Кузатув кенгаши мажлиси БАЁНИ №1

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши мажлиси

БАЁНИ

 

30.01.2015 йил № 1 Урганч шаҳри

 

Мажлис раиси : Жамият Кузатув кенгаши раиси,  “Ўзвиносаноат – Холдинг” ХК бошқарма бошлиғи Н.ВАПАЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари М.АКБАРОВ,

В. АТАБАЕВ,

Б.ҒАЗИЕВ

     
Таклиф этилганлар: Жамият  бошқарув раиси, аъзолари

 

 

 

 

Корпоратив маслаҳатчи

Р. КАНЕЕВ,

А.АРТИҚОВ

А. МАШАРИПОВ,

М. МАТМУРАТОВ,

Ш. ЭШЧАНОВ,

М. КАРИМОВ

Йиғилиш кворуми 100 %

 

К У Н   Т А Р Т И Б И

 

  1. “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2015 йил 21 январ 11/122-сонли “Urganch Sharob” АЖ Кузатув кенгаши аъзолигига номзод сайлаш бўйича таклиф хатини кўриб чиқиш тўғрисида;

 

  1. Тошкент шаҳар “Turkiston Invest” АЖнинг 2015 йил 8 январь 34-сонли “Urganch Sharob” АЖ Кузатув кенгаши аъзолигига номзод сайлаш бўйича таклиф хатини кўриб чиқиш тўғрисида;

 

  1. “Urganch Sharob” АЖнинг 99891 дона (4,28 %) оддий акциялари эгаси Урганч тумани Оқ-Олтин ММТП 7 бўлимида яшовчи Артиков Қудратнинг 2015 йил 9 январь кунги “Urganch Sharob” АЖнинг Кузатув кенгаши аъзолигига номзод сайлаш бўйича таклиф хатини кўриб чиқиш тўғрисида;

 

  1. “Urganch Sharob” АЖнинг 112398 дона (4,82 %) оддий акциялари эгаси Урганч шаҳар Дўстлик кўчаси 27 уйнинг 1 хонадонида яшовчи акциядор Жуманиязов Баходирнинг 2015 йил 20 январь кунги “Urganch Sharob” АЖнинг Бошқарув орган аъзолигига номзодларни сайлаш бўйича таклиф хатини кўриб чиқиш тўғрисида;

 

  1. “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2015 йил 21 январ 11/122-сонли “Urganch Sharob” АЖ Тафтиш комиссияси аъзолигига номзод сайлаш бўйича таклиф хатини кўриб чиқиш тўғрисида;

 

  1. “Urganch Sharob” АЖнинг 44000 дона (1,89 %) оддий акциялари эгаси Урганч шаҳар Пахлавон Маҳмуд кўчаси 61 уйда яшовчи Шерлиев Одилбекнинг 2015 йил 15 январь кунги “Urganch Sharob” АЖнинг Тафтиш комиссияси таркибига аъзоларни сайлаш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиш тўғрисида;

 

Мажлисни жамиятнинг Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев очиб, йиғилиш қатнашчиларини кун тартибига киритилган масала билан таништириб ўтди ва жамият Кузатув кенгашига жамият акциядорларининг 2014 йил якунларига бағишлаб ўтказиладиган навбатдаги умумий йиғилишга масалалар киритиш бўйича 5 та таклиф келиб тушганлиги, киритилган таклифларнинг барчаси Ўзбекистон Републикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 63 моддалари талаблари асосида тўғри ўз муддатларида киритилганлигини билдириб, киритилган таклифларни муҳокама этиб, жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йғилишини ўтказиш ва йиғилиш кун тартибини белгилаб олиш лозимлиги тўғрисида сўзлади. Жамият Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар сайлаш бўйича қуйидаги таклифлар келиб тушган:

 

  1. Жамиятнинг 51 % улушига эга “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компанияси 2015 йил 21 январь 11/122-сонли хати билан жамият Кузатув кенгаши таркибига холдинг компаниясидан 3 та номзодни, яъни жамият Кузатув кенгаши аъзолигига холдинг компанияси бошқарма бошлиғи Н.Вапаев, бош мутахассис А.Абдураимов ҳамда бош мутаҳассис Б.Газиев номзодларини;

 

  1. Тошкент шаҳар “Turkiston Invest” АЖнинг 2015 йил 8 январь 34-сонли хати билан жамият Кузатув кенгаши таркибига Олимжон Бакирханович Акилханов номзодини;

 

  1. Урганч тумани Оқ-Олтин ММТП 7-бўлимида яшовчи акциядор фуқаро Артиков Қудрат жамият Кузатув кенгаши аъзолигига номзод кўрсатиш бўйича 2015 йил 9 январь кунги таклиф хатида жамиятнинг 3333 дона (0,17 %) оддий акциялар эгаси Атабаев Валерий ва 2200 дона (0,09%) оддий акциялар эгаси Қодиров Абдурасул номзодини таклиф қилган.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 76 моддасига асосан жамиятларда одатдаги ёки бошқа овоз берувчи акциядорларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг сони 100 кишидан 500 кишигача бўлган акциядорлик жамиятларида Кузатув кенгаши аъзоларининг миқдор таркиби 5 аъзодан кам бўлмаслиги белгиланиб ўтилганлиги инобатга олинган ҳолда юқорида киритилган барча номзодларни сайлаш масаласини умумий йиғилиш сайлов бюллетенларига киритиш Кузатув кенгаши аъзоларини қонуннинг 76 моддаси талабларига асосан кумулятив тартибда овоз бериш тартиби билан овозга қўйиш ва энг кўп овоз олган номзодлар жамият Кузатув кенгаши аъзолигига сайланишини таъкидлаб ўтдилар.

