БИЛДИРИШНОМА

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятига
тегишли муҳим фактлар тўғрисида

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

“URGANCH SHAROB” АЖнинг 2022 йил 27 июнь куни бўлиб ўтган 2021 йил якунларига бағишланган акциядорларнинг умумий мажлисида жамиятнинг овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони 4 880 088 дона, йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони 3 157 888 ёки 63,7%.

Жамиятнинг тўлиқ номи: “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти.

Манзили: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-“А” уй. Индекс: 220100.

Қимматли қоғознинг тури: эгаси ёзилган оддий нақдсиз акциялар.

Акциядорлар рўйхатини тузиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган вақт 2022 йил 06 июнь акциядорлар реестри ёпилган вақти 2022 йил 10 июнь ва 2022 йил 21 июнь.

Умумий йиғилишнинг тури: Навбатдаги умумий йиғилиш.

Умумий йиғилишнинг формаси: Очиқ умумий йиғилиш.

Ўтказилган кун: 2022 йил 27 июнь.

Йиғилиш ўтказилган жой: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-“А” уй.

Умумий мажлис кворуми 3 157 888 ёки 63,7 %.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича овоз бериш якунлари:

  1. Жамият акциядорларининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%

 

  1. Жамият бошқарув раисининг жамиятда 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва тасдиқланган бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100  %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0 %
  1. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича “OSIYO AUDIT” МЧЖ ташқи аудиторлик ташкилотининг ҳисоботини эшитиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%

 

  1. Жамият тафтиш комиссиясининг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%

 

  1. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботларини, шу жумладан бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%

 

  1. Жамият фаолиятининг 2022 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%

 

  1. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва Кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият ижроия органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш);

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%

 

  1. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%

 

  1. Мажбурий ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%

 

  1. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни корхона фойдасига олиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 157 888 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%

 

Овозга қўйилган масалалар бўйича қабул қилинган қарор

М А Т Н И

  1. Жамиятнинг 2021 молиявий йил якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиш регламенти 1-иловага асосан тасдиқлансин.
  2. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Бошқарув органи раиси И.Матмуратовни 2021 йилдаги хўжалик юритиш ва жамият иқтисодиётини бошқаришдаги ҳамда ҳисобот йилда белгиланган бизнес – режаларни бажариши юзасидан маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
  3. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текширув хулосаси тасдиқлансин.
  4. “URGANCH SHAROB” АЖ тафтиш комиссиясининг 2021 йилги хўжалик молиявий фаолияти натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб, эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
  5. “URGANCH SHAROB” АЖ 2021 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлари маъқуллансин ва йиллик якуний баланси актив бўйича 21805,3 млн.сўм, пассив бўйича 21805,3 млн.сўм ҳолатида тасдиқлансин.
  6. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йилги хўжалик молиявий фаолиятининг натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин Кузатув кенгашининг 2021 йилги фаолияти қониқарли деб топилсин.
  7. Жамиятнинг 2022 йил учун тузилган ва ўқиб эшиттирилган 110 минг дал ароқ, 80 минг дал вино, 4,5 минг дал конъяк ишлаб чиқариш, 149 млн.сўм миқдорда соф фойда олиш режалаштирилган “Бизнес – режаси” маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
  8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўловларининг миқдорлари ҳар ойда қуйидагича белгилансин;

-Кузатув кенгаши раисига Ўзбекистон Республикасида базавий ҳисоблашнинг 3 баробари миқдорида;

-Кузатув кенгаши аъзоларига Ўзбекистон Республикасида базавий ҳисоблашнинг 2 баробари миқдорида.

  1. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси Матмуратов Ислом Мирзаевич бизнес режа кўрсаткичлари бажарилмаётгани кўрсатиб ўтилсин ва у билан шартли равишда бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариш учун Кузатув кенгаши ўртасида меҳнат шартномаси тузилсин.
  2. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими “Guliston Brok Depo” МЧЖ томонидан энг юқори кўрсаткич +1200 ва энг кам кўрсаткич -1200 шкаласи бўйича ўтказилган баҳолаш натижаси билан -15 балл билан баҳоланиб, ПАСТ даражада деб топилганлиги тасдиқлансин.
  3. 2021 йилда Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун энг кам ҳақ таклиф қилган “OSIYO AUDIT” МЧЖни танлаб олинсин ҳамда аудиторлик текшируви учун энг кўп ҳақ миқдори 20 млн.сўм миқдорида белгилансин.
  4. Жамият акциядорлари ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд пуллари жамият фойдасига олинсин.

 

 

Кузатув кенгаши.

 

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.