2015 йил 17 июнь куни соат 11-00 да бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти акциядорларининг Урганч шаҳри

Саноатчилар кўчаси 417-А уйда 2015 йил 17 июнь куни соат 11-00 да бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни

Йиғилишни жамият кузатув кенгаши раиси Низомиддин Вапаев очиб, йиғилиш кворумини аниқлаш учун саноқ комиссияси раиси Баҳодир Саидовга сўз берди. Баҳодир Саидов сўзга чиқиб, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони 2 291 044 дона. Йиғилишда қатнашаётган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони 1457753 дона эканлиги йиғилиш кворумини 63,6 %ини ташкил қилиши ҳақида тузилган саноқ комиссиясининг 1-сонли далолатномасига асосан йиғилишни ўтказиш ваколатли эканлиги тўғрисида маълумот берди. Йиғилишда жамият акцияларининг давлатга тегишли пакетнинг ишончли вакили “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг вакили сифатида Низомиддин Вапаев қатнашмоқда. Жамиятнинг бош муҳандиси А.Артиқов мажлисни тартибли олиб бориш учун йиғилиш раиси, котиби, раёсати ва саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида фикр билдирди ва йиғилиш раислигига Низомиддин Вапаевни, котибликка Муродбек Каримовни, раёсатга “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компанияси бошқарма бошлиғи Низомиддин Вапаевни, Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси, кузатув кенгаши аъзоси Абдурасул Қодировни ҳамда “Урганч Шароб” АЖ бошқарув раиси в.в.б. Шухрат Эшчановни, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашувчиларни ва овоз бериш якунларини ҳисоб-китоб қилиш учун саноқ комиссиясининг миқдори ва шахсий таркибини 3 кишидан иборат бўлишини, Саидов Баходир, Жуманиёзов Бахтиёр ва Қутлимуратов Ғаниларни таклиф қилди. Овозга қўйилганда ушбу таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.

 

Йиғилиш раиси                            Н.Вапаев

 

Котиби                                 М.Каримов

 

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш бўйича йиғилиш раиси йиғилиш қатнашчиларини умумий йиғилиш регламенти билан таништирди ва уни тасдиқлашни таклиф қилди. Масала овозга қўйилди ва бир овоздан маъқулланди.

 

 

МАЖЛИС КУН ТАРТИБИ

  1. Акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    ПФ-4720-сонли фармонига асосан жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Йиғилиш раиси Низомиддин Вапаев сўзи:

Ҳурматли акциядорлар! Йиғилиш ўтказиш бўйича барча ташкилий масалаларни ҳал қилдик. Энди кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишга ўтамиз. Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалаларга овоз бериш қўлларингиздаги бюллетенлар орқали амалга оширилади. Сизларга фақат биттасини белгилаб ўтишингизни эслатиб ўтаман ва бюллетенга албатта имзо чекишингиз лозим бўлади.

Куни тартибидаги биринчи масала бўйича жамият Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПФ-4720 сонли фармони ижроси таъминлаш мақсадида жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш лозимлигини айтиб ўтди ва янги ташкилий тузилма билан таништириб чиқди (1-илова).

Янги тузилмани тасдиқлашни ҳурматли акциядорлар ҳукмига ҳавола қилишини билдирди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Абдурасул Қодиров сўзлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли фармонига асосан жамият уставига ўзгартириш мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди. Ўзгариш ва қўшимчалар қуйидаги тартибда киритилади:

