Акциядорлар диққатига!!!

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятига
тегишли муҳим фактлар тўғрисида

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

“URGANCH SHAROB” АЖнинг 2019 йил 18 июль куни бўлиб ўтган 2018 йил якунларига бағишланган акциядорларнинг умумий мажлисида жамиятнинг овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони 4 880 088 дона, йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони 3 522 716 ёки 71,3%.

Жамиятнинг тўлиқ номи: “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти.

Манзили: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-“А” уй. Индекс: 220100.

Қимматли қоғознинг тури: эгаси ёзилган оддий нақдсиз акциялар.

Акциядорлар рўйхатини тузиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган вақт 2018 йил 15 май акциядорлар реестри ёпилган вақти 2019 йил 04 июнь ва 2019 йил 24 июнь.

Қарор қабул қилинган вақт: Кузатув кенгашининг 2019 йил 04 июнь 3-сонли қарори.

Умумий йиғилишнинг тури: Навбатдаги умумий йиғилиш.

Умумий йиғилишнинг формаси: Очиқ умумий йиғилиш.

Ўтказилган кун: 2019 йил 18 июль.

Йиғилиш ўтказилган жой: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-“А” уй.

Умумий мажлис кворуми 3 522 716 ёки 71,3%.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича овоз бериш якунлари:

  1. Жамият акциядорларининг 2018 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият бошқарув раисининг жамиятда 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва тасдиқланган бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича “GLOBAL AUDIT” МЧЖ ташқи аудиторлик ташкилотининг ҳисоботини эшитиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият тафтиш комиссиясининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботларини, шу жумладан бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. 2018 йил якуни бўйича жамиятда олинган соф фойдани тақсимлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият фаолиятининг 2019 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва Кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамият ижроия органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш);

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси ҳамда штат бирлигини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг ички низомларини кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит ҳамда жамиятнинг кузатув кенгаши раиси аъзолари ва котибни, тафтиш комиссияси аъзоларини, ижроия органи аъзоларини рағбатлантириш низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0%
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Мажбурий ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 3 522 716 100 %
Қаршилар Йўқ 0 %
Бетарафлар Йўқ 0%
  1. Жамиятнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш масаласи кўрилмасдан қолдирилди
  2. Жамият бошқарув органи томонидан 2018 йилнинг 2018 йил 23 январдаги 4-сонли 2 февралдаги 5-сонли, 7 февралдаги 8-сонли, 06 апрелдаги 20-сонли, 24 апрелдаги 23-24-сонли ҳамда 11 сентябрдаги 40-сонли қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш;

Овоз бериш якунлари

Тарафдорлар 846 846 24,0 %
Қаршилар 2 675 870 76,0 %
Бетарафлар Йўқ 0%

 Овозга қўйилган масалалар бўйича қабул қилинган қарор

М А Т Н И

  1. Жамиятнинг 2018 молиявий йил якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиш регламенти 1-иловага асосан тасдиқлансин.
  2. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Бошқарув органи раиси У.Кенжаевга жамият кузатув кенгаши томонидан 2019 йил 04 июнь кунидаги 3-сонли йиғилиш баёнига асосан интизомий жазо “ҳайфсан” берилгани кўрсатиб ўтилсин. 2018 йилдаги хўжалик юритиш ва жамият иқтисодиётини бошқаришдаги ҳамда ҳисобот йилда белгиланган бизнес – режаларни бажариши юзасидан маърузаси маълумот учун қабул қилиниб, шартли равишда тасдиқлансин.
  3. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текширув хулосаси тасдиқлансин.
  4. “URGANCH SHAROB” АЖ тафтиш комиссиясининг 2018 йилги хўжалик молиявий фаолияти натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб, эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
  5. “URGANCH SHAROB” АЖ 2018 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлари маъқуллансин ва йиллик якуний баланси актив бўйича 34879,6 млн.сўм, пассив бўйича 34879,6 млн.сўм ҳолатида тасдиқлансин.
  6. Жамиятнинг 2018 йил соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин.
Кўрсаткичлар Суммаси (минг сўмда) Фоизи
Соф фойда 151 963,0 100,0
Имтиёзли акцияларга дивиденд 2 824,96 1,8
Оддий акцияларга дивиденд 78 081,41 51,4
Инновацион фаолиятни қўллаб қуввалаш фондига 15 196,3 10,0
Кузатув кенгаши аъзоларига бошқарув ва назорат функцияларини бажарганлик учун асосий рағбатлантиришга 15 610,21 10,3
Заҳира фондига 7 598,15 5,0
Келгусида жамият устав фондини ошириш шарти билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 40 250,12 21,5

