28.08. 2015 йил Кузатув кенгаши мажлиси БАЁНИ №8

“Urganch Sharob” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1500 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

  БАЁНИ

 

28.08. 2015 йил 8 Урганч шаҳри

Мажлис раиси : Жамият Кузатув кенгаши раиси,

 “O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи

Н.ВАПАЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Р.АБДУРАИМОВ, В.АТАБАЕВ, Б.ҒАЗИЕВ
     
Таклиф этилганлар: Жамият  бошқарув раиси в.в.б., аъзолари

 

 

Корпоратив маслаҳатчи

Ш.ЭШЧАНОВ, А.АРТИҚОВ, А.МАШАРИПОВ, М.МАТМУРАТОВ, М.КАРИМОВ

Йиғилиш кворуми 100 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъктлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сонли қарори бўйича “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2015 йилнинг 30 июлдаги 103-сонли буйруғини бажарилишини таъминлаш.
  2. “Urganch Sharob” АЖнинг молия-хўжалик фаолиятининг 2015 йил
    1-ярим йиллик якуни бўйича ва 3-чоракда амалга ошириладиган вазифалар тўрисида жамият бошқарув раиси в.в.б. Ш.Эшчановнинг ҳисоботи.
  3. Жамиятнинг 2015 йил 1-ярим йиллик иш фаолияти бўйича ички аудит ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2015 йил 1-ярим йиллик иш фаолияти бўйича тафтиш коммиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

Мажлис раиси Низомиддин Вапаев мажлисни очиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъктлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сонли қарорини бажарилишини таъминлаш мақсадида “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2015 йилнинг 30 июлдаги 103-сонли буйруғи билан компания тизимидаги барча акциядорлик жамиятларига топшириқлар берилганлигини айтиб ўтди.

Жумладан, давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом тасдиқланган. Низом умумий қоидалар, кўрсаткичларни ҳисоблаш, самарадорликнинг муҳим кўсаткичларининг прогноз кўрсаткичлари, баҳолаш кўрсаткичларидан фойдаланиш ва уларнинг мониторинги, баҳолаш кўрсаткичларини текшириш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда якуний қоидалардан иборатлиги айтиб ўтилди. Низомга асосан 2016 йилнинг 1 январь кунидан давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш ва қўллаш тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади. Бу самарадорликни баҳолаш мезонлари белгиланган даврийлик бўйича ҳисобланадиган  самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини ўз ичига олиши тушунтирилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан, яъни жамиятни молия-хўжалик фаолиятининг 2015 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича ва 3-чоракда амалга ошириладиган вазифалар тўрисида ҳисобот бериш учун мажлис раиси Н.Вапаев сўзни жамият бошқарув раиси в.в.б. Ш.Эшчановга берди.

Жамият томонидан 2015 йилнинг 1-ярим йиллигида ароқ маҳсулотларидан 270 минг дал қуйиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 253 минг дал қуйилган. Режа кўрсаткичи 93,7 фоизга;

          Вино маҳсулотларидан 67 минг дал қуйиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 67 минг дал қуйилган. Режа кўрсаткичи 100 фоиз;

          Коньяк маҳсулотидан 1,2 минг дал қуйиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 1,8 минг дал қуйилган. Режа кўрсаткичи 150 фоизга ортиғи билан  бажарилган;

          Жорий йилининг 1-ярим йиллигида 119 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режа (120 минг АҚШ доллар) 100 фоизга билан бажарилди;

          Жамиятда мавжуд қувватларидан фойдаланиш 82 фоизни ташкил этади. Ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш режасини бажарилмай қолишининг асосий сабаби “Шаробсавдо” корхоналарининг шартномада кўрсатилган миқдорда ташиб олмаганликларидир. Буни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин.

(минг дал)

Корхона номи арок ва ликер ароклар узум виноси коньяк
2015
йилнинг
январь-
июнь
ойида
тузилган
шартнома
2015
йилнинг
01 июльгача
хакикатда
сотилган
бажари-лиши % 2015
йилнинг
январь-
июнь
ойида
тузилган
шартнома
2015
йилнинг
01 июльгача
хакикатда
сотилган
бажари-лиши % 2015
йилнинг
январь-
июнь
ойида
тузилган
шартнома
2015
йилнинг
01 июльгача
хакикатда
сотилган
бажари-лиши %
1 Хоразм ШСБ 32,08 27,66 86 13,33 8,91 67 0,23 0,42 183
2 Хонка ШСБ 35,00 0,35 1 11,67 0,12 1 0,12 0,02 17
3 Хива ШСБ 28,67 9,14 32 9,33 4,65 50 0,12 0,32 267
4 Янгибозор ШСБ 28,33 9,55 34 9,33 10,26 110 0,12 0,15 125
5 Кўшкўпир ШСБ 77,00 55,54 72 17,50 18,55 106 0,58 0,73 126
6 Кизилтепа ШСБ 1,75
7 Навоий ШСБ 2,92 3,64 125 0,03
8 Гиждувон ШСБ 5,83 0,29
9 TAXIATOSH ШСБ 1,75 2,04 117 0,10 0,24 240 0,10 0,10 100
10 Жондор ШСБ 7,33
11 Кунгирот ШСБ 0,77 0,20 26 0,79 0,41 52 0,07
12 Беруний ШСБ 1,17 4,75 406 0,27 0,61 226 0,03 0,12
13 Галлаорол ШСБ 5,83 2,03 35 0,12

