Акциядорлар диққатига

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти акциядорлари

ДИҚҚАТИГА!

 

2017 йил 23 феврал куни акциядорларнинг навбатдан ташқари

Умумий йиғилиши ўтказиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Жамиятнинг номи: “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти

Мажлис ўтказиладиган сана: 2016 йил 23 феврал куни соат 11-00да

Манзили: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Саноатчилар кўчаси 417-А уй, жамиятнинг мажлислар зали

Акциядорларнинг реестри ёпилган сана: 2017 йил 19 феврал

Реестрни ёпиш учун қарор қабул қилган орган: жамият Кузатув кенгаши

Реестр ёпиш учун қарор қабул қилинган сана: 2017 йил 13 феврал

КУН ТАРТИБИ:

 

  1. Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан “Мева-сабзавот ва узумни кайта ишлаш” лойиҳасини амалга ошириш;
  2. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш;
  3. Жамиятнинг ички низомларини умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит, корпоратив маслаҳатчи, миноритар акциядорлар қўмитаси, ахборот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда корхона номидан овоз бериш тартиби, кузатув кенгаши қўмиталари, тижорат сири тўғрисида, хомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби, бошқарув ва назорат органларининг ҳисоботлари шакли ва мазмунига талаблар, кузатув кенгаши йиғилишларини овоз бериш йўли билан ўтказиш ва моддий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисидаги ички Низомларни қабул қилиш.

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Урганч шаҳар ҳокимлигининг Тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 2015 йил 29 июндаги 574-сонли қарорига ва 2015 йил 29 июндаги 900-сон реестр тартиб рақами билан қайта рўйхатдан ўтган. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти 1 398 751 200 сўм устав жамғармасига эга бўлиб, ҳар бир акциянинг номинал қиймати 600 сўм бўлган 2 331 252 дона акциялар чиқарилган. Ушбу чиқарилган акцияларнинг 40 208 донаси имтиёзли, 2 291 044 донаси оддий, акциялар тўлиқ жойлаштирилган. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 2013 йил 23 ноябрдаги 5-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилиб, тўлиқ жойлаштирилган.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ёки уларнинг вакилларини рўйхатдан ўтказиш 2017 йилнинг 23 феврал куни соат 10-00да юқорида қайд этилган манзилда амалга оширилади.

Акциядорлар реестри ёпиладиган санаси: Акциядорларга мажлис ўтказиш тўғрисида ҳабар бериш 2017 йил 14 феврал, умумий мажлисда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар учун 2017 йил 19 феврал.

Йиғилшда қатнашувчи акциядорлар рўйхатдан ўтишдан олдин шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки хизмат гувоҳномаси) кўрсатиши шарт. Акциядорларнинг вакиллари ишончномаси нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Умумий йиғилишга тайёрланган материаллар билан танишиш учун 0 (362) 224-51-17 ва 224-51-14 телефонларига қўнғироқ қилиш ёки акциядорлик жамияти бухгалтериясига мурожат этган ҳолда танишишлари мумкин.

 

Кузатув кенгаши.

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.