Ташқи савдо вазири ўринбосари: “Ўзбекистонда экспорт ҳажми 2022 йилгача 2,5 баробарга ортади”
Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилиш ва диверсификациялаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда ташқи савдони эркинлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш соҳада амалга оширилган тизимли ишларнинг асосини ташкил этди.
Экспорт қилинадиган барча товар ва хизматлар учун божхона тўловлари, лицензиялаш ва экспорт қилиш тизими бекор қилинди, барча импорт чекловлари олиб ташланди. 60 фоиздан зиёд товар турлари учун ноль қийматда божхона тўловлари белгиланди. Шу тариқа Ўзбекистонда божхона божи 6,45 фоизгача камайтирилди.
2017 йилнинг 21 декабрь куни “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил қилинди.
Тендер ғолиби!
Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 36-сонли қарорида Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудида «Узумни қайта ишлаш корхонаси»ни қуриш бўйича эълон қилинган тендерда «Urganch Sharob» AJ раҳбарининг буйруғи билан тузилган тендер комиссиясининг қарорига асосан “TEXSTROYBISNES TRANS” МЧЖ ғолиб деб топилди.