Ташкилот ҳақида

УРГАНЧ ШАРОБ акциядорлик жамияти “Ўзвиносаноат-холдинг» Холдинг компанияси тизимидаги ароқ ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхоналаридан бири бўлиб, 1936 йилдан бошлаб узум маҳсулоти қайта ишланиб, «Узтайёрлов савдо» базаси сифатида   иш фаолиятини бошлаган. 1940 йилда база тугатилиб  виночилик пунктига , вино куйишга ихтисослаштирилган.

1961 йилда корхона қайта жихозланди, янги ускуналар ўрнатилди, кул мехнати каматирилди.

Урганч винзаводи 1994 йилда очиқ  акциядорлик жамиятига айлантирилди.

1997 йилдан, ароқ ишлаб чиқариш цехи реконструкция қилиниб, кенгайтирилди – ароқ тайёрлаш , яъни купаж цехи ва куйиш цехи янгидан қурилиб ишга туширилди. Шу даврда “УРГАНЧ ШАРОБ” АЖ таркибига узумни қайта ишлайдиган Винпункт чалыш, Паркент винпункт кирган бўлиб, бу винпунктлар томонидан мавсўмда Узумдан тайёрланган 2155 минг декалитр   виноматериал, қайта ишланган.

Корхонанинг умумий эр майдони – жами 11, 88 гектар булиб, шундан асосий корхона худуди 3, 13 гектарни ташкил этади.

Шунингдек, «Паркент» винпункти 6, 3 гектарни, «Чалиш» винпункти  2, 45  гектарни ташкил этади.

2011 йилда жамиятнинг барча ускуналари демонтаж қилиниб, янги жойга кўчирилди. Янги жойда барча цехлар реконструкция, ремонт қилинди, ускуналар ўрнатилди. 01. 03. 2012 йилдан бошлаб жамиятнинг қуввати: йилига 600 минг дал ароқ, 200 минг дал вино, узумни қайта ишлаш бир мавсўмда беш минг тоннани ташкил этди. Ароқ ишлаб чиқариш қуввати соатига 1000 шиша қуйиш қувватига эга модернизацияланган янги Италян линияси ва соатига 6000 шиша қуйиш қувватига эга умумий қиймати 121 минг АҚШ долларига тенг Хитой линияси эвазига қучайтирилди.

2009-2013 йилларда модернизация дастурига мувофиқ қуйидаги ишлар бажарилди:

  • 2010 йилда соатига 1000 шиша сувенир ароғи қуйиш қувватига эга қиймати 112712 эврога тенг Италян линияси сотиб олинди.
  • 2010 йилда вино қуйиш қуввати соатига 1000 та сувенир шиша бўлган линия 90000 минг сўмга сотиб олинди.
  • 2011 йилда жамият томонидан Урганч ш, Саноатчилар 417 А манзилидаги бино ва иншоотлар 1573 млн сўмга сотиб олинди ва таъмирланди.
  • 2013 йилда соатига 6000 шиша ароқ қуйиш қувватига эга умумий қиймати 121 минг АҚШ долларига тенг Хитой линияси сотиб олинди.

Жамиятнинг йиллик ароқ ишлаб чиқариш қуввати  600 минг декалитрни ташкил этади. Шунингдек,   айни дамда вино ишлаб чиқариш қуввати 200 минг декалитрни, узум қабул қилиш ва қайта ишлаш йиллик қуввати 5 минг тоннани ташкил этади

Барча маҳсулотлар Давлат стандарт ва техник шарт меъёрларига  тўлиқ жавоб берган ҳолда, хозирги кунда жамият томонидан полиэтилень пленка ва коробкаларда қадоқланаётган   оддий ва сувенир кўринишдаги ароқ ва вино  маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

PHP Uploader - By Phenix-TN & Mr.Anderson
Linux ns2.uzinfocom.uz 2.6.32-754.35.1.el6.centos.plus.x86_64 #1 SMP Sat Nov 7 11:33:42 UTC 2020 x86_64
okokok/var/www/vhosts/urganchsharob.uz/httpdocsokokok
Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.