Акциядорлар диққатига!!

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти акциядорлари

ДИҚҚАТИГА!

Жамиятнинг 2024 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти бўйича акциядорларнинг Умумий ҳисобот йиғилишини ўтказиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Жамиятнинг номи: “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти

Мажлис ўтказиладиган сана: 2025 йил 21 июнь куни соат 11-00да

Манзили: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Саноатчилар кўчаси 417-А уй, жамиятнинг мажлислар зали

Акциядорларнинг реестри ёпилган сана: 2025 йил 17 июнь

Реестрни ёпиш учун қарор қабул қилган орган: жамият Кузатув кенгаши

Реестр ёпиш учун қарор қабул қилинган сана: 2025 йил 28 май

КУН ТАРТИБИ:

  1. Жамият акциядорларининг 2024 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Жамият бошқаруви раисининг 2024 молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботини тасдиқлаш;
  3. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “OSIYO AUDIT” МЧЖ молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хисоботини эшитиш;
  4. 2024 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
  5. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан кузатув кенгашининг ҳисоботларини эшитиш;
  6. Жамиятнинг 2025 йил Бизнес-режасини тасдиқлаш;
  7. Жамият ижроия органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;
  8. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
  9. Мажбурий ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;
  10. Жамиятнинг Урганч тумани Чолиш поселкасида жойлашган узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шаҳобчаси бино ва иншоатларини “Mironshox Muslima Market” XKга Ипотека банк Хоразм вилояти филиалидан 5500 млн.сўм йиллик 26 фоиздан 2 йил муддатга олинадиган кредит учун гаровга қўйиш;
  11. Жамиятнинг Урганч шаҳар Саноатчилар кўчаси 417-А уйда жойлашган бино ва иншоатларни сотиш;
  12. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ, жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинганда акциядорларнинг ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишни талаб қилган акциядорлардан акцияларни сотиб олиш масаласи.

 

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Урганч шаҳар ҳокимлигининг Тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 2017 йил 29 майдаги 574-сонли қарорига ва 2018 йил 13 декабрдаги 900-сон реестр тартиб рақами билан қайта рўйхатдан ўтган. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти 2 976 302 400 сўм устав жамғармасига эга бўлиб, ҳар бир акциянинг қиймати 600 сўм бўлган 4 960 504 дона акциялар чиқарилган. Ушбу чиқарилган акцияларнинг 80 416 донаси имтиёзли, 4 880 088 донаси оддий, акциялар қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 2018 йил 11 декабрдаги 0007-10-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилиб, тўлиқ жойлаштирилган.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ёки уларнинг вакилларини рўйхатдан ўтказиш 2025 йилнинг 21 июнь куни соат 10-00да юқорида қайд этилган манзилда амалга оширилади.

Акциядорлар реестри ёпиладиган санаси: Акциядорларга мажлис ўтказиш тўғрисида ҳабар бериш 2025 йил 28 май, умумий мажлисда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар учун 2025 йил 17 июнь.

Йиғилишда қатнашувчи акциядорлар рўйхатдан ўтишдан олдин шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки хизмат гувоҳномаси) кўрсатиши шарт. Акциядорларнинг вакиллари ишончномаси нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Умумий йиғилишга тайёрланган материаллар билан танишиш учун 0 (362) 224-51-17 ва 224-51-14 телефонларига қўнғироқ қилиш ёки акциядорлик жамияти бухгалтериясига мурожат этган ҳолда танишишлари мумкин.

 

Кузатув кенгаши.

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.