 

  1. Урганч шаҳар Дўстлик кўчаси 27 уй 1 хонадонда яшовчи акциядор фуқаро Жуманиязов Баҳодирнинг 2015 йил 20-январ кунги таклиф хатида жамият Бошқарув органи аъзолари таркибини сайлаш бўйича 5 та номзод кўрсатган. Булар Канеев Равкат, Эшчанов Шуҳрат, Матмуратов Мирза, Машарипов Ахмаджон ва Артиков Отабай.

 

  1. “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2015 йил №11/122-сонли хатида жамият Тафтиш комиссияси таркибига холдинг компаниядан 2 та номзодни таклиф қилишган:
    • Холдинг компанияси бошқарма бошлиғи ўринбосари Д.Ниязов;
    • “O`zvinosanoatinfoservis” УК бош ҳисобчиси Д.Алиева.

 

  1. Урганч шаҳар Пахлавон Маҳмуд кўчаси 61 уйда яшовчи акциядор фуқаро Шерлиев Одилбекнинг 2015 йил 15 январ кунги таклиф хатида жамият Тафтиш комиссияси аъзолигига қуйидаги номзодларни сайлов бюллетенларига киритиш таклифни илгари сурган:

–  Жамият акциядори, 2838 дона оддий акция эгаси Ш.Атаев;

 

Йиғилиш  кун тартибига киритилган масалалар муҳокамаси натижасида билдирилган таклиф ва фикр мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда жамият Кузатув кенгаши

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И

 

  1. Қуйидаги хатлар маълумот ва бажариш учун қабул қилинсин:

 

  • “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2015 йил 21 январь 11/122-сонли “Urganch Sharob” АЖ Кузатув кенгаши таркибига кенгаш аъзоларини сайлаш тўғрисидаги таклиф хати;

 

  • Тошкент шаҳар “Turkiston Invest” АЖнинг 2015 йил 8 январь
    34-сонли “Urganch Sharob” АЖ Кузатув кенгаши таркибига кенгаш аъзоларини сайлаш тўғрисидаги таклиф хати;

 

  • “Urganch Sharob” АЖнинг 99891 дона (4,28 %) оддий акциялари эгаси Урганч тумани Оқ-Олтин ММТП 7-бўлимида яшовчи Артиков Қудратнинг жамият Кузатув кенгаши аъзолигига номзодларни сайлаш бўйича 2015 йил 9 январь кунги таклиф хати;

 

  • Урганч шаҳар Дўстлик кўчаси 27 уй 1 хонадонда яшовчи “Urganch Sharob” АЖнинг 112398 (4,82 %) оддий акциялари эгаси Жуманиязов Баходир томонидан жамиятнинг Бошқарув органи аъзоларини сайлаш тўғрисидаги 2015 йил 20 январь кунги таклиф хати;

 

  • “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2015 йил 21 январь 11/122-сонли “Urganch Sharob” АЖ Тафтиш комиссияси таркибига аъзолар сайлаш тўғрисидаги таклиф хати;

 

  • “Urganch Sharob” АЖнинг 44000 дона (1,89 %) оддий акциялар эгаси Урганч шаҳар Пахлавон Маҳмуд кўчаси 61 уйда яшовчи Шерлиев Одилбекнинг 2015 йил 15 январь кунги жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш бўйича киритган таклиф хати.

 

  1. “Urganch Sharob” АЖ Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун номзод тариқасида киритилган таклифларга мувофиқ “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясидан Н.Вапаев, Б.Газиев, А.Абдураимов, Тошкент шаҳар “Turkiston Invest” АЖдан Оқилханов Олимжон Бакирханович, “Urganch Sharob” АЖ акциядори Артиков Қудрат томонидан киритилган таклиф бўйича Атабаев Валерий ва Қодиров Абдурасул номзодларини сайлаш учун жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенларига киритилсин;

 

  1. “Urganch Sharob” АЖ Бошқаруви органи аъзолигига сайлаш бўйича Жуманиязов Баходирнинг таклифига кўра Р.Канеев, Ш.Эшчанов,
    М.Матмуратов, А.Машарипов ва О.Артиков номзодларини сайлаш учун жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенларига киритилсин;

 

  1. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 110 моддасига асосан “Urganch Sharob” АЖнинг Тафтиш комиссияси таркибини 3 кишидан иборат таркибда сайлаш бўйича “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компанияси томонидан таклиф қилинган номзодлар Д.Ниязов ва Д.Алиева ҳамда Шерлиев Одилбек томонидан билдирилган таклифга кўра Атаев Шоназар номзодларини сайлаш учун жамият акциядорларининг умумий йиғилиш овоз бериш бюллетенларига киритилсин.

 

  1. Мазкур йиғилиш қарори талабларининг бажарилишини ташкил этиш жамият Кузатув кенгаши аъзоси А.Қодиров ва жамият бошқаруви раиси Р.Канеев зиммасига юклансин.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.