Кузатув кенгаши мажлиси БАЁНИ №6

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1500 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

БАЁНИ

29.05.2015 йил № 6 Урганч шаҳри

Мажлис раиси : Жамият Кузатув кенгаши аъзоси, “Ўзвиносаноат – Холдинг” ХК мутахассиси Б.ҒАЗИЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Р.АБДУРАИМОВ, В.АТАБАЕВ
     
Таклиф этилганлар: Жамият бошқарув раиси в.в.б, аъзолари

 

 

Корпоратив маслаҳатчи

Ш.ЭШЧАНОВ, А.АРТИҚОВ

А.МАШАРИПОВ,

М.МАТМУРАТОВ,

М. КАРИМОВ

Йиғилиш кворуми 80 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

 

  1. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини маъқуллаш ва акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши тасдиқлаши учун киритиш;
  2. Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишида ҳал қилиш ва тасдиқлаш учун киритиш;
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли фармонини бажарилишини таъминлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш, йиғилиш ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилаш тўғрисида;
  4. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибини белгилаш;
  5. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган санани белгилаш тўғрисида;
  6. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ҳабар қилиш тартибини белгилаш тўғрисида;
  7. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида овоз бериш бюллетени ва таклифнома шакли ва матнларини тасдиқлаш тўғрисида;
  8. “Урганч Шароб” АЖ молия хўжалик фаолиятининг 2015 йил
    1-чорак якуни бўйича ва 2-чоракда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида жамият бошқаруви раиси в.в.б Ш.Эшчановнинг ҳисоботи;
  9. Жамиятнинг 2015 йил 1-чорак иш фаолияти бўйича ички аудит ҳисоботини тасдиқлаш.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият Кузатув кенгаши аъзоси Б.Ғазиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПФ-4720 сонли фармони ижроси таъминлаш мақсадида жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш лозимлигини айтиб ўтди ва янги ташкилий тузилма билан таништириб чиқди (1-илова).

Шу сабабли ушбу жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини маъқуллаш ва акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши тасдиқлаши учун киритиш таклифини киритди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 4 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси Б.Ғазиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №П Ф-4720 сонли фармони ижроси таъминлаш мақсадида жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозимлиги таклифи киритди ва таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 4 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

Овоз бериш якунлангандан сўнг кун тартибидаги учинчи масала мажлис раиси ўз фикрини билдирди.

Акциядорларинг навбатдан ташқари йиғилиши 2015 йил 17 июнь куни соат 1100да Урганч шаҳар, Саноатчилар кўчаси 417-А уй “Урганч Шароб” АЖ мажлислар залида ўтказиш таклифини овозга қўйди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 4 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси Б.Ғазиев жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалаларни киритиб ўтди:

  1. Жамиятни ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    ПФ-4720-сонли фармонига асосан ж
    амият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Киритилган таклиф жамият кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 4 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича мажлис раиси акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган санани белгилаш бўйича 2015 йил 14 июнь ҳолатига тузиш таклифи киритилди. Киритилган таклиф жамият кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 4 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

Кун тартибидаги олтинчи масала акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишни акциядорларга хабар қилиш тартибини белгилаш йиғилиш тўғрисида биржа иқтисодий газетаси саҳифасида эълон чоп эттириш, жамиятнинг вэб-сайтида эълон бериш ҳамда электрон почта (мавжуд бўлса) орқали ҳар бир акциядор номига билдиришномалар юбориш жамиятда ишлаб юрган акциядорларни эса рўйхатини тузиб, имзо қўйдириб, таклифномаларни уларга тарқатиш таклифини киритдилар. Киритилган таклифлар овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 4 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

 

Кун тартибидаги еттинчи масала акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишни овоз бериш бюллетени ва таклифнома шакли ва матнларини (2 ва 3 илова) тасдиқлаш таклифи киритилди. Киритилган таклифлар овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 4 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ.

Мажлис раиси саккизинчи масала бўйича сўзни жамият бошқарув раиси в.в.б. Ш.Эшчановга берди.

