Кузатув кенгаши мажлиси БАЁНИ №2

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1400 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

БАЁНИ

06.03.2015 йил № 2 Урганч шаҳри

Мажлис раиси : Жамият Кузатув кенгаши раиси,  “O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи Н.ВАПАЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари М.АКБАРОВ, В.АТАБАЕВ, Б.ҒАЗИЕВ
     
Таклиф этилганлар: Жамият  бошқарув раиси, аъзолари

 

 

 

Корпоратив маслаҳатчи

Р. КАНЕЕВ, А.АРТИҚОВ, А.МАШАРИПОВ, М.МАТМУРАТОВ, Ш.ЭШЧАНОВ, М.КАРИМОВ

Йиғилиш кворуми 100 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

  1. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти ижро органи раисининг 2014 йил якунлари бўйича ҳисоботини дастлабки тасдиқдан ўтказиш.
  2. “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2015 йил 23 январдаги №7-сонли компания акциядорлик жамиятларида 2014 молиявий йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот умумий йиғилишларини ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини чақириш ҳақида.
  3. “Урганч Шароб” АЖ акциядорларининг умумий ҳисобот йиғилишини ўтказиш жойи ва ўтказиш вақтини белгилаш тўғрисида.
  4. Умумий йиғилиш кун тартибини белгилаш тўғрисида.
  5. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйҳатини тузиладиган санасини белгилаш тўғрисида.
  6. Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар қилиш тартибини белгилаш тўғрисида.
  7. Жамият акциядордарининг умумий йиғилишига таклифнома ҳамда овоз бериш бюллетени шакли ва матнини тасдиқлаш тўғрисида.
  8. Жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилишини тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган тадбирни тасдиқлаш.
  9. Жамиятнинг 2015 йил ташқи аудиторлик ташкилотини белгилаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

Эшитилди: Йиғилиш раиси Низомаддин Вапаев йиғилиш қатнашчиларини кун тартибига киритилган масалалар билан таништириб ўтиб, кун тартибидаги биринчи масала бўйича сўзни жамият раиси Р.Канеевга берди. Р.Канеев сўзга чиқиб, жамиятнинг 2014 йил учун тасдиқланган бизнес режа асосий кўрсаткичларининг бажарилишига, қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида батафсил тўхталди. Жумладан, бизнес режа бўйича 2014 йилда 545 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 3 минг дал коньяк ишлаб чиқариш режалари ўрнатилган бўлиб, йил давомида 547 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 3 минг дал коньяк қўйилиб, ароқ ишлаб чиқариш 100,4%га, вино ишлаб чиқариш 100%га, конъяк ишлаб чиқариш 100%га бажарилди. 2014 йилда қувватлардан фойдаланиш 83,2%ни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 9,5 пунктга ўсиши таъминланган. Жамият молиявий хўжалик фаолияти бўйича ҳисобот йилда 682,7 млн.сўм соф фойда олиниб, фойда олиш режасини 45,5%га бажарилди. Ҳисобот йилида узум топшириш бўйича агрофирмалар ва фермер хўжаликлари билан шартнома контрактациялари тузилган бўлиб, 2014 йилда жами 2720 тонна узум қабул қилиниб, қайта ишланди ва 190,4 минг дал узум шарбати олинди. Қабул қилиниб олинган узумларнинг ўртача ширинлик даражаси 17%ни ўртача нархи 620 сўмни ташкил қилди.

Мажлис раиси Н.Вапаев сўзга чиқиб, жамият бошқаруви раиси Р.Канеевнинг ҳисобот йилида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботни дастлабки тарзда тасдиқлаб ўтиш таклифини билдирди. Мазкур таклиф жамият Кузатув кенгаши аъзолари овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги иккинчи ва учинчи масалалар бўйича мажлис раиси қуйидаги таклифни билдирди. “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 58 моддаси талабларига асосан акциядорлик жамиятлари ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши шарт деб белгиланган. Шундан келиб чиқиб “Урганч Шароб” АЖ акциядорларининг 2014 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилишини 2015 йил 17 апрел куни соат 11:00да, Урганч шаҳар, Саноатчилар кучаси 417-А уй. “Урганч Шароб” АЖ Мажлислар залида ўтказсак деди ва таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги 4, 5, 6 масалалар бўйича мажлис раиси кенг тушунчалар берди. Жумладан, йиғилиш кун тартибини белгилаш бўйича ўз таклифини билдирди:

  1. Жамият бошқаруви раисининг 2014 молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботни тасдиқлаш;
  2. 2014 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик бухгалтерия балансини тасдиқлаш;
  3. Жамият Кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш;
  4. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш;
  5. Жамият бошқаруви ҳисоботини тасдиқлаш;
  6. 2014 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш;
  7. 2014 молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича даромадларни тасдиқлаш ва дивидендлар миқдори ҳамда уни тўлаш тартибини белгилаш;
  8. Жамият бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш;
  9. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  10. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  11. Жамият ижро органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  12. Жамиятнинг 2015 йил Бизнес режа кўрсаткичларини қабул қилиш ва тасдиқлаш;
  13. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳамда Уставнинг янги таҳририни тасдиқлаш;
  14. Жамият бошкаруви томонидан 2014 йил давомида қабул қилинган 13, 16-а, 21, 23, 31, 33/6, 35, 39, 41-а, 46 – сонли қарорларини тасдиқлаш;
  15. Жамиятга қарашли “Паркент” узум қабул қилиш шахобчасининг фойдаланилмасдан турган бино ва иншоатларини сотиш тўғрисида.

