Кузатув кенгашининг 4-сон йиғилиш баёни

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1500 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

  БАЁНИ

26.04.2016 йил

№ 4

Урганч шаҳри

Мажлис раиси : Жамият Кузатув кенгаши раиси,  “O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи Н.ВАПАЕВ
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Р.АБДУРАИМОВ, В.АТАБАЕВ, Б.ҒАЗИЕВ
Таклиф этилганлар: Жамият  бошқарув раиси, аъзолари 

 

Корпоратив маслаҳатчи

Ш.ЭШЧАНОВ, А.АРТИҚОВ, А.МАШАРИПОВ, М.МАТМУРАТОВ, М.КАРИМОВ

Йиғилиш кворуми 100 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

  1. “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2016 йил 28 январдаги №16-сонли компания акциядорлик жамиятларида 2015 молиявий йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот умумий йиғилишларини ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини чақириш ҳақида.
  2. “Урганч Шароб” АЖ акциядорларининг умумий ҳисобот йиғилишини ўтказиш жойи ва ўтказиш вақтини белгилаш тўғрисида.
  3. Умумий йиғилиш кун тартибини белгилаш тўғрисида.
  4. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйҳатини тузиладиган санасини белгилаш тўғрисида.
  5. Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар қилиш тартибини белгилаш тўғрисида.
  6. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетени шакли ва матнини тасдиқлаш тўғрисида.
  7. Жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилишини тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган тадбирни тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2016 йил ташқи аудиторлик ташкилотини белгилаш ва унинг хизматига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.

Эшитилди: Йиғилиш раиси Низомаддин Вапаев йиғилиш қатнашчиларини кун тартибига киритилган биринчи масала “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 58 моддаси талабларига асосан акциядорлик жамиятлари ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши шарт деб белгиланган. Шундан келиб чиқиб “Урганч Шароб” АЖ акциядорларининг 2016 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилишини ўтказиш таклифини киритди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

 Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича мажлис раиси “Урганч Шароб” АЖ акциядорларининг 2015 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилишини 2016 йил 20 май куни соат 11:00да, Урганч шаҳар, Саноатчилар кучаси 417-А уй. “Урганч Шароб” АЖ Мажлислар залида ўтказсак деди ва таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича мажлис раиси кун тартибига қўйилиши лозим бўлган масалалалар бўйича ўз таклифини билдирди:

  1. Жамият акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Жамият бошқаруви раисининг 2015 молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботни тасдиқлаш;
  3. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хисоботини тасдиқлаш;
  4. 2015 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси хисоботини эшитиш;
  5. 2015 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
  6. 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;
  7. Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш тартиби ни белгилаш;
  8. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жамладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгланган талабларга риоя этилиши бўйича ҳисоботини эшитиш;
  9. Жамиятнинг 2016 йил Бизнес-режасини тасдиқлаш;
  10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;
  11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;
  12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  14. Жамият ижроия органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  15. Жамият ижроия органини раҳбарини сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш);
  16. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳамда Уставнинг янги таҳририни тасдиқлаш;
  17. Жамиятнинг ички низомларини умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, корпоратив маслаҳатчи, ахборот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги Низомларни қабул қилиш;
  18. Жамият бошкаруви томонидан 2015 йил давомида қабул қилинган 2, 10, 11, 15, 22, 41, 53/4 – сонли қарорларини тасдиқлаш;
  19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187-сонли йиғилиш баённомасига асосан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексини жамиятда жорий этиш.

Киритилган таклиф Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича мажлис раиси жамият акциядорларининг умумий йиғилишига хабардор қилиш учун 2016 йил 26 апрелига ва қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини 2016 йил 17 май ҳолатига тузиш таклифи киритилди. Киритилган таклиф жамият Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар қилиш тартибини белгилаш тўғрисидаги бешинчи  масала бўйича жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, жамият Вэб-сайтида, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали ҳабар юбориш. Жамиятда ишлаб юрган акциядорларни эса рўйхатини тузиб, имзо қўйдириш орқали йиғилишга чақириш таклифини киритдилар. Киритилган таклиф Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетени шакли ва матнини тасдиқлаш яни олтинчи масаласи бўйича мажлис раиси Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 64 моддасида белгиланган тартибда жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини тасдиқлаб ўтиш лозимлигини билдириб, бюллетеннинг шаклини кўрсатиб, матнини ўқиб эшиттирди ва тасдиқлаб ўтиш таклифини киритди. Киритилган таклиф жамият Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилишини тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган тадбирни тасдиқлаш учун мажлис раиси йиғилиш қатнашчиларига тадбирни ўқиб эшиттирди ва тасдиқлаб овоз бериш  таклифини киритди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича жамиятнинг 2016 йилда ташқи аудиторлик ташкилотини белгилаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш масаласида мажлис раиси 2016 йилги аудиторлик текширувини “OSIYO-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти амалга оширишини таклиф қилди ва хизмат ҳақини энг кўп миқдорини 10 млн.сўм қилиб белгиланишини тавсия қилишини айтди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