Корхона номи арок ва ликер ароклар узум виноси коньяк
2015
йилнинг
январь-
июнь
ойида
тузилган
шартнома
2015
йилнинг
01 июльгача
хакикатда
сотилган
бажари-лиши % 2015
йилнинг
январь-
июнь
ойида
тузилган
шартнома
2015
йилнинг
01 июльгача
хакикатда
сотилган
бажари-лиши % 2015
йилнинг
январь-
июнь
ойида
тузилган
шартнома
2015
йилнинг
01 июльгача
хакикатда
сотилган
бажари-лиши %
14 Сиёб ШСБ 2,50
15 Иштихон ШСБ 1,75
16 Бухоро шахар ШСБ 1,17 7,47 639
17 «Ок Арик» ШСБ 3,50 2,24 64
18 Яккабог ШСБ 5,83 12,81 220 1,75 0,12
19 Гулистон ШСБ 8,75 2,92
20 VODIL ШСБ 3,83 2,92 1,17
21 Kitob ШСБ 2,92
22 «ORТAOVUL” ШСБ 1,75
23 Шарапсауда ШСБ 0,33 0,20 61 0,33 6,23 1889 0,13 0,13 98
24 Каттакургон ШСБ 3,67 1,85 50 0,02
25 Дустлик ШСБ 1,75 4,44 253
26 Элликкала ШСБ 0,58 0,86 148 0,58 0,50 86 0,13 0,10 77
27 TO’RTKO’L ШСБ 33,33 14,88 45 0,13 0,04
28 «Шахрисабз” ШСБ 0,58 1,74 300 0,58 0,13 0,10 0,27
29 Олот туман ШСБ 2,33 3,70 159 0,10
30 Markaz ШСБ 1,17 0,43 37
31 «TOZA-SHAROB» 23,33 10,14 43
32 «Nishon tuman ШСБ 8,33 10,87 131 0,58 0,05
33 «Самарканд ШСБ 2,92 3,64 125
34 Хатирчи ШСБ 8,33
35 Qarshi  ШСБ 23,33 16,27 70
36 Куйичирчик ШСБ 0,58
37 «Малик ШСБ» 2,92 5,48 188
38 Осиё ШСБ 5,83 0,75 13 0,14
39 Богишамол ШСБ 5,25
40 Учтепа ШСБ 0,57 1,69 296
41 SHAYXONTOXUR 23,33 2,56 11 1,17 0,08 7 1,17 0,06 5
42 Юнусобод ШСБ 1,17 1,77 151
43 «Чирчик ШСБ 3,67 3,60 98 0,12 1,12 930 0,12 0,04 30
44 »G’azalkent ШСБ 2,17 1,13 52
45 JARQORGON  ШСБ 1,67 2,87 172 0,05 0,10
46 ЗАРАФШОН ШСБ 2,92 1,71 58 0,02
  Жами: 420,5 228,0 54,0 73,7 52,0 71,0 4,6 2,7 58,0

2015 йилнинг 1 июль ҳолатига жамиятнинг дебитор қарздорликлари жами 3542 млн.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1746 млн.сўмга ошган. Шунингдек, ҳисобот даври оҳирида жами кредитор қарздорлик 5464 млн.сўм бўлиб, йил бошига нисбатан 796 млн.сўмга кўпайган. Дебитор қарздорликларнинг кўпайиши асосан “Шаробсавдо” корхоналарига берилган маҳсулотлар билан изоҳланса, кредитор қарздорликлар олинган спирт ва ёрдамчи материаллар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинмаганлиги билан изоҳланади. Муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик мавжуд эмас. Иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас, ўз вақтида тўланиб келмоқда.

2015 йилнинг 6 ойида 451 млн.сўмлик соф фойда билан якунладик. 2015 йилнинг 3-чорагида 130 минг дал ароқ, 23 минг дал вино, 0,85 минг дал коньяк маҳсулотлари қуйиш ҳамда 306 млн.сўм фойда олиш режалаштирилган. Бунинг учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ички ва ташқи сифатига эътибор қаратиш, дизайнларини яхшилаб бориш бўйича қаттиқ ишлаш талаб этилади. Жамоамиз аъзолари ҳукуматимиз олдимизга қўйган топшириқларни аъло даражада бажарилишининг уддасидан чиқадилар.