ЭСКИ ТАҲРИР   ЯНГИ ТАҲРИР
5.1) Жамиятнинг Устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин. 5.1) Жамиятнинг Устав фонди фақат қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
8.6) Депозитарий билан депозитар шартнома тузган акциядор депозитарийдаги узининг ДЕПО ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларни қонун хужжатларида белгиланган тартиб ва доирада тасарруф этиш ҳуқуқига эга. 8.6) Инвестиция воситачиси билан депозитар шартнома тузган акциядор Инвестиция воситачисидаги узининг ДЕПО ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларни қонун хужжатларида белгиланган тартиб ва доирада тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
8.7) Акциядорлар депозитар шартнома шартларига мувофиқ уз ДЕПО ҳисобварағининг ҳолати ҳақида гувоҳнома олишга ва узининг ДЕПО ҳисобварағи бўйича депозитарий томонидан ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот олишга ҳақлидир. 8.7) Акциядорлар депозитар шартнома шартларига мувофиқ уз ДЕПО ҳисобварағининг ҳолати ҳақида гувоҳнома олишга ва узининг ДЕПО ҳисобварағи бўйича инвестиция воситачиси томонидан ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот олишга ҳақлидир.
9.3) Жамият акциядорлари умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади. 9.3) Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
10.2) Жамиятнинг заҳира фонди кўрилган зарарни қоплаш, жамият акцияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва Қонунчиликка мувофиқ акцияларни сотиб олишни талаб килиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади. 10.2) Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Жамиятниниг захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
12.16) Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ҳабар бериш тегишли ахборотни матбуотда эълон қилиш ҳамда акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин шакллантирилган Жамият акциядорлари реестри асосида уларнинг электрон почтасига билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади. 12.16) олиб ташланди
12.25) Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 30 кундан кам ва 45 кундан кўп белгиланиши мумкин эмас. 12.25) олиб ташланди
12.28) Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббусига биноан, Жамият тафтиш комиссияси талабига кўра, шунингдек талаб тақдим этилган санада Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтказилади. 12.28) Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг) ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.
12.29) Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги талаб тақдим этилган пайтдан эътиборан узоғи билан 45 кун ичида амалга оширади. 12.29) Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
12.31) Жамият Кузатув кенгаши Жамият тафтиш комиссиясининг еки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

 

12.31) Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
12.34) Жамият тафтиш комиссияси ёки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисида талабнома тақдим этган санадан бошлаб 10 кун ичида Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул килади. 12.34) Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
12.46) Янги банд.

Жамиятнинг миноритар акциядорлари қўмитаси

Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг директори, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.

Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларининг сони жамият уставида белгиланади.

Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколат доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.

13.18) Жамият Кузатув кенгашининг қарори Кузатув кенгашга сайланган аъзоларнинг камида 75 фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади. 13.18) Кузатув кенгашининг мажлисида карорлар, мажлисда хозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлинган ҳолларда Кузатув кенгашининг қарорини қабул қилишда Кузатув кенгаши раисининг ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин.

 

14.4) Жамиятнинг Бошқарув раиси акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

 

14.4) Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбарларни, шунингдек, хорижий менежерларни жамият бошқарув раиси ёки бошқарув аъзолигига тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин. Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

 

15.4) Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки жамият овоз берувчи акцияларининг хаммаси бўлиб камида ўн фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан амалга оширилади.

 

15.4) Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг), акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

 

Агар сизларда бошқа таклиф бўлмаса жамиятни ташкилий тузилмаси ҳамда Устав ўзгаришларини киритиш ёки киритмасликни қўлингиздаги бюллетен орқали овоз беришингиз мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат!

Мажлис раиси Низомиддин Вапаев йиғилиш кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилганлигини эълон қилди ҳамда саволлар бериш учун йиғилиш қатнашчиларини минбарга таклиф қилди. Савол тушмади. Юқорида кўриб чиқилган масалаларни таҳлил қилиб, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акция эгалари овоз бериш бюллетенлари бўйича овоз бериш натижаларига кўра масалалар юзасидан киритилган таклифлар қўллаб-қувватлаганлигини инобатга олган ҳолда “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий мажлиси