 

Ўтказилган муҳокама натижаларини ҳисобга олган ҳолда
“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

  1. “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2016 йил 28 январдаги №16-сонли компания акциядорлик жамиятларида 2015 молиявий йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот умумий йиғилишларини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи амалда бажариш учун қабул қилинсин ва 2015 молиявий йил якунларига бағишланган жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши чақирилсин.
  2. “Урганч Шароб” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот йиғилиши 2016 йил 20 май куни соат 11:00да Урганч шаҳар Саноатчилар кўчаси 417-А уй “Урганч Шароб” АЖ мажлислар залида ўтказилсин.
  3. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича тасдиқлансин:

3.1. Жамият акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

3.2. Жамият бошқаруви раисининг 2015 молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботни тасдиқлаш;

  • Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хисоботини тасдиқлаш;
  • 2015 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси хисоботини эшитиш;
  • 2015 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
  • 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;
  • Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш тартибини белгилаш;
  • Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жамладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгланган талабларга риоя этилиши бўйича ҳисоботини эшитиш;
  • Жамиятнинг 2016 йил Бизнес-режасини тасдиқлаш;
  • Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;
  • Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;
  • Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  • Жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  • Жамият ижроия органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  • Жамият ижроия органини раҳбарини сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш);
  • Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳамда Уставнинг янги таҳририни тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг ички низомларини умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, корпоратив маслаҳатчи, ахборот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги Низомларни қабул қилиш;

3.18. Жамият бошкаруви томонидан 2015 йил давомида қабул қилинган қуйидаги қарорларни тасдиқлаш. Жумладан;

  • 2015 йил 6 январ 2-сонли «Кармиш биосервис» биолабороториясига 2 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2015 йил 10 март 10-сонли Хоразм футболни ривожлантириш жамғармасига 10 млн.сўм ва “Навбахор” футбол клубига 1 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2015 йил 12 март 11-сонли Бразилиядаги XXXI – Ёзги Олимпия ўйинлари учун 20 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2015 йил 2 май 15-сонли Умид ниҳоллари ўрта мактаб ўқувчилари орасида бўлиб ўтадиган мусобақаларнинг финал босқичига 6 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2015 йил 24 июн 22-сонли Ўсимликшунос илмий-тадқиқот институтининг моддий техник базасини мустаҳкамлашга 16 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2015 йил 26 октябр 41-сонли «Ўзбекистон-Болгария» дўстлик жамиятига 1 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2015 йил 14 декабр 53/4-сонли вилоят болалар спортини ривожланиш жамғармасига 60 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарориларини тасдиқлаш.
    • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187-сонли йиғилиш баённомасига асосан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексини жамиятда жорий этиш.
  1. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар қилиш учун 2016 йил 6 май ҳолатига ва йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестри 2016 йил 17 май куни ҳолатига тузилсин.
  2. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилиши ўтказилиши тўғрисида жамиятнинг расмий вэб-сайтида, “Биржа” иқтисодий газетаси саҳифасида эълон чоп эттирилсин ҳамда акциядорларнинг электрон почталари орқали таклифномалар юборилсин. Жамиятда ишловчи акциядорларни эса рўйхати тузилиб, имзо қўйдириб, мажлисга таклиф қилинсин.
  3. Овоз бериш бюллетени ҳамда жамият акциядорларига ёзма хабарнома (таклифнома) етказиш матнлари 1-чи ва 2-чи иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилиши материалларини тайёрлаш бўйича ишлаб чиқарилган тадбир тасдиқлансин.
  5. Жамиятнинг 2016 йил молиявий хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун ташқи аудитор қилиб “OSIYO-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин. Ушбу аудиторлик ташкилотининг кўрсатадиган аудиторлик хизмати учун тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори 10 млн.сўм миқдорида белгилансин.

Кузатув кенгаши.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.