 Кузатув кенгаши Н.Вапаев сўзи:

Ҳурматли Кузатув кенгаши аъзолари мана раис Ш.Эшчановнинг 2015 йилнинг 1-ярим йиллик якунлари бўйича ҳисоботини тингладик. Бунга кўра жорий йилнинг 6 ойига мўлжалланган бизнес режанинг баъзи кўрсаткичларини тўлиқ бажармаганлигини инобатга олган ҳолда 2015 йилнинг 3-чорагида бизнес режада кўрсатилган барча кўрсаткичларни ортиғи билан бажаришимиз керак деди. Кузатув кенашининг аъзолари Р.Абдураимов, А.Қодиров, В.Атабаевлар ҳам ўз сўзларида жамият бошқаруви раиси ва Кузатув кенгаши раисларининг фикрларини қўллаб қувватлаб, ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, ассортиментларни кўпайтириш, экспорт учун маҳсулотлар ишлаб чиқариб корхонага чет эл валютасини олиб келиш, кўпроқ фойда олиш тўғрисидаги фикрларни билдирдилар.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамият ички аудит хизмати аудитори 2015 йил 1 январдан 1 июлигача бўлган давр учун молиявий хўжалик фаолияти аудиторлик текширувини ўтказган. Ўтказилган аудит текшируви бўйича ҳисоботда кўрсатиб ўтилган камчиликлар, жумладан, Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган “Бухгалтерия ҳисобининг 21-сонли миллий стандарти” талаблари асосида ҳисобварақлар режасини тузиб чиқиш, ҳамда унга тўлиқ амал қилиш, бухгалтерия ҳисобини юритишда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йл 5 февралдаги “Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш жараёнида харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида”ги 54-сонли низом талабларига тўлиқ риоя этиш, ички назорат системаларини кучайтириш чораларини кўриш, жамият активларини бутлигини таъминлаш мақсадида ҳар ойда ўтказиладиган саноқ (инвентаризация)ларни ўзгариб турувчи ишчи гуруҳларини ташкил этган ҳолда ҳаққоний ўтказилишига эришиш, мутахассисларнинг билим даражасини ошириш, қонунчиликка киритилаётган ўзгаришларни ўз вақтида ўзлаштириш ҳамда жамият фаолиятида қўллаш мақсадида “Норма” электрон тармоғига уланиш    масалалалари ва бошқа барча йўл қўйилган камчиликларни 3-чорак якуни билан олдини олиш тўғрисида тавсиялар берилган.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича жамият тафтиш коммиссияси аъзоси Ш.Атаев сўзга чиқиб, “Urganch Sharob” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2014 йил умумий йиғилиш қарори билан сайланган тафтиш комиссияси раиси Д.Ниязова, аъзолари Д.Алиева, Ш.Атаевлар 2015 йилнинг 1-ярим йиллигида “Urganch Sharob” акциядорлик жамиятида жамиятнинг афилланган шахслари билан ва тузилган йирик битимлар ўрганилиб, жамиятнинг кузатув кенгаши йиғилишига кўриб чиқиш учун тақдим этилганлигини маълум қилди. Ҳисоботга асосан жамият томонидан 2015 йилнинг 1 ярим йиллигида йирик битимлар тузилмаганлиги ҳамда жамият томонидан ўзининг афилланган шахслари билан шартнома тузмаганлигини маълум қилинган.

 Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев, аъзолари Р.Абдураимов, А.Қодиров, В.Атабаевлар, бошқарув раиси в.в.б. Ш.Эшчанов, аъзоларидан А.Артиқов, А.Машариповлар ўз сўзларида чуқур тушунтиришлар бериб ўтдилар.

 

Ўтказилган муҳокама натижасини ҳисобга олган ҳолда

“Urganch Sharob” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

 

  1. “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2015 йилнинг 30 июлдаги 103-сонли буйруғи амалда бажариш учун қабул қилинсин.
  2. 2016 йилнинг 1 январь кунидан жамият фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилсин ва тасдиқланган схемага асосан қўллансин.
  3. “Urganch Sharob” акциядорлик жамиятининг 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ва 3-чоракдаги вазифалар тўғрисидаги жамият бошқарув раиси ҳисоботини 2015 йил 3-чораги учун тасдиқланган бизнес режа топшириқларини бажариш шарти билан тасдиқлансин.
  4. “Urganch Sharob” акциядорлик жамиятининг ички аудит Х.Бозоровнинг
    2015 йилнинг 1-ярим йиллиги якуни бўйича ҳисоботи тасдиқлансин.
  5. “Urganch Sharob” акциядорлик жамиятининг тафтиш коммиссиясининг
    2015 йилнинг 1-ярим йиллиги якуни бўйича ҳисоботи тасдиқлансин.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.