13.02.2017 йил кузатув кенгаши баёни №2

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат  1100 да бўлиб ўтган Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси

  БАЁНИ 

13.02.2017 йил 2 Урганч шаҳри

Мажлис раиси :  “O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи Н.ВАПАЕВ
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари О.АЛИМОВ, В.АТАБАЕВ, А.ҚОДИРОВ, Б.ҒАЗИЕВ
Таклиф этилганлар: Жамият  бошқарув раиси, аъзолари

 

У.КЕНЖАЕВ,

А.АРТИҚОВ, А.МАШАРИПОВ, М.МАТМУРАТОВ, Х.САЛАЕВ,

Мажлис котиби: Корпоратив маслаҳатчи М.КАРИМОВ

 Йиғилиш кворуми 100 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

 

  1. Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг ижросини таъминлаш учун жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида;
  2. Жамият акциядорларининг Навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилаш тўғрисида;
  3. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибини белгилаш;
  4. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган санани белгилаш тўғрисида;
  5. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ҳабар қилиш тартибини белгилаш тўғрисида;
  6. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида овоз бериш бюллетени ва таклифнома шакли ва матнларини тасдиқлаш тўғрисида;

Кун тартибидаги масалага доир қисқача маълумотни Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев танштирди. Ҳусусан у ўз сўзида Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 36-сонли қарори топшириқларини ўқиб эшиттирди ва Тошкент вилояти Паркент тумани Паркент узумни қабул қилиш ва қайта ишлаш шаҳобчаси жойлашган ҳудуд қайта қуриш дастурига киритилганлиги мунособати билан Паркент узумни қабул қилиш ва қайта ишлаш шаҳобчасини қайта қуриш Дастурига киритлганлиги мунособати билан туман ҳокимлиги томонидан Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилиб “Мева-сабзавот ва узумни кайта ишлаш корхонаси” лойиҳасини амалга ошириш лозимлигини айтиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар Дастурига асосан қуввати 3 минг тонна узумни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев ҳукуматимиз томонидан белгиланган Дастурлардаги лойиҳаларни сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида зудлик билан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш таклифини киритди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

Овоз бериш якунлангандан сўнг кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан мажлис раиси жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 23 февраль куни соат 1100да Урганч шаҳар, Саноатчилар кўчаси 417-А уй “URGANCH SHAROB” АЖ мажлислар залида ўтказиш таклифини овозга қўйди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича Кузатув кенгаши раиси жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалаларни киритиб ўтди:

  1. Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан “Мева-сабзавот ва узумни кайта ишлаш” лойиҳасини амалга ошириш;
  2. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш;
  3. Жамиятнинг ички низомларини умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит, корпоратив маслаҳатчи, миноритар акциядорлар қўмитаси, ахборот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда корхона номидан овоз бериш тартиби, кузатув кенгаши қўмиталари, тижорат сири тўғрисида, хомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби, бошқарув ва назорат органларининг ҳисоботлари шакли ва мазмунига талаблар, кузатув кенгаши йиғилишларини овоз бериш йўли билан ўтказиш ва моддий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисидаги ички Низомларни қабул қилиш.

Киритилган таклиф жамият кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича мажлис раиси жамият акциядорларининг умумий йиғилишига хабардор қилиш учун 2017 йил 14 феврал ва қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини 2017 йил 19 феврал ҳолатига тузиш таклифи киритилди. Киритилган таклиф жамият Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

Кун тартибидаги умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар қилиш тартибини белгилаш тўғрисидаги бешинчи масала бўйича жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, жамият Вэб-сайтида, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали ҳабар юбориш таклифини киритдилар. Киритилган таклиф Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100%;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ;

 Кун тартибидаги олтинчи масала жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетени шакли ва матнини тасдиқлаш масаласи бўйича мажлис раиси Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 64 моддасида белгиланган тартибда жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини тасдиқлаб ўтиш лозимлигини билдириб, бюллетеннинг шаклини кўрсатиб, матнини ўқиб эшиттирди ва тасдиқлаб ўтиш таклифини киритди. Киритилган таклиф жамият Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100%;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ;

 Йиғилиш  кун тартибига киритилган масала муҳокамаси натижасида билдирилган таклиф ва фикр мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда жамият Кузатув кенгаши

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И

 

  1. Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг ижросини таъминлаш учун жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақирилсин.
  2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 23 февраль куни соат 1100да Урганч шаҳар, Саноатчилар кўчаси 417-А уй “URGANCH SHAROB” АЖ мажлислар залида ўтказилсин.
  3. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича тасдиқлансин;

3.1 Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан “Мева-сабзавот ва узумни кайта ишлаш” лойиҳасини амалга ошириш;

3.2 Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш;

3.3 Жамиятнинг ички низомларини умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит, корпоратив маслаҳатчи, миноритар акциядорлар қўмитаси, ахборот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги  низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда корхона номидан овоз бериш тартиби, кузатув кенгаши қўмиталари, тижорат сири тўғрисида, хомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби, бошқарув ва назорат органларининг ҳисоботлари шакли ва мазмунига талаблар, кузатув кенгаши йиғилишларини овоз бериш йўли билан ўтказиш ва моддий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисидаги ички Низомларни қабул қилиш.

  1. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишига хабардор қилиш учун 2017 йил 14 феврал ва қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 19 феврал ҳолатига тузилсин.
  2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида жамиятнинг расмий вэб-сайтида, “Биржа” иқтисодий газетаси саҳифасида эълон чоп эттирилсин ҳамда акциядорларнинг электрон почталари орқали таклифномалар юборилсин.
  3. Овоз бериш бюллетени матни 1-чи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Мазкур йиғилиш қарори талабларининг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Овозли ўқиш Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support