Кузатув кенгаши мажлиси БАЁНИ №7

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1500 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

БАЁНИ

 

5.06. 2015 йил 7 Урганч шаҳри

Мажлис раиси : Жамият Кузатув кенгаши раиси,

“O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи

Н.ВАПАЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Р.АБДУРАИМОВ, В.АТАБАЕВ, Б.ҒАЗИЕВ
     
Таклиф этилганлар: Жамият бошқарув раиси в.в.б, аъзолари

 

 

Корпоратив маслаҳатчи

Ш.ЭШЧАНОВ, А.АРТИҚОВ, А.МАШАРИПОВ, М.МАТМУРАТОВ, М.КАРИМОВ

Йиғилиш кворуми 100 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

 

  1. “Урганч Шароб” АЖ бошқарув раиси в.в.б.нинг 2015 йил 4 июндаги
    358-а-сонли хатини, жамиятга хом ашё (спирт, шиша идишлари) сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Хоразм минтақавий филиалидан 2 млрд.сўм кредит олиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.

Мажлис раиси Низомиддин Вапаев мажлисни очиб, 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирининг 84-моддасига асосан жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш жамият кузатув кенгаши қарори билан амалга оширилиши белгиланганлигини айтиб ўтди.

Ҳозирги кунда жамиятнинг молиявий аҳволи оғирлигини инобатга олиб, жамиятда узлуксиз ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур хом ашё спирт, шиша идишлари ва бошқа ёрдамчи материаллар сотиб олиш учун 2 млрд.сўм кредит маблағи олиш ҳамда олинаётган кредитга “Асосий ишлаб чиқариш бино”сини мустақил баҳоловчи ташкилотларга қайта баҳолатиб гаров тариқасида банкка тақдим қилиш таклифини киритди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ;

Ўтказилган муҳокама натижасини ҳисобга олган ҳолда

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

 

  1. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2015 йил
    4 июндаги 358-а-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Жамиятда узлуксиз ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур хом ашё спирт, шиша идишлари ва бошқа ёрдамчи материаллар сотиб олиш учун 2 млрд.сўм кредит маблағи олишга рухсат этилсин ҳамда олинаётган кредитга “Асосий ишлаб чиқариш бино”сини мустақил баҳоловчи ташкилотларга қайта баҳолатиб гаров тариқасида банкка тақдим қилишга розилик берилсин.
  3. Кредит маблағларини олиш ҳамда ўз муддатларида қайтарилишини таъминлаш жамият бошқарув раиси в.в.б. Ш.Эшчанов зиммасига юклатилсин.
Овозли ўқиш Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support