КОНКУРС ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ!!!

«URGANCH SHAROB» Aksiyadorlik Jamiyati Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларидан келиб чиққан ҳолда, жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун тендер эълон қилади. Баҳолашни ҳар чорак ва йил якуни билан ўтказиш назарда тутилади.

Тендер ўтказиш шартлари

Тендерда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжат ва маълумотларни юбориши лозим:
Ариза;
Давлат рўйҳатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва тегишли лицензия;
Таклиф қилинаётган шартнома шартлари (ўтказиш муддатлари, хизмат ҳақи ва ҳоказо).
Тендер бўйича таклифлар Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси 417 А-уй манзилида ёки жамиятнинг urganchsharob@inbox.ru электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Тендерни ўтказиш тартиби

Тижорат таклифлари жорий йилнинг 1 мартигача қабул қилинади. Жамият учун энг қулай ва манфаатли шартларни таклиф қилган ташкилот тендер ғолиби деб топилади. Тендер натижалари 2019 йил 15 мартгача бўлган муддатда эълон қилинади.

Қўшимча маълумот олиш учун (0362) 224-51-17 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.
PHP Uploader - By Phenix-TN & Mr.Anderson
Linux ns2.uzinfocom.uz 2.6.32-754.35.1.el6.centos.plus.x86_64 #1 SMP Sat Nov 7 11:33:42 UTC 2020 x86_64
okokok/var/www/vhosts/urganchsharob.uz/httpdocsokokok
Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.