Билдиришнома!

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятига
тегишли муҳим фактлар тўғрисида

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

“URGANCH SHAROB” АЖнинг 2025 йил 21 июн куни бўлиб ўтган 2024 йил якунларига бағишланган акциядорларнинг умумий мажлисида жамиятнинг овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони 4 880 088 дона, йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони 3 158 592 ёки 63,7%.

Жамиятнинг тўлиқ номи: “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти.

Манзили: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-“А” уй. Индекс: 220100.

Қимматли қоғознинг тури: эгаси ёзилган оддий нақдсиз акциялар.

Акциядорлар рўйхатини тузиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган вақт 2025 йил 28 май акциядорлар реестри ёпилган вақти 2025 йил 28 май ва йиғилиш ўказилишига 3 иш куни қолган пайт 2025 йил 17 июн.

Қарор қабул қилинган вақт: Кузатув кенгашининг 2025 йил 28 май 3-сонли қарори.

Умумий йиғилишнинг тури: Навбатдаги умумий йиғилиш.

Умумий йиғилишнинг формаси: Очиқ умумий йиғилиш.

Ўтказилган кун: 2025 йил 21 июн.

Йиғилиш ўтказилган жой: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-“А” уй.

Умумий мажлис кворуми 3 158 592 ёки 63,7%.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича овоз бериш якунлари:

  1. Жамият акциядорларининг 2024 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 158 592 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият бошқаруви раисининг 2024 молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 158 592 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “OSIYO AUDIT” МЧЖ молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хисоботини эшитиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 158 592 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. 2024 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 158 592 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан кузатув кенгашининг ҳисоботларини эшитиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 158 592 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг 2025 йил Бизнес-режасини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 158 592 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият ижроия органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 158 592 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 158 592 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Мажбурий ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 158 592 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг Урганч тумани Чолиш поселкасида жойлашган узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шаҳобчаси бино ва иншоатларини “Mironshox Muslima Market” XKга Ипотека банк Хоразм вилояти филиалидан 5500 млн.сўм йиллик 26 фоиздан 2 йил муддатга олинадиган кредит учун гаровга қўйиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 088 084 97,77 %
Қаршилар 70 508 2,23%
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг Урганч шаҳар Саноатчилар кўчаси 417-А уйда жойлашган бино ва иншоатларни сотиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 088 084 97,77 %
Қаршилар 70 508 2,23 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинганда акциядорларнинг ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишни талаб қилган акциядорлардан акцияларни сотиб олиш

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 158 592 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%