Ш.Эшчанов сўзи: 2015 йил учун тасдиқланган бизнес режа бўйича жамиятда:

Ароқ ишлаб чиқариш               545 минг дал;

Вино ишлаб чиқариш               120 минг дал;

Коньяк ишлаб чиқариш            3 минг дал.

Шундан, 2015 йилнинг 1-чорагида:

Ароқ ишлаб чиқариш               150 минг дал;

Вино ишлаб чиқариш               37 минг дал;

Коньяк ишлаб чиқариш            1 минг дал.

Ҳақиқатда 2015 йилнинг 1-чорагида ишлаб чиқарилгани:

Ароқ ишлаб чиқариш               149 минг дал,   99,3 %;

Вино ишлаб чиқариш               37 минг дал,     100 %;

Коньяк ишлаб чиқариш            1 минг дал,       100 %.

2015 йилнинг январ-март ойларида жами 6616,4 млн.сўм, жумладан, 4618 млн.сўм акциз солиғи, 1452,6 млн.сўм қўшилган қиймат солиғи тўланган. Олинган соф фойда 346,7 млн.сўм. Дебитор қарзлар 2783,9 млн.сўм, кредитор қарзлар 4746,2 млн.сўмни ташкил қилади. Дебитор қарзлар асосан харидорларнинг қарзи ҳисобидан кўпайган, кредитор қарздорлик асосан мол етказиб берувчиларга қарзлар ҳисобидан кўпайган бўлиб, бизнес режа кўрсаткичларини бажариш мақсадида ишлаб чиқариш жараёни учун сотиб олинган ёрдамчи материалларга ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги билан изоҳланади. Муддати ўтган дебитор ва қредитор қарзлар мавжуд эмас.

2015 йилнинг 2-чорагида 120 минг дал ароқ, 30 минг дал вино ҳамда 1 минг дал коньяк ишлаб чиқариш режаси ўрнатилган.

Бугунги кунда ишлаб чиқилган тадбирларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотларни реализация қилиш, ишлаб чиқаришнинг давомийлигини таъминлаш масалалари бош масала бўлиб қолмоқда. Ишлаб чиқарилиши кутилаётган ароқ, вино маҳсулотлари вилоятда фаолият кўрсатаётган ҳудудий ихтисослаштирилган Хоразм, Хонқа, Хива, Қўшкўпир ва Янгибозор шароб савдо базалари ва вилоятдан ташқарида фаолият кўрсатаётган Қўнгират, Тохиатош, Эллик қалъа, Беруний, Марказ, Тўрткўл, Қарақалпақ ва бошқа ихтисослаштирилган шароб савдо базаларининг жамиятимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини сотиб олиш ва намунали савдони ташкил этиш борасидаги масъулиятлари оширилиб, тасдиқланган тадбирларнинг бажарилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг шахсий жавобгарлиги оширилган. Жамиятда ароқ ва вино маҳсулотлари тасдиқланган стандарт талаблари асосида ишлаб чиқарилиши юзасидан қаттиқ назорат ўрнатилган жамият тасарруфидаги лаборотория хизмати ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи мутахассис ходимларнинг барчаси маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнининг талаб даражасида бажарилишига, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ички ва ташқи сифатига, безатиш, дизайнларини яхшиланиб борилиши бўйича масъул қилиб белгиланганлар. Реализация бўйича олиб борилган тадбирларга қарамасдан, шароб савдо базалари шартнома шартларини тўлиқ бажармасдан келмоқдалар. Бу ҳолат асосан жамиятимизнинг ишлаб чиқариш жараёнига салбий таъсир қилиб самарали иш фаолиятига сезиларли тўсқинлик қилади.

Кузатув кенгаши аъзоси Б.Ғазиев сўзи:

Ҳурматли кузатув кенгаши аъзолари мана бошқарув раиси в.в.б Ш.Эшчановнинг 2015 йилнинг 3 ой якуни бўйича ҳисоботини тингладик. Бунга кўра жорий йилнинг 1-чорагига мўлжалланган бизнес режа кўрсаткичлари бажарганлигини инобатга олиб, 2015 йилнинг 2-чорагида хам бизнес режа кўрсаткичларини ортиғи билан бажаришимиз учун барча имкониятлар мавжудлигини таъқидлаб ўтди.

