Ташқи савдо вазири ўринбосари: «Ўзбекистонда экспорт ҳажми 2022 йилгача 2,5 баробарга ортади»

Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилиш ва диверсификациялаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда ташқи савдони эркинлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш соҳада амалга оширилган тизимли ишларнинг асосини ташкил этди. Экспорт қилинадиган барча товар ва хизматлар учун божхона тўловлари, лицензиялаш ва экспорт […]

2017 йилнинг 21 декабрь куни “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил қилинди.

2017 йилнинг 21 декабрь куни “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106 сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг […]

 

Акциядорлар диққатига!!!

«URGANCH SHAROB» АЖ Кузатув кенгашининг 2017 йил 5 майдаги йиғилиш баёнига асосан 2017 йилнинг 18 май куни жамият акциядорларининг 2016 йил якунларига бағишланан навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши эълон қилинган.

Бугунги кунда йиғилишга киритилган 19 -чи масала матни ўзгартирилганлиги мунособати билан ўзгарган матн эълон қилинади.

Эски таҳрир: “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2017 йил 10 мартдаги 09/551-сонли хатига асосан Паркент тумани А.Навоий кўчасида жойлашган “Urganch Sharob” АЖга қарашли Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шахобчасини бузиб олиш ва кўчириш ҳамда ер майдонини туман заҳирасига қайтариш масаласини кўриб чиқиш.

Янги таҳрир: “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2017 йил 10 мартдаги 09/551-сонли хатига асосан Паркент тумани А.Навоий кўчасида жойлашган “Urganch Sharob” АЖга қарашли Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шахобчасини бузиб олиш, кўчириш, яроқсиз, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб ускуна, материаллар, техникалар ва  қурилиш материалларини сотиш ҳамда ер майдонини туман заҳирасига қайтариш масаласини кўриб чиқиш.

Акциядорлар диққатига!!!

“URGANCH SHAROB” АЖ акциядорлари

ДИҚҚАТИГА!

Жамиятнинг 2016 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти бўйича акциядорларнинг Умумий ҳисобот йиғилишини ўтказиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Жамиятнинг номи: “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти

Мажлис ўтказиладиган сана: 2017 йил 18 май куни соат 11-00да

Манзили: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Саноатчилар кўчаси 417-А уй, жамиятнинг мажлислар зали

Акциядорларнинг реестри ёпилган сана: 2017 йил 12 май

Реестрни ёпиш учун қарор қабул қилган орган: жамият Кузатув кенгаши

Реестр ёпиш учун қарор қабул қилинган сана: 2017 йил 5 май Read more »

Тендер ғолиби!!!

“URGANCH SHAROB” АЖнинг 2017 йил молиявий ҳисоботини Миллий ва Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларини танлаш бўйича ўтказиладиган танловлар ғолиби “OSIYO-AUDIT” аудиторлик ташкилоти.

Тендер ғолиби!!!

Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 36-сонли қарорида Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудида қурилиши режалаштирилган «Узумни қайта ишлаш корхонаси»ни лойҳалаштириш бўйича эълон қилинган тендерда «Urganch Sharob» AJ раҳбарининг буйруғи билан тузилган тендер комиссиясининг қарорига асосан “URGANCH LOYXA SERVIS” МЧЖ ғолиб деб топилди.

Акциядорлар диққатига!!

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2017 йил 9 мартдаги 3-сонли йиғилиш баёнига асосан Ўбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарори бўйича Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга оширишда қўшимча маблағлар жалб қилиш мақсадида 2017 йилнинг 16 март куни қўшимча 149 000 дона акциялар чиқарилганлигини маълум қилади.

Бир дона акциянинг сотиш нарҳи 20247 сўм миқдорида белгиланган.

Ушбу қўшимча чиқарилаётган акцияларни Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига ҳамда жамият уставининг
4.13-моддасига асосан жамият овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Имтиёзли ҳуқуқ 2017 йилнинг 10 апрелидан 24 апрелига қадар қўлланилишини маълум қиламиз.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.