Фаолиятининг мақсад ва вазифалари

Жамият фаолиятининг мақсади ва асосий вазифалари қуйидагилар:

  • ароқ–вино, коняк, балзам, ликёр–арок, коняк спирти, виноматериал, узум спирти хом- ашёси маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улгуржи сотиш;
  • шиша ва шиша буюмларини ишлаб чиқариш; полиетилен, алюмин қопқоқлар ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш;
  • улгуржи савдо харид фаолиятини амалга ошириш;
  • амалдаги қонунчиликка мувофиқ экспорт – импорт операциялари; юридик ва жисмоний шахсларга маиший ва транспорт хизматини кўрсатиш;
  • тадбиркорлик субъектларидан моддий маҳсулотлар сотиб олиш ва сотиш;
  • биржада ва биржадан ташқарида қимматбаҳо қоғозлар билан муомала қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ва ундан ташқари ҳудудда жамиятга тегишли мулкни сотиш, сотиб олиш ва ижарага олиш, бериш;
  • Ўзбекистон Республикаси ва ундан бошқа ҳудудларда юридик мақомга эга фирма дўконлар ва қўшма корхоналар ташкил қилиш;
  • қишлоқ хўжалик маҳсулотлари этиштириш қайта ишлаш ва сотиш.

Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сунг амалга оширилади.

Барча харакатлар ва фаолиятлар доимий равишда ёки вақти-вақти билан, тўғридан тўғри ёки бошқа йўл билан юқорида белгиланган мақсадларни амалга оширишга йўналтирилган бўлиши керак.

Жамият юқорида кўрсатилган фаолият турларидан ташқари ўзига қарашли бўлинмалар, компаниялар ишини яхшилаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш учун қонунчиликка зид келмайдиган бошқа ишларни ҳам бажариши мумкин.

Жамият ўз ишлари учун ўз ватанимиздан ва хориждан мутахассислар ёллашга, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш услуби, миқдори ва турини қонун доирасида мустақил белгилашга ҳақлидир.

PHP Uploader - By Phenix-TN & Mr.Anderson
Linux ns2.uzinfocom.uz 2.6.32-754.35.1.el6.centos.plus.x86_64 #1 SMP Sat Nov 7 11:33:42 UTC 2020 x86_64
okokok/var/www/vhosts/urganchsharob.uz/httpdocsokokok
Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.