Кузатув кенгаши мажлиси БАЁНИ №3

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1400 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

БАЁНИ

 

17.04. 2015 йил 3 Урганч шаҳри

Мажлис раиси : “O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи Н.ВАПАЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Р.АБДУРАИМОВ, В.АТАБАЕВ, Б.ҒАЗИЕВ
     
Таклиф этилганлар: Жамият бошқарув раиси, аъзолари 

 

Корпоратив маслаҳатчи

Р. КАНЕЕВ, А.АРТИҚОВ, А.МАШАРИПОВ, М.МАТМУРАТОВ, Ш.ЭШЧАНОВ,

М.КАРИМОВ

Йиғилиш кворуми 100 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

 

  1. Кузатув кенгаши раисини сайлаш тўғрисида;

 

  1. Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида 2015 молия – хўжалик йили давомида жамиятда бажарилиши лозим бўлган вазифаларни тақсимлаш.

 

Мажлис раиси Низомиддин Вапаев мажлисни очиб, сўзни Кузатув кенгаши аъзоси Қодиров Абдурасулга берди.

Эшитилди: Ҳурматли мажлис қатнашчилари кун тартибидаги биринчи масалага кўра жорий йилнинг 17 апрел куни бўлиб ўтган жамият акциядорларининг 2014 йил якунларига бағишланган навбатдаги Умумий йиғилиши қарорига мувофиқ олдинги йиллар давомида мувафаққиятли фаолият юритиб келган Кузатув кенгашининг ваколати тамом бўлганлиги ва ўрнига янги таркиб сайланганлиги сабабли ушбу янги таркибдаги Кузатув кенгаши раисини тайинлашимиз керак бўлади, дея мажлис қатнашчиларига мурожаат қилиб Кузатув кенгаши раислигига Вапаев Низомиддин номзодини таклиф қилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
— Тарафдорлар 5 киши 100 %;
— Қаршилар йўқ;
— Бетарафлар йўқ;

 

Овоз бериш якунлангандан сўнг мажлис раиси иккинчи масала юзасидан ўз фикрини билдирди.

Эшитилди: Биз ҳозир 2015 йил давомида бажарилиши керак бўлган ишлар юзасидан Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлашимиз керак бўлади ва мен бу тақсимотни қуйидагича таклиф қиламан, дея ишлаб чиқилган “Урганч “Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг 2015 молия-хўжалик йили давомида жамиятда бажарилиши лозим бўлган вазифалар тақсимоти”ни мажлис қатнашчилари эътиборига ҳавола қилди ва тасдиқлаш учун овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
— Тарафдорлар 5 киши 100 %;
— Қаршилар йўқ;
— Бетарафлар йўқ;

 

Ўтказилган муҳокама натижаларини ҳисобга олган ҳолда

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

 

  1. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши раиси этиб Вапаев Низомиддин сайлансин.
  2. Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида 2015 молия – хўжалик йили давомида жамиятда бажарилиши лозим бўлган вазифаларни тақсимлаш
    1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

 

 

 

 

“ТАСДИҚЛАНГАН”

“Урганч Шароб АЖ Кузатув кенгашининг
20
15 йил 17” апрел
№3
-сонли баённомаси

1-ИЛОВА

 

 

Урганч “Шароб” очиқ акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг 2015 молия-хўжалик йили давомида жамиятда бажарилиши лозим бўлган вазифалар

Т А Қ С И М О Т И

 

  1. Вапаев Низомиддин – “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти (кейинги бандларда “Жамият” деб номланади) Кузатув кенгаши раиси:

 

  • Кузатув кенгашининг умумий фаолиятини бошқаради;
  • Жамият фаолиятини асосий йўналишларини белгилайди;
  • Жамият мол-мулкини бозор баҳосини аниқлаш юзасидан тавсия беради;
  • Жамият бошқарув раисини ишга ёллаш шартномасини тасдиқлайди;
  • Жамият ички аудитори ҳамда корпоратив маслахатчисининг фаолиятини бошқаради ва ишга ёллаш шартномасини тасдиклайди;
  • Жамият бошқарув органи ва бошқарув раисини рағбатлантириш ва бошқа қўшимча компенсациялар миқдорини белгилаш тўғрисида тавсия беради;
  • Жамият фаолияти учун зарур бўладиган тартибларни жорий қилишга оид ҳужжатларни тасдиқлайди;
  • йирик битимларни тузиш, мол-мулкларни ҳисобга олиш ва хисобдан чиқариш тўғрисидаги масалалар бўйича йиғилишларни ташкиллаштиради;
  • Кузатув кенгаши йиғилишларини чақиради, йиғилишга раислик қилади, шунингдек, акциядорларнинг Умумий йиғилишини очади ва раислик қилади.

 

  1. Абдураимов Рашид – жамият Кузатув кенгаши аъзоси:

 

  • Жамият бизнес-режасининг бажарилишини назорат қилади;
  • акцияларига молиявий-хўжалик йил якуни бўйича дивидендларни хисоблаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
  • Жамият акциядорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид вазифаларни бажаради;
  • Жамият Кузатув кенгаши учун Низом жамғармани ошириш ёки камайтириш, акциялар номинал миқдорини ўзгартириш, жамият Низомини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритади;
  • жамият аудиторини ишларини назорат қилади ва уларга тўланадиган тўловлар юзасидан таклифларни ишлаб чиқади.

 

 

 

 

  1. Қодиров Абдурасул – жамият Кузатув кенгаши аъзоси:

 

  • Жамият балансидаги фондлардан фойдаланиши юзасидан таклиф киритади;
  • молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тузилаётган хисоботларда ёрдам кўрсатади;
  • Жамият Тафтиш комиссиянинг фаолиятини назорат қилади ҳамда уларга тўланадиган рағбатлантириш миқдори юзасидан таклифлар тайёрлайди;
  • Жамият бошқарувининг фаолияти тартибларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун тегишли хужжатларни тайёрлайди;
  • Жамиятда дебиторлик ва кредиторлик қарзларни камайтириш юзасидан назорат олиб боради;
  • Жамият қимматли қоғозлар харакатини назорат қилади.

 

 

  1. Ғазиев Бекзод – жамият Кузатув кенгаши аъзоси:

 

  • Жамият томонидан ҳисобланган дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини тўланиши юзасидан назорат олиб боради;
  • Жамиятда ишлаб чиқарилиган ароқ, вино ва коньяк маҳсулотларини сотиш юзасидан тузилган шартномаларни бажарилишини назорат қилади;
  • Жамиятни ривожлантириш, модернизациялаш ва инвестиция дастурларининг бажарилишини мониторинг қилиб тегишли таклифлар киритади;
  • Жамият ходимларини ишга қабул қилиниши, мехнат конунчилигига риоя қилиниши юзасидан хужжатларни кўриб чиқади ва тегишли таклифлар тайёрлайди.

 

  1. Атабаев Валерий – жамият Кузатув кенгаши аъзоси:

 

  • Жамият мол-мулкларидан унумли фойдаланишни назорат қилади;
  • Жамият Бизнес-режасига асосан ишлаб чиқаришга оид қисмини бажарилишини назорат қилади;
  • мехнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги назоратининг жамиятда олиб борилиши юзасидан иш олиб боради;
  • Жамият асосий воситаларини хисобдан чиқариш масалалари юзасидан таклифларни кўриб чиқади.

Comments are closed.

Сайт был разработан ХВКМ.