23.02.2017 йилдаги Навбатдан ташқари йиғилиш

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти акциядорларининг Урганч шаҳри Саноатчилар кўчаси 417-А уйда 2017 йил 19 февраль куни
соат 11-00 да бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни 

Йиғилишни жамият кузатув кенгаши раиси Низомиддин Вапаев очиб, йиғилиш кворумини аниқлаш саноқ комиссияси Джуманиязов Бахтиёрга сўз берди. Б.Джуманиязов сўзга чиқиб, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони 2 291 044 дона. Йиғилишда қатнашаётган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони 1 627 593 дона эканлиги йиғилиш кворумини 71 %ини ташкил қилиши ҳақида тузилган саноқ комиссиясининг 1-сонли далолатномасига асосан йиғилишни ўтказиш ваколатли эканлиги тўғрисида маълумот берди. Йиғилишда жамият акцияларининг “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компанияси  тегишли пакетнинг ишончли вакили Низомиддин Вапаев қатнашмоқда. Жамиятнинг хом ашёлар омбори мудири Б.Джуманиязов мажлисни тартибли олиб бориш учун йиғилиш раиси, котиби, раёсати ва саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида фикр билдирди ва йиғилиш раислигига Низомиддин Вапаевни, котибликка Муродбек Каримовни, раёсатга “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компанияси бошқарма бошлиғи Низомиддин Вапаевни, Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси, кузатув кенгаши аъзоси Абдурасул Қодировни ҳамда “URGANCH SHAROB” АЖ бошқарув раиси в.в.б. Улуғбек Кенжаевни, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашувчиларни ва овоз бериш якунларини ҳисоб-китоб қилиш учун саноқ комиссиясининг миқдори ва шахсий таркибини 3 кишидан иборат бўлишини, Джуманиязов Бахтиёр, Саидов Баходир ва Давлетов Бунёдларни таклиф қилди. Овозга қўйилганда ушбу таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш раиси         – Н.Вапаев

 Котиби              – М.Каримов 

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш бўйича йиғилиш раиси йиғилиш қатнашчиларини умумий йиғилиш регламенти билан таништирди ва уни тасдиқлашни таклиф қилди. Масала овозга қўйилди ва бир овоздан маъқулланди.

МАЖЛИС КУН ТАРТИБИ

  1. Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан “Мева-сабзавот ва узумни кайта ишлаш” лойиҳасини амалга ошириш;
  2. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш;
  3. Жамиятнинг ички низомларини умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит, корпоратив маслаҳатчи, миноритар акциядорлар қўмитаси, ахборот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда корхона номидан овоз бериш тартиби, кузатув кенгаши қўмиталари, тижорат сири тўғрисида, хомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби, бошқарув ва назорат органларининг ҳисоботлари шакли ва мазмунига талаблар, кузатув кенгаши йиғилишларини овоз бериш йўли билан ўтказиш ва моддий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисидаги ички Низомларни қабул қилиш.

Йиғилиш раиси Низомиддин Вапаев сўзи:

Ҳурматли акциядорлар! Йиғилиш ўтказиш бўйича барча ташкилий масалаларни ҳал қилдик. Энди кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишга ўтамиз. Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалаларга овоз бериш қўлларингиздаги бюллетенлар орқали амалга оширилади. Сизларга фақат биттасини белгилаб ўтишингизни эслатиб ўтаман ва бюллетенга албатта имзо чекишингиз лозим бўлади.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича жамият Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев сўзга чиқиб, Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 36-сонли қарори топшириқларини ўқиб эшиттирди ва Тошкент вилояти Паркент тумани Паркент узумни қабул қилиш ва қайта ишлаш шаҳобчаси жойлашган ҳудуд қайта қуриш дастурига киритилганлиги мунособати билан туман ҳокимлиги томонидан Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилиб йиллик қуввати 3 минг тонна “Мева-сабзавот ва узумни кайта ишлаш корхонаси” лойиҳасини амалга ошириш Дастурга киритилганлигини айтиб ўтди. Ушбу лойиҳа намунавий лойиҳа бўлиб, узимни қайта ишлашда замонавий жиҳозлар ўрнатилиб, сифатли ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзланган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш ёки оширмаслик ҳақидаги фикрингизни қўлингиздаги бюллетен орқали билдиришингизни сўрайман

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Абдурасул Қодиров  сўзга чиқиб, жамият акциядорларининг 2016 йил 20 майдаги навбатдаги умумий йиғилишида “URGANCH SHAROB” АЖ Уставининг янги таҳрири тасдиқланган. Жамиятнинг кундалик фаолиятига доир масалалар юзасидан бугунги кунда Уставга ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан,

