Акциядорлар диққатига!

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

Жамиятнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти бўйича акциядорларнинг Умумий ҳисобот йиғилишини ўтказиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Жамиятнинг номи: “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти

Мажлис ўтказиладиган сана: 2020 йил 30 июнь куни соат 11-00да

Манзили: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Саноатчилар кўчаси 417-А уй, жамиятнинг мажлислар зали

Акциядорларнинг реестри ёпилган сана: 2020 йил 24 июнь

Реестрни ёпиш учун қарор қабул қилган орган: жамият Кузатув кенгаши

Реестр ёпиш учун қарор қабул қилинган сана: 2020 йил 06 июнь

КУН ТАРТИБИ:

1. Жамият акциядорларининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

2. Жамият бошқарув раисининг жамиятда 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва тасдиқланган бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

3. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича “OSIYO AUDIT” МЧЖ ташқи аудиторлик ташкилотининг ҳисоботини эшитиш;

4. Жамият тафтиш комиссиясининг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

5. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботларини, шу жумладан бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

6. 2019 йил якуни бўйича жамиятда олинган соф фойдани тақсимлаш;

7. Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

8. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш;

9. Жамият фаолиятининг 2019 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар янги таркибини сайлаш;

11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар янги таркибини сайлаш;

12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва Кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;

13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;

14. Жамият ижроия органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш);

15. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

16. Мажбурий ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;

17. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни корхона фойдасига олиш.

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамиятининг
2020 йил 1 январь ҳолатига бўлган

БАЛАНСИ

              Курсаткичларнинг номи Сатр Коди №стр Хисобот даври бошига Хисобот даври охирига
Актив      
I. Узоқ муддатли активлар      
Асосий воситалар:      
Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати (0100, 0300) 010 16845816 22429562
Эскириш суммаси (0200) 011 7112749 8520470
қолдиқ (баланс) қиймати (сатр. 010 — 011) 012 9733067 13909092
Номоддий активлар:      
Бошланғич қиймати (0400) 020 192210 0
Амортизация суммаси (0500) 021 185803 0
қолдиқ (баланс) қиймати (сатр. 020 — 021) 022 6407 0
Узоқ муддатли инвестициялар, жами (сатр.040+050+060+070+080) 030 354622 367851
Қимматли қоғозлар (0610) 040 37664 50893
Бошқа узоқ муддатли инвестициялар (0690) 080 316958 316958
Капитал қўйилмалар (0800) 100 5591088 386256
I бўлим бўйича жами (сатр.012+022+030+090+100+110+120) 130 15685184 14663199
II. Жорий активлар      
Товар-моддий захиралари, жами (сатр.150+160+170+180) 140 11171871 11120111
Ишлаб чиқариш захиралари (1000, 1100, 1500, 1600) 150 6106720 5377298
Тугалланмаган ишлаб чиқариш (2000, 2100, 2300, 2700) 160 3985062 2817734
Тайёр маҳсулот (2800) 170 1080089 2925079
Дебиторлар, жами (сатр. 220+240+250+260+270+280+290+300+310) 210 8481793 6317673
шундан: муддати ўтган* 211    
Харидор ва буюртмачиларнинг қарзи (4000 дан 4900 нинг айирмаси) 220 7171692 5426579
Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларнинг қарзи (4120) 240 5636 5636
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар (4300) 260 625459 337462
Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (4400) 270 282353 80540
Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари (4500) 280 16046 25275
Бошқа дебиторлик қарзлари (4800) 310 380607 442181
Пул маблағлари, жами (сатр.330+340+350+360), шу жумладан: 320 10684 4654
Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари (5100) 340 4589 1314
Бошқа пул маблағлари ва эквивалентлари (5500, 5600, 5700) 360 6095 3340
II бўлим бўйича жами (сатр. 140+190+200+210+320+370+380) 390 19664348 17442438
Баланс активи бўйича жами (сатр.130+390) 400 35349532 32105637
Пассив      
I. Ўз маблағлари манбалари      
Устав капитали (8300) 410 2976302 2976302
Қўшилган капитал (8400) 420 2918696 2918696
Резерв капитали (8500) 430 2607348 2596663
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) (8700) 450 5934968 5888381
Мақсадли тушумлар (8800) 460 887330 881595
I бўлим бўйича жами (сатр.410+420+430-440+450+460+470) 480 15324644 15261637
II. Мажбуриятлар      
Жорий мажбуриятлар, жами (сатр.610+630+640+650+660+670+680+690+700+710+ +720+730+740+750+760) 600 20024888 16844000
шу жумладан: жорий кредиторлик қарзлари (сатр.610+630+650+670+680+690+ +700+710+720+760) 601 14055130 8849304
шундан: муддати ўтган жорий кредиторлик қарзлари* 602    
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз (6000) 610 5154000 3481006
Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларга қарз (6120) 630 64609 85629
Олинган бўнаклар (6300) 670 222409 277520
Бюджетга тўловлар бўйича қарз (6400) 680 5267761 3772253
Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз (6520) 700 1225571 897
Таъсисчиларга бўлган қарзлар (6600) 710 348852 235187
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз (6700) 720 296580 266059
Қисқа муддатли банк кредитлари (6810) 730 2601758 4626696
Қисқа муддатли қарзлар (6820, 6830, 6840) 740 3368000 3368000
Бошқа кредиторлик қарзлар (6950 дан ташқари 6900) 760 1475348 730753
II бўлим бўйича жами (сатр.490+600) 770 20024888 16844000
Баланс пассиви бўйича жами (сатр.480+770) 780 35349532 32105637