 Овозга қўйилган масалалар бўйича қабул қилинган қарор

М А Т Н И 

  1. Жамиятнинг 2024 молиявий йил якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиш регламенти 1-иловага асосан тасдиқлансин.
  2. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Бошқарув органи раиси У.Матмуратовга ишлаб чиқариш хажмлари пастлиги, жамиятнинг молиявий аҳволи яхши эмаслиги кўрсатиб ўтилсин. 2025 йилдаги хўжалик юритиш ва жамият иқтисодиётини бошқаришдаги ҳамда ҳисобот йилда белгиланган бизнес – режаларни бажариши юзасидан маърузаси маълумот учун қабул қилиниб, шартли равишда тасдиқлансин.
  3. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текширув хулосаси тасдиқлансин.
  4. “URGANCH SHAROB” АЖ 2024 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлари маъқуллансин ва йиллик якуний баланси актив бўйича 15423,93 млн.сўм, пассив бўйича 15423,93 млн.сўм ҳолатида тасдиқлансин.
  5. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2024 йилги хўжалик молиявий фаолиятининг натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин Кузатув кенгашининг 2024 йилги фаолияти қониқарли деб топилсин.
  6. Жамиятнинг 2025 йил учун тузилган ва ўқиб эшиттирилган 120 минг дал вино, 4,7 минг дал конъяк ишлаб чиқариш, 100 млн.сўм миқдорда соф фойда олиш режалаштирилган “Бизнес – режаси” маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
  7. Жамият бошқарув органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш масаласи бўйича амалдаги бошқарув раиси Матмуратов Улуғбек Мирзоевич сайлансин.
  8. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича жамият бошқаруви томонидан эълон қилинган тендерда ғолиб деб топилган “Guliston Brok Depo” МЧЖ ташкилоти энг юқори кўрсаткич 1200 ва энг кам кўрсаткич -1200 шкаласи бўйича баҳолаш ўтказди. Баҳолаш натижаларига кўра жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими +70 балл билан баҳоланиб, ҚОНИҚАРЛИ деб топилганлиги тасдиқлансин.
  9. 2025 йилда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун энг кам ҳақ таклиф қилган “Audit Union” МЧЖни танлаб олинсин ҳамда аудиторлик текшируви учун энг кўп ҳақ миқдори 12 млн.сўм миқдорида белгилансин.
  10. “Mironshox Muslima Market” XKга Ипотека банк Хоразм вилояти филиалидан 5500 млн.сўм йиллик 26 фоиздан 2 йил муддатга олинаётган кредитнинг гаров таъминоти сифатида жамиятнинг Урганч тумани Чолиш поселкасида жойлашган узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шаҳобчаси бино ва иншоатлари тақдим қилинсин.
  11. Жамиятнинг Урганч шаҳар Саноатчилар кўчаси 417-А уйда жойлашган бино ва иншоатлари қисқа муддатларда сотилсин.
  12. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси aкциядорларнинг талабига кўра акцияларни олиш ушбу Қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинганда акциядорларнинг ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилган акциядорлардан ҳар бир акция 4300 сўм миқдорида сотиб олинсин.

Мазкур йиғилиш қарори йиғилиш ишида музокарага чиққан акциядорлар томонидан билдирилган фикр, талаб, таклиф ва истакларни ҳамда жамиятнинг 2025 йил учун тасдиқланган Бизнес режаси асосий параметрларини тўлиқ равишда бажариб борилишини таъминлаш, жамият бошқаруви раиси У.Матмуратов зиммасига юклатилсин.

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2024 йил якунларига бағишланган умумий ҳисобот йиғилиш иши ўз ишини якунлаган деб ҳисоблансин. Умумий йиғилиш ўтказиш юзасидан эътирозлар билдирилмаганлиги қайд этилсин. 

“URGANCH SHAROB” АЖнинг аффилланган жисмоний шахслари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р Ф. И. О. Акция сони Устав фондига нисбатан Аффилланган сабаби Аффилланган санаси
1 Матмуратов Мирзо Абдушарибович Кузатув кенгаши раиси 21 июн 2025 йил
2 Рахимбаев Сарвар Бахрамович Кузатув кенгаши аъзоси 21 июн 2025 йил
3 Матмуратов Бобур Мирзоевич Кузатув кенгаши аъзоси 21 июн 2025 йил
4 Джуманиязова Парохат Курбанбаевна Кузатув кенгаши аъзоси 21 июн 2025 йил
5 Абдуллаев Ғайратбек Озодович Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси 21 июн 2025 йил
6 Матмуратов Улуғбек Мирзоевич Бошқарув раиси 21 июн 2025 йил

 “URGANCH SHAROB” АЖнинг аффиланган юридик шахслари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р Юридик шахс номи `Манзили ИНН Аффиланган санаси Акция сони Устав фондига нисбатан, %да
1 “JAYHUN ULGURJI” МЧЖ г. Ургенч, P.Mahmud ko’chasi, 11-uy 307469748 16.10.2021 2675870 53,94
2 “Хоразм узуми тайёрлов савдо” МЧЖ Ургенческий район, пос.Чалыш 302722603 07.10.2013 25,41
3 “Экспорт вино” МЧЖ г.Ургенч, ул. Саноатчилар, 417-А 307885738 06.11.2020 100

 

Кузатув кенгаши.

 

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.