Кузатув кенгаши мажлиси БАЁНИ №4

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1500 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

БАЁНИ

 

20.04. 2015 йил

4

Урганч шаҳри

Мажлис раиси : Жамият Кузатув кенгаши раиси, “O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи Н.ВАПАЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Р.АБДУРАИМОВ, В.АТАБАЕВ, Б.ҒАЗИЕВ
     
Таклиф этилганлар: Жамият бошқарув раиси, аъзолари 

 

  Корпоратив маслаҳатчи

Р. КАНЕЕВ, А.АРТИҚОВ, А.МАШАРИПОВ, М.МАТМУРАТОВ, Ш.ЭШЧАНОВ, М.КАРИМОВ

 Йиғилиш кворуми 100 %

 К У Н   Т А Р Т И Б И

1.  Урганч Шароб” АЖ бошқарув раисининг 2015 йил 13 апрелдаги221-сонли хатини, жамият балансидаги “LACETTI” русумли давлат рақами 90 559 NAA автомашинасини сотиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.

 

Мажлис раиси Низомиддин Вапаев мажлисни очиб, сўзни Кузатув кенгаши аъзоси Қодиров Абдурасулга берди.

Эшитилди: Мажлис қатнашчилари томонидан кун тартибидаги масала юзасидан кузатув кенгаши аъзоси Абдурасул Қодировнинг фикр мулоҳозалари тингланиб ўтилди. Жумладан, кузатув кенгаши аъзоси ўз сўзида “LACETTI” русумли давлат белгиси 90 559 NАА автомашинасига эҳтиёж йўқлигини инобатга олиб, ортиқча сарф харажатларни қисқартириш мақсадида, техник ҳолати носоз деб топилган, анча эскириб қолган автомашинани сотиш мақсадга мувофиқлигини билдирди.

Автомашинани сотиш таклифини Кузатув кенгаши раиси ва аъзолари ҳукмига хавола қилди. Масала овозга қўйилди.

 

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ;

 

Ўтказилган муҳокама натижасини ҳисобга олган ҳолда

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

 

  1. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2015 йил
    13 апрелдаги 221-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Жамият балансидаги “LACETTI” русумли давлат рақами 90 559 NAA автомашинаси қонунчиликда белгиланган тартибда баҳолатиб, оммавий савдода сотилишига рухсат этилсин.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.