Акциядорлар диққатига!!

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2017 йил 9 мартдаги 3-сонли йиғилиш баёнига асосан Ўбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарори бўйича Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга оширишда қўшимча маблағлар жалб қилиш мақсадида 2017 йилнинг 16 март куни қўшимча 149 000 дона акциялар чиқарилганлигини маълум қилади.

Бир дона акциянинг сотиш нарҳи 20247 сўм миқдорида белгиланган.

Ушбу қўшимча чиқарилаётган акцияларни Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига ҳамда жамият уставининг
4.13-моддасига асосан жамият овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Имтиёзли ҳуқуқ 2017 йилнинг 10 апрелидан 24 апрелига қадар қўлланилишини маълум қиламиз.

Responses are currently closed, but you can trackback from your own site.

Comments are closed.

Сайт был разработан ХВКМ.