Киритилган таклиф Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиладиган санасини белгилашни 2015 йил 13 апрел ҳолатига тузиш таклифи киритилди. Киритилган таклиф жамият Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар қилиш тартибини белгилаш тўғрисидаги масала бўйича жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, жамият Вэб-сайтида, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали ҳабар юбориш. Жамиятда ишлаб юрган акциядорларни эса рўйхатини тузиб, имзо қўйдириб, мажлисга таклифномаларни уларга тарқатиш таклифини киритдилар. Киритилган таклиф Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетени шакли ва матнини тасдиқлаш масаласи бўйича мажлис раиси Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 64 моддасида белгиланган тартибда жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини тасдиқлаб ўтиш лозимлигини билдириб, бюллетеннинг шаклини кўрсатиб, матнини ўқиб эшиттирди ва тасдиқлаб ўтиш таклифини киритди. Киритилган таклиф жамият Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилишини тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган тадбирни тасдиқлаш учун мажлис раиси йиғилиш қатнашчиларига тадбирни ўқиб эшиттирди ва тасдиқлаб овоз бериш  таклифини киритди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича жамиятнинг 2015 йилда ташқи аудиторлик ташкилотини белгилаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш масаласида мажлис раиси 2015 йилги аудиторлик текширувини “OSIYO-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти амалга оширишини таклиф қиламан ва хизмат ҳақини 3,5 млн.сўм қилиб белгиланишини тавсия қилишини айтди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
Тарафдорлар 5 киши 100%;
Қаршилар йўқ;
Бетарафлар йўқ;

 

Ўтказилган муҳокама натижаларини ҳисобга олган ҳолда
“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

  1. Жамият бошқаруви раисининг ҳисоботи ва жамиятнинг 2014 йил молиявий хўжалик якунлари бўйича тақдим қилинган хисоботлари асос тариқасида қабул қилиниб, дастлабки тасдиқдан ўтказилсин ва жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тасдиғига киритилсин.
  2. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2014 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи умумий йиғилиши 2015 йил 17 апрелда ўтказилсин.
  3. “Урганч Шароб” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот йиғилиши 2015 йил 17 апрел куни соат 11:00да Урганч шаҳар Саноатчилар кўчаси 417-А уй “Урганч Шароб” АЖ мажлислар залида ўтказилсин.
  4. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича тасдиқлансин:

4.1. Жамият бошқаруви раисининг 2014 йил молиявий хўжалик фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан ҳисоботни тасдиқлаш;

4.2. 2014 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик бухгалтерия балансини тасдиқлаш;

4.3.  Жамият Кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш;

4.4. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш;

4.5.  Жамият бошқаруви ижро органи ҳисоботини тасдиқлаш;

4.6. 2014 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш;

  • 2014 йил молиявий хўжалик фаолияти ҳисоботи якуни бўйича даромадларни тасдиқлаш ва дивидентлар миқдори ҳамда уни тўлаш тартибини белгилаш;
  • Жамият бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш;
  • Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  • Жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  • Жамият ижро органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  • Жамиятнинг 2015 йил “Бизнес-режа” кўрсаткичларини қабул қилиш ва тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Уставнинг янги таҳририни тасдиқлаш;
  • Жамият бошқаруви томонидан 2014 йил давомида қабул қилинган қуйидаги қарорларини тасдиқлаш. Жумладан,
  • 2014 йил 3 апрел №13-сонли Вилоят эркин кураш ва юнон-рум курашлари федерациясига 2 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2014 йил 8 апрел №16-а-сонли Футболни ривожлантириш жамғармасига 10 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2014 йил 9 июн №21-сонли Республика болалар спортини ривожланиш жамғармасига 12 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2014 йил 27 июн №23-сонли Бадминтон федерациясига 5 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2014 йил 11 сентябр №31-сонли «Ўзбекистон-Болгария» дўстлик жамиятига 1 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2014 йил 15 сентябрдаги 33/6-сонли бошқарув ва касаба уюшмасининг Жиззах вилоятида 2014 йил пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб териб олиш бўйича қўшма қарори;
  • 2014 йил 14 ноябр №35-сонли Республика болалар спортини ривожланиш жамғармасига 35 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2014 йил 3 декабр №39-сонли болалар спортини ривожланиш жамғармасига 55 млн.сўм ҳомийлик маблағларини ўтказиш қарори;
  • 2014 йил 18 декабрдаги 41-а-сонли “LACETTI” русумли хизмат автомашинасини харид қилиш қарори;
  • 2014 йил 30 декабрдаги 46-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан муддати ўтган дебитор-кредитор қарзларни ҳисобдан чиқариш қарорларини тасдиқлаш.
    • Жамиятга қарашли “Паркент” узум қабул қилиш шахобчасининг фойдаланилмасдан турган бино ва иншоатларини сотиш тўғрисида.
  1. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар қилиш учун 2015 йил 17 март ҳолатига ва йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестри 2015 йил 13 апрел куни ҳолатига тузилсин.
  2. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилиши ўтказилиши тўғрисида жамиятнинг расмий вэб-сайтида, “Биржа” иқтисодий газетаси саҳифасида эълон чоп эттирилсин ҳамда акциядорларнинг электрон почталари орқали таклифномалар юборилсин. Жамиятда ишловчи акциядорларни эса рўйхати тузиб, имзо қўйдириб, мажлисга қатнашиш таклифномалари уларга тарқатилсин.
  3. Овоз бериш бюллетени ҳамда жамият акциядорларига ёзма хабарнома (таклифнома) етказиш матнлари 1-чи ва 2-чи иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилиши материалларини тайёрлаш бўйича ишлаб чиқарилган тадбир тасдиқлансин.
  5. Жамиятнинг 2015 йил молиявий хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун ташқи аудитор қилиб “OSIYO-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин. Ушбу аудиторлик ташкилотининг кўрсатадиган аудиторлик хизмати ҳақи 3,5 млн.сўм миқдорида белгилансин.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.