 2014 йил 9 июндаги Бразилияда ўтказиладиган XXXI Ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун спортчиларни тайёрлашга 24 млн.сўм. Вилоят Бадминтон жамоасига 10 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги 21-сонли, 2014 йил 27 июндаги Бразилияда ўтказиладиган XXXI Ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун бадминтончиларни тайёрлашга 30 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги 23-сонли, 2014 йил 11 сентябрдаги Ўзбекистон-Болгария дўстлик жамиятига 1 млн.сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги 31-сонли, 2014 йил 15 сентябрдаги Жиззах вилоятида 2014 йилги пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб териб олиш харажатлари жамият ҳисобидан қоплаш (104,7 млн.сўм) тўғрисидаги 33/6-сонли, 2014 йил 14 ноябрдаги Бразилияда ўтказиладиган XXXI Ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун спортчиларни тайёрлашга 18 млн.сўм ҳамда Хоразм вилоятида умум таълим мактаблари уқувчи ёшлар ўртасида ўтказиладиган “Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақаларини ташкиллаштириш учун 10 млн.сўмлик ҳомийлик маблағини ўтказиш тўғрисидаги 39-сонли, 2014 йил 18 декабрдаги бошқарув учун “LACETTI” русумли хизмат автомашинасини харид қилиш тўғрисидаги 41-а-сонли ва 2014 йилнинг 30 декабрдаги ойида кўрилган максимал чораларга қарамасдан ундириш имкони бўлмаган дебитор ва кредитор қарзларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги 46-сонли хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш ҳамда корхона молия хўжалик фаолиятига доир масалалар.

Ҳурматли акциядорлар! Мана бугун умумий йиғилиш кун тартибига қўйилган масала юзасидан жамият бошқаруви томонидан 2014 йил молия хўжалик йили давомида қабул қилинган хайрия ҳомийлик ишлари бўйича амалга оширилган ишлар билан танишдингиз. Ушбу бошқарувнинг қарорларини тасдиқлаб ўтишни Сизнинг ҳукмингизга хавола қиламан. Марҳамат қўлларингиздаги овоз бериш бюллетенлари орқали ҳар бир қарор бўйича алоҳида равишда ўз мунособатларингизни билдиришларингизни сўрайман.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги 13 масала Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича сўз жамият корпоратив маслаҳатчиси Муродбек Каримовга берилади.

Ҳурматли акциядорлар!

Ўзингизга маълум 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳририга асосан жамият Уставига 2014 йил 8 август куни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига асосан қўшимча ва ўзгаришлар киритилди.

2014 молиявий йил якунлари бўйича ўтказилган Ички аудит текширувига асосан жамият Уставининг 4.10, 15.3 ҳамда 15.9 моддаларига аниқлик киритиш тавсия этилган. Шунга асосан жамият Уставига қуйидаги ўзгариш ва қўшимчалар киритишни таклиф қиламан.

ЭСКИ ТАҲРИР   ЯНГИ ТАҲРИР
4.10) Устав фондининг миқдори рўйхатга олинган кундан бошлаб 9 ой давомида аниқланади. 4.10 банди олиб ташланди
12.16) Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ҳабар бериш тегишли ахборотни матбуотда эълон қилиш ҳамда акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин шакллантирилган Жамият акциядорлари реестри асосида уларга билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади. 12.16) Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ҳабар бериш тегишли ахборотни матбуотда эълон қилиш ҳамда акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин шакллантирилган Жамият акциядорлари реестри асосида уларнинг электрон почтасига билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади.
12.18) Жамият акциядорларига акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома йиғилиш ўтказиладиган санадан камида 10 календарь кун олдин юборилади. 12.18) Жамият акциядорларига акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома йиғилиш ўтказиладиган санадан камида 7 календарь кун олдин юборилади.

 

12.44) Акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомаси акциядорлар Умумий йиғилиши ёпилганидан кейин кечи билан 15 кун ичида икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам Умумий йиғилишда раислик қилувчи ва Умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади. 12.44) Акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомаси акциядорлар Умумий йиғилиши ёпилганидан кейин кечи билан 10 кун ичида икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам Умумий йиғилишда раислик қилувчи ва Умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
13.2) Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

– жамиятнинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва ички аудит хизмати тўғрисидаги Уставни тасдиқлаш;

– (янгидан киритилди)

 

 

 

– жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш бўйича акциядорлар умумий йиғилишга тавсиялар бериш;

13.2) Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

– жамиятнинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

– жамиятнинг Корпоратив маслаҳатчиси лавозимини ташкил этиш, унинг ходимини тайинлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш;

– жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан акциядорлар умумий йиғилишга тавсиялар бериш;

 

13.9) Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорлар Умумий йиғилишида тасдиқланган «Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Устави»да белгилаб қўйилади. 13.9) Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорлар Умумий йиғилишида тасдиқланган “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми”да белгилаб қўйилади.
15.3) Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Уставда белгилаб қўйилади. 15.3) Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Низомда белгилаб қўйилади.
15.9) Жамият активларининг баланс қиймати бир миллиард сумдан кўп бўлган тақдирда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. 15.9) Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

Агар сизларда бошқа таклиф бўлмаса Ушбу ўзгаришларни киритиш ёки киритмасликни қўлингиздаги бюллетен орқали овоз беришингиз мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат!