ЭСКИ ТАҲРИР   ЯНГИ ТАҲРИР
4.2) 4.2) Жамият Устав фондини кўпайтириш учун муомалага чиқариладиган, эълон қилинадиган акцияларнинг энг кўп миқдори 6 ООО ООО ООО (олти миллиард) сўм миқдорида белгиланади.
4.9) Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори – номинал қиймати 600 сўм бўлган 2 291 044 дона оддий ва 40 208 дона имтиёзли акциялардан иборат. 4.9) олиб ташланди
4.2, 4.3, 4.4,4.5, 4.6, 4.7, 4.8 бандлар 4.2, 4.3, 4.4,4.5, 4.6, 4.7, 4.8  бандлар мос равишда
4.3, 4.4,4.5, 4.6, 4.7, 4.8, 4.9 бандлар деб ўқилсин
11.3) Жамиятнинг бир фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органи аъзолигига уларнинг номзодини (умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан) кўрсатиш юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга. Бундай таклифлар молия йили тугаганидан кейин 30 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим. 11.3) Жамиятнинг бир фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органи аъзолигига уларнинг номзодини (умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан) кўрсатиш юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга. Бундай таклифлар молия йили тугаганидан кейин 90 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

Агар сизларда бошқа таклиф бўлмаса жамият Уставига ўзгаришларини киритиш ёки киритмасликни қўлингиздаги бюллетен орқали овоз беришингиз мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат!

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан сўзни жамиятни корпоратив маслаҳатчиси Муродбек Каримов давом қилди. Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексига асосан жамиятнинг ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчаларни кириш, жумладан, умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит, корпоратив маслаҳатчи, миноритар акциядорлар қўмитаси, ахборот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги  низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда корхона номидан овоз бериш тартиби, кузатув кенгаши қўмиталари, тижорат сири тўғрисида, хомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби, бошқарув ва назорат органларининг ҳисоботлари шакли ва мазмунига талаблар, кузатув кенгаши йиғилишларини овоз бериш йўли билан ўтказиш ва моддий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисидаги ички Низомларни қабул қилиш таклифини киритаман.

Агар сизларда бошқа таклиф бўлмаса Ушбу ўзгаришларни киритиш ёки киритмасликни қўлингиздаги бюллетен орқали овоз беришингиз мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат!

Мажлис раиси Низомиддин Вапаев йиғилиш кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилганлигини эълон қилди ҳамда саволлар бериш учун йиғилиш қатнашчиларини минбарга таклиф қилди. Савол тушмади. Юқорида кўриб чиқилган масалаларни таҳлил қилиб, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акция эгалари бюллетенларида овоз бериш натижаларига кўра масалалар юзасидан киритилган таклифлар қўллаб-қувватлаганлигини инобатга олган ҳолда “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий мажлиси

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И

  1. Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан “Мева-сабзавот ва узумни кайта ишлаш” лойиҳаси амалга оширилсин.
  2. Жамиятнинг бошқарув органи қурилиш смета лойиҳа хужжатларини тайёрлайдиган ҳамда кейинчалик қурилиш ишларини амалга оширадиган ташкилотларни тендер асосида танлаб олсин ва хужжатларни Кузатув кенгашига тақдим қилсин.
  3. Жамиятнинг кундалик фаолиятига доир қуйидаги масалалар юзасидан жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
ЭСКИ ТАҲРИР ЯНГИ ТАҲРИР
4.2) 4.2) Жамият Устав фондини кўпайтириш учун муомалага чиқариладиган, эълон қилинадиган акцияларнинг энг кўп миқдори 6 ООО ООО ООО (олти миллиард) сўм миқдорида белгиланади.
4.9) Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори – номинал қиймати 600 сўм бўлган 2 291 044 дона оддий ва 40 208 дона имтиёзли акциялардан иборат. 4.9) олиб ташланди
4.2, 4.3, 4.4,4.5, 4.6, 4.7, 4.8 бандлар 4.2, 4.3, 4.4,4.5, 4.6, 4.7, 4.8  бандлар мос равишда 4.3, 4.4,4.5, 4.6, 4.7, 4.8, 4.9 бандлар деб ўқилсин
11.3) Жамиятнинг бир фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органи аъзолигига уларнинг номзодини (умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан) кўрсатиш юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга. Бундай таклифлар молия йили тугаганидан кейин 30 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим. 11.3) Жамиятнинг бир фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органи аъзолигига уларнинг номзодини (умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан) кўрсатиш юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга. Бундай таклифлар молия йили тугаганидан кейин 90 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

 

  1. Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексига асосан жамиятнинг ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар, шу жумладан, умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит, корпоратив маслаҳатчи, миноритар акциядорлар қўмитаси, ахборот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ҳамда корхона номидан овоз бериш тартиби, кузатув кенгаши қўмиталари, тижорат сири тўғрисида, хомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби, бошқарув ва назорат органларининг ҳисоботлари шакли ва мазмунига талаблар, кузатув кенгаши йиғилишларини овоз бериш йўли билан ўтказиш ва моддий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисидаги ички Низомларни қабул қилинсин.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни Хоразм вилояти Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасига, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига маълумот учун “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти ижроия органига амалда бажариш учун юборилсин. Акциядорларининг  навбатдан ташқари умумий йиғилиш иши ўз ишини якунлаган деб ҳисоблансин. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш юзасидан эътирозлар билдирилмаганлиги қайд этилсин.  

 

 2017 йил  27 февраль

Comments are closed.

The site was developed by HVKM.