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли фармони ижро учун қабул қилинсин.
  2. “Урганч Шароб” АЖнинг ташкилий тузилмаси 1-Иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли фармонига асосан жамият уставига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва давлат рўйхатидан қайта ўтказилсин.
ЭСКИ ТАҲРИР   ЯНГИ ТАҲРИР
5.1) Жамиятнинг Устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин. 5.1) Жамиятнинг Устав фонди фақат қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
8.6) Депозитарий билан депозитар шартнома тузган акциядор депозитарийдаги узининг ДЕПО ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларни қонун хужжатларида белгиланган тартиб ва доирада тасарруф этиш ҳуқуқига эга. 8.6) Инвестиция воситачиси билан депозитар шартнома тузган акциядор Инвестиция воситачисидаги узининг ДЕПО ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларни қонун хужжатларида белгиланган тартиб ва доирада тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
8.7) Акциядорлар депозитар шартнома шартларига мувофиқ уз ДЕПО ҳисобварағининг ҳолати ҳақида гувоҳнома олишга ва узининг ДЕПО ҳисобварағи бўйича депозитарий томонидан ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот олишга ҳақлидир.

 

8.7) Акциядорлар депозитар шартнома шартларига мувофиқ уз ДЕПО ҳисобварағининг ҳолати ҳақида гувоҳнома олишга ва узининг ДЕПО ҳисобварағи бўйича инвестиция воситачиси томонидан ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот олишга ҳақлидир.
9.3) Жамият акциядорлари умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

 

9.3) Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
10.2) Жамиятнинг заҳира фонди кўрилган зарарни қоплаш, жамият акцияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва Қонунчиликка мувофиқ акцияларни сотиб олишни талаб килиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади.

 

10.2) Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Жамиятниниг захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас
12.16) Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ҳабар бериш тегишли ахборотни матбуотда эълон қилиш ҳамда акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин шакллантирилган Жамият акциядорлари реестри асосида уларнинг электрон почтасига билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади. 12.16) олиб ташланди
12.25) Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 30 кундан кам ва 45 кундан кўп белгиланиши мумкин эмас. 12.25) олиб ташланди
12.28) Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббусига биноан, Жамият тафтиш комиссияси талабига кўра, шунингдек талаб тақдим этилган санада Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтказилади. 12.28) Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг) ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.
12.29) Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги талаб тақдим этилган пайтдан эътиборан узоғи билан 45 кун ичида амалга оширади. 12.29) Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
12.31) Жамият Кузатув кенгаши Жамият тафтиш комиссиясининг еки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

 

12.31) Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
12.34) Жамият тафтиш комиссияси ёки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисида талабнома тақдим этган санадан бошлаб 10 кун ичида Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул килади.

 

12.34) Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
12.46) Янги банд. Жамиятнинг миноритар акциядорлари қўмитаси

Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг директори, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.

Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларининг сони жамият уставида белгиланади.

Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколат доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.

 

13.18) Жамият Кузатув кенгашининг қарори Кузатув кенгашга сайланган аъзоларнинг камида 75 фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади. 13.18) Кузатув кенгашининг мажлисида карорлар, мажлисда хозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлинган ҳолларда Кузатув кенгашининг қарорини қабул қилишда Кузатув кенгаши раисининг ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин.
14.4) Жамиятнинг Бошқарув раиси акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

 

14.4) Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбарларни, шунингдек, хорижий менежерларни жамият бошқарув раиси ёки бошқарув аъзолигига тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин. Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.
15.4) Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки жамият овоз берувчи акцияларининг хаммаси бўлиб камида ўн фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан амалга оширилади. 15.4) Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг), акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни Хоразм вилояти Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасига, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига маълумот учун “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти ижроия органига амалда бажариш учун юборилсин. Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш иши ўз ишини якунлаган деб ҳисоблансин. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш юзасидан эътирозлар билдирилмаганлиги қайд этилсин.  

 

Мажлис раиси                              Н.Вапаев

 

Мажлис котиби                                     М.Каримов

 

23 июнь 2015 йил

Comments are closed.

The site was developed by HVKM.