Мажлис раиси Низомиддин Вапаев йиғилиш кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилганлигини эълон қилиб, кимда саволлар бўлса, сўзга чиқмоқчи бўлсангизлар марҳамат деди. Саволлар тушмади.

Юқорида кўриб чиқилган масалаларни таҳлил қилиб, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акция эгалари овоз бериш бюллетенлари бўйича овоз бериш натижаларига кўра масалалар юзасидан киритилган таклифлар қўллаб – қувватланганлигини инобатга олган ҳолда “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И

  1. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Бошқарув органи раиси Канеев Равкат Аминовичнинг 2014 йилдаги хўжалик юритиш ва жамият иқтисодиётини бошқаришдаги ҳамда ўтган йилда белгиланган бизнес – режаларни бажариши юзасидан ҳисобот маърузаси маълумот учун қабул қилиниб, тасдиқлансин ва жамиятнинг 2014 йил хўжалик молиявий фаолияти қониқарли деб топилсин.
  2. “Урганч Шароб” акциядорлик жамиятининг 2014 йил учун даромад ҳисоботи ва йиллик якуний баланси актив бўйича 14 889 255 минг сўм, пассив бўйича 14 889 255 минг сўм ҳолатида тасдиқлансин.
  3. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2014 йилги хўжалик молиявий фаолиятининг натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин Кузатув кенгашининг 2014 йилги фаолияти қониқарли деб топилсин.
  4. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг 2014 йилги хўжалик молиявий фаолияти натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб, эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
  5. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текширув хулосаси тасдиқлансин.
  6. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари янги таркибини сайлаш масаласи бўйича ўтказилган “Кумулятив” овоз бериш натижаларига кўра энг кўп овоз олган Вапаев Низомаддин (2583860 та овоз), Газиев Бекзод (1830279), Абдураимов Рашид (1669826), Қодиров Абдирасул (1439819), Атабаев Валерий (1351159) номзодлари Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган деб ҳисоблансин. Таркибга сайлаш учун сайлов бюллетенларига номзоди киритилган Ақилханов Олимжон (17897) етарли овоз олмаганлиги учун жамият Кузатув кенгаши аъзолигига сайланмаган деб ҳисоблансин.
  7. Ўтказилган сайлов натижалари бўйича жамият тафтиш комиссияси аъзолигига
  8. Ниёзова Дэрия Оринбасар-қизи;
  9. Алиева Дилдора Шухратовна;
  10. Атаев Шоназар номзодлари сайланган деб ҳисоблансин.
  11. Ўтказилган сайлов натижалари бўйича жамият ижро органи аъзолигига
  12. Канеев Равкат Аминович;
  13. Эшчанов Шуҳрат;
  14. Машарипов Ахмаджон;
  15. Артиқов Атабай;
  16. Матмуратов Мирзо номзодлари сайланган деб ҳисоблансин.
  17. 2014 молия йили натижаси бўйича 682,7 млн.сўм миқдорида соф фойда олишга эришилган. Шундан:
Кўрсаткичлар Дона Номинали Суммаси (минг сўмда) Фоизи
Соф фойда 682712 100,0
Акцияларга дивидент 341365,2 50
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 223011,2 32,7
Резерв капитали учун 104697 15,3
Меҳнатни муҳофаза қилиш учун (2 фоиз) 13654,6 2,0

Бунда оддий ва имтиёзли акцияларнинг ҳар бирига 146 сўмдан дивиденд тўланади. Дивидендлар акциядорлар умумий йиғилиши қарор қабул қилгандан кейин 60 кун, яъни 2 ой давомида қонуний тўлов воситаси, пул шаклида тўланади, юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга нақд пул бериш ёки пластик карточкаларига пул ўтказиб бериш йўли билан тўлансин.

  1. Жамиятнинг 2015 йил учун тузилган ва ўқиб эшиттирилган 23 834 млн.сўм миқдоридаги 545 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 3 минг дал конъяк ишлаб чиқариш, 1500 млн.сўм миқдорда соф фойда олиш режалаштирилган “Бизнес – режаси” маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
  2. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти раислигига ўтказилган сайлов натижалари бўйича Канеев Равкат Аминович сайланган деб ҳисоблансин, у билан Кузатув кенгаши раиси ўртасида тузилган меҳнат шартномаси контрактининг амал қилиш муддати ўтказилган сайлов натижалари бўйича бир овоздан бир йилга узайтирилсин.
  3. Жамият Устави Ички аудит текшируви тавсиясига асосан қуйидагича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва қайта рўйхатдан ўтказилсин.
ЭСКИ ТАҲРИР   ЯНГИ ТАҲРИР
4.10) Устав фондининг миқдори рўйхатга олинган кундан бошлаб 9 ой давомида аниқланади. 4.10 банди олиб ташланди
12.16) Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ҳабар бериш тегишли ахборотни матбуотда эълон қилиш ҳамда акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин шакллантирилган Жамият акциядорлари реестри асосида уларга билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади. 12.16) Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ҳабар бериш тегишли ахборотни матбуотда эълон қилиш ҳамда акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин шакллантирилган Жамият акциядорлари реестри асосида уларнинг электрон почтасига билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади.
12.18) Жамият акциядорларига акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома йиғилиш ўтказиладиган санадан камида 10 календарь кун олдин юборилади. 12.18) Жамият акциядорларига акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома йиғилиш ўтказиладиган санадан камида 7 календарь кун олдин юборилади.