 

  1. 2018 йил якуни бўйича жами 151963 минг сўм миқдорида соф фойда олишга эришилди. Соф фойданинг жами 2824,96 минг сўм ҳар бир имтиёзли акцияга 60 сўмдан номинал қийматининг ҳамда оддий акцияларга 78081,41 минг сўм ҳар бир оддий акцияга 16 сўмдан ажратилсин.

Дивидендлар акциядорлар умумий йиғилиши қарор қабул қилгандан кейин 60 кун, яъни 2 ой давомида қонуний тўлов воситаси, пул шаклида тўланади, юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга пластик карточкаларига пул ўтказиб бериш йўли билан тўлансин.

  1. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2018 йилги хўжалик молиявий фаолиятининг натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин Кузатув кенгашининг 2018 йилги фаолияти қониқарли деб топилсин.
  2. Жамиятнинг 2018 йил учун тузилган ва ўқиб эшиттирилган 450 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 4,7 минг дал конъяк ишлаб чиқариш, 1000 млн.сўм миқдорда соф фойда олиш режалаштирилган “Бизнес – режаси” маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
  3. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўловларининг миқдорлари ҳар ойда қуйидагича белгилансин;

-Кузатув кенгаши раисига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақинининг 3 баробари миқдорида;

-Кузатув кенгаши аъзоларига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақинининг 2 баробари миқдорида.

  1. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун жамиятнинг корпоратив тизимини баҳолаш натижалари ҳамда ички низомларга асосан ҳақ тўлаш рад этилсин.
  2. Жамият бошқарув органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш масаласи бўйича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сонли қарорига асосан, ижроия органи раҳбари лавозимига номзод Вазирлар Маҳкамаси билан белгиланган тартибда келишилгунга қадар амалдаги бошқарув раиси Кенжаев Улуғбек Каландарович белгиланган тартибда вақтинча вазифасини бажарувчи этиб сайлансин.
  3. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича жамият бошқаруви томонидан эълон қилинган тендерда ғолиб деб топилган “Глобал Депозит” МЧЖ ташкилоти энг юқори кўрсаткич 1200 ва энг кам кўрсаткич -1200 шкаласи бўйича баҳолаш ўтказди. Баҳолаш натижаларига кўра жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими -111 балл билан баҳоланиб, ПАСТ деб топилганлиги кўрсатиб ўтилсин ва тасдиқлансин.
  4. Жамиятнинг бугунги кундаги фаолиятидан келиб чиқиб, иловага асосан янги ташкилий тузилма ва штат бирлиги тасдиқлансин. Штат бирлиги ва иш ҳақи коэфицентлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат мунособатлари вазирлиги билан келишилсин.
  5. Жамиятнинг ички низомларини кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит ҳамда жамиятнинг кузатув кенгаши раиси аъзолари ва котибни, тафтиш комиссияси аъзоларини, ижроия органи аъзоларини рағбатлантириш низомларига бугунги кун қонунчиликдаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  6. 2019 йилда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун энг кам ҳақ таклиф қилган “OSIYO AUDIT” МЧЖни танлаб олинсин ҳамда аудиторлик текшируви учун энг кўп ҳақ миқдори 14 млн.сўм миқдорида белгилансин.
  7. Жамиятнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар масаласи кўрилмасдан қолдирилди.
  8. Жамият бошқарув органи томонидан 2018 йилнинг 2018 йил 23 январдаги 4-сонли 2 февралдаги 5-сонли, 7 февралдаги 8-сонли, 06 апрелдаги 20-сонли, 24 апрелдаги 23-24-сонли ҳамда 11 сентябрдаги 40-сонли қабул қилинган қарорлари кўпчилик овоз қаршилиги билан маъқулланмасин.

 

Кузатув кенгаши.

 

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.