09.03.2017 й Кузатув кенгаши баёни №3

«URGANCH SHAROB» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши мажлисининг

Б А Ё Н Н О М А С И  № 3

Мажлис ўтказилган:

Жой -Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-А уй.
кун -9 март  2017 йил
вақт -бошланди: соат 11:00 да

-тугади:      соат  12:00 да.

Мажлисда иштирок этганлар:

– Кузатув кенгаши аъзоларидан:  Н.Вапаев,  О.Алимов, В.Атабаев, А.Қодиров, Б.Ғазиев
     -Йиғилиш раиси:  – Н.Вапаев
     -Мажлис котиби:  М.Каримов 

 

            Мажлис котиби М.Каримов сўзга чиқиб қуйидагиларни маълум қилди:

-Мазкур Кузатув кенгаши мажлиси Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 78-моддасига, жамият уставининг 12-бандига ҳамда «URGANCH SHAROB» акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомига асосан жамият бошқарув  органи ташаббусига кўра чақирилган;

-Кузатув кенгаши мажлиси ўтказилаётганлиги ва мажлис кун тартиби тўғрисида Кузатув кенгашининг барча аъзолари жамият бошқарув раисининг 2017 йил 9 мартдаги 222-сонли хабарномаси (1-илова) орқали хабардор қилинган;

-Кузатув кенгашининг барча аъзолари кун тартибига киритилган масалаларга доир маълумотлар ва ҳужжатлар билан таништирилган;

-Ушбу кунги мажлисда Кузатув кенгашининг 5 та аъзосидан 5 таси ёки 100 фоизи иштирок этаётганлиги ва Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 78-моддасига ҳамда жамият уставига асосан Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум етарли ҳисобланади.

Шундан сўнг, мажлис котиби М.Каримов Кузатув кенгаши аъзоларига қуйидаги масала юзасидан овоз беришларини сўради:

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ мазкур мажлисда кворум мавжудлигини Кузатув кенгаши аъзолари томонидан тасдиқлаш, Кузатув кенгаши мажлисини ўтказишга розилик бериш, Кузатув кенгаши, жамият бошқарув раисининг Кузатув кенгаши мажлисни чақириш билан боғлиқ ҳаракатларини маъқуллаш ва мажлис ўтказилиши тўғрисида етарли ахборот берилганлиги ҳамда мазкур мажлисда қабул қилинадиган қарорлар юридик кучга эга эканлиги тўғрисида.

Ёқлаб 100 % 5 та  Кузатув кенгаши аъзоси

 

Қарши 0 % 0 та  кузатув кенгаши аъзоси

 

Бетараф 0 % 0 та  кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Жамият бошқарув раисининг Кузатув кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги                2017 йил 9 мартдаги 222-сонли хабарномасида қуйидаги кун тартиби белгиланганлигини мажлис котиби маълум қилди:

 “URGANCH SHAROB” АЖ бошқарувининг 2017 йил 9 мартдаги 222-сонли хатига асосан қўшимча акция чиқариш ва сотиш баҳосини белгилаш.

Сўзга чиқувчи – Жамият Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев.  

 Шундан сўнг мажлис котиби, юқорида кўрсатиб ўтилган кун тартибига таклифлар ва эътирозлар мавжуд бўлмаса ушбу кун тартибини овозга қуйиб тасдиқлаб беришларини сўради.

Ёқлаб 100 % 5 та  Кузатув кенгаши аъзоси

 

Қарши 0 % 0 та  кузатув кенгаши аъзоси

 

Бетараф 0 % 0 та  кузатув кенгаши аъзоси

    Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди:

Шундан сўнг мажлис котиби кун тартибидаги масалага ўтишни таклиф этди. 

Кун тартибидаги масалага доир қисқача маълумотни Жамият Кузатув кенгаши  раиси Н.Вапаев таништирди. Ҳусусан у ўз сўзида жамият бошқаруви томонидан қисқа муддатларда жамиятда баҳолаш ишлари якунланиб, жамиятнинг бизнес қиймати 47 200 млн.сўм миқдоридалиги ва бир дона акциянинг қиймати 20247 сўм эканлиги тўғрисида “Хоразм мулк баҳолаш” МЧЖ мустақил баҳоловчи ташкилотининг 2017 йил 7 мартдаги 264-сонли ҳулосаси берилганлигини ҳамда 2017 йил 9 мартда “Хоразм эксперт баҳолаш” МЧЖни 7-сонли эксперт ҳулосаси берилган.

Юқоридаги ҳулосага асосан жамият томонидан 89,4 млн.сўмлик 149 000 дона акция чиқариш ҳамда сотиш баҳоси 20247 сўмдан очиқ обуна усилида жойлаштириш ҳамда Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига ҳамда жамият уставининг 4.13-моддасига асосан жамият овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлиши таклифини киритди. Ушбу масала юзасидан бошқа таклиф ва саволлар тушмади.

Кузатув кенгаши аъзоларининг овоз бериш натижалари ва йиғилиш қарори қўйидагича:

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та Кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та Кузатув кенгаши аъзоси
  1. “URGANCH SHAROB” АЖ бошқарувининг 2017 йил 9 мартдаги
    222-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Жамиятнинг айланма маблағларини кўпайтириш учун ҳар бир акциянинг номинал қиймати 600 сўм бўлган, умумий қиймати 89,4 млн.сўмлик 149 000 дона қўшимча оддий акция чиқарилсин.
  3. Ушбу қўшимча чиқарилаётган акцияларни Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига ҳамда жамият уставининг 4.13-моддасига асосан жамият овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эгалиги белгилансин.
  4. Имтиёзли ҳуқуқ 2017 йилнинг 10 апрелидан 24 апрелига қадар қўлланилсин.
  5. Қўшимча чиқарилган бир дона акциянинг сотиш баҳоси 20247 сўмдан белгилансин.
  6. Қўшимча чиқарилган акциялар акциядорлар томонидан имтиёзли ҳуқуқ асосида муддатида сотиб олинмаган тақдирда биржадан ташқари уюшган бозорда очиқ обуна усулида жойлаштирилсин.
  7. Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси ҳамда эркин конвертация қилинадиган валюталарда ҳам амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар қимматли қоғозларнинг биржа бозори ва уюшган биржадан ташқари бозорларининг савдо қоидаларида белгиланган тартиб ва шартларда амалга оширилсин.
  8. Қўшимча чиқарилган акциялар Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига асосан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил муддатда жойлаштирилсин.
  9. Мазкур йиғилиш қарори талабларининг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.