 

12.44) Акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомаси акциядорлар Умумий йиғилиши ёпилганидан кейин кечи билан 15 кун ичида икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам Умумий йиғилишда раислик қилувчи ва Умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади. 12.44) Акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомаси акциядорлар Умумий йиғилиши ёпилганидан кейин кечи билан 10 кун ичида икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам Умумий йиғилишда раислик қилувчи ва Умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
13.2) Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

– жамиятнинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва ички аудит хизмати тўғрисидаги Уставни тасдиқлаш;

– (янгидан киритилди)

 

 

 

– жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш бўйича акциядорлар умумий йиғилишга тавсиялар бериш;

13.2) Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

– жамиятнинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

– жамиятнинг Корпоратив маслаҳатчиси лавозимини ташкил этиш, унинг ходимини тайинлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш;

– жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан акциядорлар умумий йиғилишга тавсиялар бериш;

 

13.9) Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорлар Умумий йиғилишида тасдиқланган «Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Устави»да белгилаб қўйилади. 13.9) Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорлар Умумий йиғилишида тасдиқланган “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми”да белгилаб қўйилади.
15.3) Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Уставда белгилаб қўйилади. 15.3) Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Низомда белгилаб қўйилади.
15.9) Жамият активларининг баланс қиймати бир миллиард сумдан кўп бўлган тақдирда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. 15.9) Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
  1. Жамият бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш, жумладан:
  2. Бошқарувнинг 2014 йил 3 апрелдаги Вилоят эркин кураш ва юнон-рум курашлари федерациясига 3 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисида 13-сонли;
  3. 2014 йил 8 апрелдаги Хоразм футбол клубига 5 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги 16-а-сонли;
  4. 2014 йил 9 июндаги Бразилияда ўтказиладиган XXXI Ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун спортчиларни тайёрлашга 24 млн.сўм. Вилоят Бадминтон жамоасига 10 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги 21-сонли;
  5. 2014 йил 27 июндаги Бразилияда ўтказиладиган XXXI Ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун бадминтончиларни тайёрлашга 30 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги 23-сонли;
  6. 2014 йил 11 сентябрдаги Ўзбекистон-Болгария дўстлик жамиятига 1 млн.сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги 31-сонли;
  7. 2014 йил 15 сентябрдаги Жиззах вилоятида 2014 йилги пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб териб олиш харажатлари жамият ҳисобидан қоплаш (104,7 млн.сўм) тўғрисидаги 33/6-сонли;
  8. 2014 йил 14 ноябрдаги Бразилияда ўтказиладиган XXXI Ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун спортчиларни тайёрлашга 18 млн.сўм ҳамда Хоразм вилоятида умум таълим мактаблари уқувчи ёшлар ўртасида ўтказиладиган “Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақаларини ташкиллаштириш учун 10 млн.сўмлик ҳомийлик маблағини ўтказиш тўғрисидаги 39-сонли;
  9. 2014 йил 18 декабрдаги бошқарув учун “LACETTI” русумли хизмат автомашинасини харид қилиш тўғрисидаги 41-а-сонли;
  10. 2014 йилнинг 30 декабрдаги ойида кўрилган максимал чораларга қарамасдан ундириш имкони бўлмаган дебитор ва кредитор қарзларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги 46-сонли қарорлари тасдиқлансин.
  11. Жамиятга қарашли “Паркент” узум қабул қилиш шахобчасининг фойдаланилмасдан турган бино ва иншоатлари белгиланган тартибда сотилсин.

Мазкур йиғилиш қарори йиғилиш ишида музокарага чиққан акциядорлар томонидан билдирилган фикр, талаб, таклиф ва истакларни ҳамда жамиятнинг 2015 йил учун тасдиқланган Бизнес режаси асосий параметрларини тўлиқ равишда бажариб борилишини таъминлаш, жамият бошқаруви раиси Р.А.Канеев зиммасига юклатилсин. Жамият акциядорларининг мазкур 2014 йил натижаларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиш баёни Хоразм вилояти Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасига, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Хоразм вилояти бошқармасига маълумот учун “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти ижроия органига амалда бажариш учун юборилсин.

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2014 йил якунларига бағишланган умумий ҳисобот йиғилиш иши ўз ишини якунлаган деб ҳисоблансин. Умумий йиғилиш ўтказиш юзасидан эътирозлар билдирилмаганлиги қайд этилсин.

 

Мажлис раиси                      Н.Вапаев

 

Мажлис котиби                    М.Каримов

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.