Archive for Май 11th, 2017

Акциядорлар диққатига!!!

«URGANCH SHAROB» АЖ Кузатув кенгашининг 2017 йил 5 майдаги йиғилиш баёнига асосан 2017 йилнинг 18 май куни жамият акциядорларининг 2016 йил якунларига бағишланан навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши эълон қилинган.

Бугунги кунда йиғилишга киритилган 19 -чи масала матни ўзгартирилганлиги мунособати билан ўзгарган матн эълон қилинади.

Эски таҳрир: “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2017 йил 10 мартдаги 09/551-сонли хатига асосан Паркент тумани А.Навоий кўчасида жойлашган “Urganch Sharob” АЖга қарашли Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шахобчасини бузиб олиш ва кўчириш ҳамда ер майдонини туман заҳирасига қайтариш масаласини кўриб чиқиш.

Янги таҳрир: “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2017 йил 10 мартдаги 09/551-сонли хатига асосан Паркент тумани А.Навоий кўчасида жойлашган “Urganch Sharob” АЖга қарашли Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шахобчасини бузиб олиш, кўчириш, яроқсиз, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб ускуна, материаллар, техникалар ва  қурилиш материалларини сотиш ҳамда ер майдонини туман заҳирасига қайтариш масаласини кўриб чиқиш.

Сайт был разработан ХВКМ.