Кузатув кенгаши аъзолари В.Атабаев, А.Қодиров, Р.Абдураимовлар ҳам ўз сўзларида жамият бошқаруви раиси в.в.б ва кузатув кенгаши аъзосининг фикрларини қўллаб қувватлаб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ассортиментларни кўпайтириш, экспорт учун маҳсулотлар ишлаб чиқариб, корхонага чет эл валютасини олиб келиш, ички бозорга ҳам сифатли, дизайни яхши маҳсулотлар чиқариш, кўпроқ фойда олиш тўғрисидаги фикрларини билдирдилар.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича жамият ички аудит хизмати аудитори Бозоров Хомид сўзи:

Мен, 2015 йил 1 январдан 1 апрел ҳолатига бўлган давр учун молиявий хўжалик фаолияти аудиторлик текшируви ўтказдим. Текширув ҳаққонийлиги ва молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотларнинг қонуний хужжатларга, шунингдек молиявий-хўжалик фаолиятини ҳаққоний ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланган. Умуман жамият молиявий фаолият 2015 йилнинг 1-чорагида самарали якунланганлигини таъқидлаб ўтди ва ўзининг қуйидаги тавсияларини берди.

  1. Жамиятда мавжуд бухгалтерия ҳисоби юритишнинг асоси бўлиб ҳисобланган “Ҳисоб сиёсати”нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш;
  2. Бухгалтерия ҳисобини юритишда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги “Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш жараёнида харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида”ги 54-сонли низом талабларига тўлиқ риоя этиш;
  3. Ички назорат системасини кучайтириш чораларини кўриш;
  4. Жамият активларининг бутлигини таъминлаш мақсадида ҳар ойда ўтказиладиган саноқ (инвентаризация)ларни ўзгариб турувчи ишчи гуруҳларини ташкил этган ҳолда ҳаққоний ўтказилишига эришиш;
  5. Мутахассисларнинг билим даражасини ошириш, қонунчиликка киритилаётган ўзгаришларни ўз вақтида ўзлаштириш ҳамда жамият фаолиятида қўллаш мақсадида “НОРМА” электрон тармоғига уланиш тавсия этилади.

Овозга қўйиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

  1. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини 1-иловага мувофиқ маъқуллансин ва акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши тасдиқлаши учун киритилсин.
  2. Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши тасдиқлаши учун киритилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли фармонини бажарилишини таъминлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2015 йилнинг 17 июнь куни соат 1100 да Урганч шаҳар Саноатчилар кўчаси 417-А уй “Урганч Шароб” АЖ мажлислар залида ўтказилсин.
  4. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича белгилансин:
    1. Акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли фармонига асосан жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
  5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ҳабар қилиш учун 2015 йил 5 июнь ҳолатига ва йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестри 2015 йил 14 июнь куни ҳолатига тузилсин.
  6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида “Биржа” иқтисодий газетаси саҳифасида эълон чоп эттириш, жамиятнинг вэб-сайтида эълон бериш ҳамда электрон почта (мавжуд бўлса) орқали ҳар бир акциядор номига билдиришномалар юборилсин. Жамиятда ишловчи акциядорларни эса рўйхати тузилиб, имзо қўйдириб, мажлисга қатнашиш таклифномалари уларга тарқатилсин.
  7. Овоз бериш бюллетени ҳамда жамият акциядорларига ёзма ҳабарнома (таклифнома) матнлари 2чи ва 3чи иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  8. “Урганч Шароб” АЖ 2015 йилнинг 1-чораги давомида ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2-чоракдаги вазифалар тўғрисидаги жамият бошқаруви раиси в.в.б. Ш.Эшчановнинг ҳисоботи 2015 йилнинг
    2-чораги учун тасдиқланган бизнес-режа топшириқларини бажариш шарти билан тасдиқлансин.
  9. “Урганч Шароб” АЖ ички аудити Бозоров Хамиднинг 2015 йил
    1-чорак якуни бўйича ҳисоботи тасдиқлансин.
Овозли ўқиш Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support