Умумий йиғилиш қарори!

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамиятининг
2026 йил 25 февралда бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишга тегишли муҳим фактлар тўғрисида

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

“URGANCH SHAROB” АЖнинг 2026 йил 25 феврал куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишда жамиятнинг овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони 4 880 088 дона, йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони 3 606 220 ёки 72,8%.

Жамиятнинг тўлиқ номи: “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти.

Манзили: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-“А” уй. Индекс: 220100.

Қимматли қоғознинг тури: эгаси ёзилган оддий нақдсиз акциялар.

Акциядорлар рўйхатини тузиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган вақт 2026 йил 28 январ акциядорлар реестри ёпилган вақти 2026 йил 28 январ ва йиғилиш ўказилишига 3 иш куни қолган пайт 2026 йил 20 феврал.

Қарор қабул қилинган вақт: Кузатув кенгашининг 2026 йил 28 январ 1-сонли қарори.

Умумий йиғилишнинг тури: Навбатдан ташқари умумий йиғилиш.

Умумий йиғилишнинг формаси: Очиқ умумий йиғилиш.

Ўтказилган кун: 2026 йил 25 феврал.

Йиғилиш ўтказилган жой: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-“А” уй.

Умумий мажлис кворуми 3 606 220 ёки 72,8%.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича овоз бериш якунлари:

  1. Жамиятнинг Урганч тумани ва Боғот туманидаги узум боғларини сотиш масаласини кўриб чиқиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар

3 535 712

98,04 %

Қаршилар

70 508

1,96 %

Бетарафлар

Йўқ

0%

  1. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинганда акциядорларнинг ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишни талаб қилган акциядорлардан акцияларни сотиб олиш.

 Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар

3 606 220

100 %

Қаршилар

Йўқ

0 %

Бетарафлар

Йўқ

0%

Овозга қўйилган масалалар бўйича қабул қилинган қарор

М А Т Н И

 1. Жамиятнинг Урганч тумани ва Боғот туманидаги узум боғларини сотиш жамиятнинг Урганч туманида 96,9 га ва Боғот тумани 53,0 га ер майдонларида жойлашган 15,1 минг дона темир-бетон конструкцияли шпаллер, 85661 туб узум кўчатлари, сим ҳамда сув кўчириш мосламаларини сотиш орқали амалга оширилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси aкциядорларнинг талабига кўра акцияларни олиш ушбу Қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинганда акциядорларнинг ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилган акциядорлардан ҳар бир акция 4300 сўм миқдорида сотиб олинсин.

Мазкур йиғилиш ишида музокарага чиққан акциядорлар томонидан билдирилган фикр, талаб, таклиф ва истакларини тўлиқ равишда бажариб борилишини таъминлаш, жамият бошқаруви раиси У.Матмуратов зиммасига юклатилсин.

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан тақари умумий йиғилиш иши ўз ишини якунлаган деб ҳисоблансин. Умумий йиғилиш ўтказиш юзасидан эътирозлар билдирилмаганлиги қайд этилсин.

 Кузатув кенгаши

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.