Жамият баланси “OSIYO-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан текширувдан ўтказилиб, тасдиқланган. Аудиторлик ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 1998 йил 11 августдаги 517-сонли гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 17 апрелдаги АФ-00817-сонли лицензиясига эга. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2013 йил 08 январь куни берилган 04504-сонли аудиторлик малака сертификатига мувофиқ иш юритган аудиторлик фирмасининг юридик манзили: Тошкент шаҳар, А.Темур 1 тор кўчаси 2-уй.

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 1 январь ҳолатига молиявий натижалар тўғрисида

ҲИСОБОТ

2-шакл

Курсаткичлар                                                           Сатр раками Утган йилнинг шу даврида Хисобот даврида
Даромадлар (фойда) Харажатлар (зарар) Даромадлар (фойда) Харажатлар (зарар)
Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум 010 44971584 x 36226318 x
Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларнинг таннархи 020 x 38174412 x 32251550
Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари) (сатр.010-020) 030 6797172 0 3974768 0
Давр харажатлари, жами (сатр.050+060+070+080),шу жумладан: 040 x 6160297 x 3281539
Сотиш харажатлари 050 x 209970 x 153608
Маъмурий харажатлар 060 x 937434 x 913450
Бошқа операцион харажатлар 070 x 5012893 x 2214481
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари 090 259395 x 259185 x
Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари) (сатр. 030-040+090) 100 896270 0 952414 0
Молиявий фаолиятнинг даромадлари, жами (сатр.120+130+140+150+160), шу жумладан: 110 8946 x 99401 x
Дивидендлар шаклидаги даромадлар 120 1594 x 1897 x
Валюта курси фарқидан даромадлар 150 6912 x 84275 x
Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари 160 440 x 13229 x
Молиявий фаолият бўйича харажатлар (сатр.180+190+200+210), шу жумладан: 170 x 639810 x 945791
Фоизлар шаклидаги харажатлар 180   639810   879665
Валюта курси фарқидан зарарлар 200 x   x 66126
Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари) (сатр.100+110-170) 220 265406 0 106024 0
Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) (сатр.220+/-230) 240 265406 0 106024 0
Фойда солиғи 250 x 113443 x 69705
Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) (сатр.240-250-260) 270 151963 0 36319 0

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Урганч шаҳар ҳокимлигининг Тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 2017 йил 29 майдаги 574-сонли қарорига ва 2018 йил 13 декабрдаги 900-сон реестр тартиб рақами билан қайта рўйхатдан ўтган. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти 2 976 302 400 сўм устав жамғармасига эга бўлиб, ҳар бир акциянинг қиймати 600 сўм бўлган 4 960 504 дона акциялар чиқарилган. Ушбу чиқарилган акцияларнинг 80 416 донаси имтиёзли, 2 880 088 донаси оддий, акциялар қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 2018 йил 11 декабрдаги 0007-10-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилиб, тўлиқ жойлаштирилган.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ёки уларнинг вакилларини рўйхатдан ўтказиш 2020 йилнинг 30 июнь куни соат 10-00да юқорида қайд этилган манзилда амалга оширилади.

Акциядорлар реестри ёпиладиган санаси: Акциядорларга мажлис ўтказиш тўғрисида ҳабар бериш 2020 йил 06 июнь, умумий мажлисда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар учун 2020 йил 24 июнь.

Йиғилишда қатнашувчи акциядорлар рўйхатдан ўтишдан олдин шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки хизмат гувоҳномаси) кўрсатиши шарт. Акциядорларнинг вакиллари ишончномаси нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Умумий йиғилишга тайёрланган материаллар билан танишиш учун 62-224-51-17 ва 62-224-51-14 телефонларига қўнғироқ қилиш ёки акциядорлик жамияти бухгалтериясига мурожат этган ҳолда танишишлари мумкин.

Кузатув кенгаши.

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт был разработан ХВКМ.