Диққат акциядорлар!!

Жамият акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий

йиғилишини ўтказиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Жамиятнинг номи: “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти

Мажлис ўтказиладиган сана: 2022 йил 28 май куни соат 11-00да

Манзили: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Саноатчилар кўчаси 417-А уй, жамиятнинг мажлислар зали

Акциядорларнинг реестри ёпилган сана: 2022 йил 6 май

Реестрни ёпиш учун қарор қабул қилган орган: жамият Кузатув кенгаши

Реестр ёпиш учун қарор қабул қилинган сана: 2022 йил 23 май

КУН ТАРТИБИ:

  1. Жамиятнинг Уставига ҳамда ички меъёрий хужжатларига  қонунчликдаги ўзгаришларни инобатга олиб ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳамда Устав ва ички низомларни янги таҳририни тасдиқлаш.

 

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Урганч шаҳар ҳокимлигининг Тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 2017 йил 29 майдаги 574-сонли қарорига ва 2018 йил 13 декабрдаги 900-сон реестр тартиб рақами билан қайта рўйхатдан ўтган. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти 2 976 302 400 сўм устав жамғармасига эга бўлиб, ҳар бир акциянинг қиймати 600 сўм бўлган 4 960 504 дона акциялар чиқарилган. Ушбу чиқарилган акцияларнинг 80 416 донаси имтиёзли, 2 880 088 донаси оддий, акциялар қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 2018 йил 11 декабрдаги 0007-10-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилиб, тўлиқ жойлаштирилган.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ёки уларнинг вакилларини рўйхатдан ўтказиш 2022 йилнинг 28 май куни соат 10-00да юқорида қайд этилган манзилда амалга оширилади.

Акциядорлар реестри ёпиладиган санаси: Акциядорларга мажлис ўтказиш тўғрисида ҳабар бериш 2022 йил 06 май, умумий мажлисда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар учун 2022 йил 23 май.

Йиғилишда қатнашувчи акциядорлар рўйхатдан ўтишдан олдин шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки хизмат гувоҳномаси) кўрсатиши шарт. Акциядорларнинг вакиллари ишончномаси нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Умумий йиғилишга тайёрланган материаллар билан танишиш учун 0 (362) 224-51-17 ва 224-51-14 телефонларига қўнғироқ қилиш ёки акциядорлик жамияти бухгалтериясига мурожат этган ҳолда танишишлари мумкин.

 

Кузатув кенгаши.

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.