2017 йил кузатув кенгаши баёни 6

«URGANCH SHAROB» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши мажлисининг

Б А Ё Н Н О М А С И  № 6

Мажлис ўтказилган:

Жой -Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-А уй.
кун -5 май  2017 йил
вақт -бошланди: соат 11:00 да

-тугади:      соат  13:00 да.

Мажлисда иштирок этганлар:

– Кузатув кенгаши аъзоларидан: Н.Вапаев,  О.Алимов, В.Атабаев, А.Қодиров, Б.Ғазиев
    -Йиғилиш раиси:  – Н.Вапаев
     -Мажлис котиби:  – М.Каримов 

Мажлис котиби М.Каримов сўзга чиқиб қуйидагиларни маълум қилди:

-Мазкур Кузатув кенгаши мажлиси Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 78-моддасига, жамият уставининг 12-бандига ҳамда «URGANCH SHAROB» акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомига асосан жамият бошқарув  органи ташаббусига кўра чақирилган;

-Кузатув кенгаши мажлиси ўтказилаётганлиги ва мажлис кун тартиби тўғрисида Кузатув кенгашининг барча аъзолари жамият бошқарув раисининг 2017 йил 3 майдаги 355 -сонли хабарномаси (1-илова) орқали хабардор қилинган;

-Кузатув кенгашининг барча аъзолари кун тартибига киритилган масалаларга доир маълумотлар ва ҳужжатлар билан таништирилган;

-Ушбу кунги мажлисда Кузатув кенгашининг 5 та аъзосидан 5 таси ёки 100 фоизи иштирок этаётганлиги ва Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 78-моддасига ҳамда жамият уставига асосан Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум етарли ҳисобланади.

Шундан сўнг, мажлис котиби М.Каримов Кузатув кенгаши аъзоларига қуйидаги масала юзасидан овоз беришларини сўради:

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ мазкур мажлисда кворум мавжудлигини Кузатув кенгаши аъзолари томонидан тасдиқлаш, Кузатув кенгаши мажлисини ўтказишга розилик бериш, Кузатув кенгаши, жамият бошқарув раисининг Кузатув кенгаши мажлисни чақириш билан боғлиқ ҳаракатларини маъқуллаш ва мажлис ўтказилиши тўғрисида етарли ахборот берилганлиги ҳамда мазкур мажлисда қабул қилинадиган қарорлар юридик кучга эга эканлиги тўғрисида.

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси

 

Қарши 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

 

Бетараф 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Жамият бошқарув раисининг Кузатув кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги 2017 йил 3 майдаги 355-сонли хабарномасида қуйидаги кун тартиби белгиланганлигини мажлис котиби маълум қилди:

  1. “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2016 йил 27 январдаги 24-сонли компания акциядорлик жамиятларида 2016 молиявий йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот умумий йиғилиш кун тартибига масалалар киритиш ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодлар киритиш тўғрисидаги буйруғига асосан жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини чақириш ҳақида (Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев);
  2. “Urganch Sharob” АЖ акциядорларининг умумий ҳисобот йиғилишини ўтказиш жойи ва ўтказиш вақтини белгилаш тўғрисида;
  3. Умумий йиғилиш кун тартибини белгилаш тўғрисида;
  4. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйҳатини тузиладиган санасини белгилаш тўғрисида;
  5. Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар қилиш тартибини белгилаш;
  6. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетени шакли ва матнини тасдиқлаш;
  7. Соф фойда тақсимоти бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишига таклиф киритиш;
  8. Жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилишини тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган тадбирни тасдиқлаш;
  9. Жамиятнинг 2017 йил ташқи аудиторлик ташкилотини белгилаш ва унинг хизматига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;

Шундан сўнг мажлис котиби, юқорида кўрсатиб ўтилган кун тартибига таклифлар ва эътирозлар мавжуд бўлмаса ушбу кун тартибини овозга қуйиб тасдиқлаб беришларини сўради.

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

 

    Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

 

Мажлис котиби кун тартибидаги масалага ўтишни таклиф этди.

 

Йиғилиш раиси Низомаддин Вапаев йиғилиш қатнашчиларини кун тартибига киритилган биринчи масала “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 58 моддаси талабларига асосан акциядорлик жамиятлари ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши шарт деб белгиланган. Шундан келиб чиқиб “Urganch Sharob” АЖ акциядорларининг 2016 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилишини ўтказиш таклифини киритди. Таклиф овозга қўйилди.

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

   Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича мажлис раиси “Urganch Sharob” АЖ акциядорларининг 2016 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилишини 2017 йил 18 май куни соат 11:00да, Урганч шаҳар, Саноатчилар кучаси 417-А уй. “Urganch Sharob” АЖ Мажлислар залида ўтказсак деди ва таклиф овозга қўйилди.

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича мажлис раиси кун тартибига қўйилиши лозим бўлган масалалалар бўйича ўз таклифини билдирди:

  1. Жамият акциядорларининг 2016 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Жамият бошқаруви раисининг 2016 молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботни тасдиқлаш;
  3. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “OSYO-AUDIT” МЧЖ молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хисоботини эшитиш;
  4. 2016 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси хисоботини эшитиш;
  5. 2016 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
  6. 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;
  7. Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;
  8. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жамладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан кузатув кенгашининг ҳисоботларини эшитиш;
  9. Жамиятнинг 2017 йил Бизнес-режасини тасдиқлаш;
  10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;
  11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;
  12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар янги таркибини сайлаш;
  13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар янги таркибини сайлаш;
  14. Жамият ижроия органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  15. Жамият ижроия органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш);
  16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига асосан Жамият Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш;
  17. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
  18. Жамият бошқаруви томонидан 2016 йилнинг 29 январидаги 4-сонли ҳамда 29 августдаги 26-сонли қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш;
  19. “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2017 йил 10 мартдаги 09/551-сонли хатига асосан Паркент тумани А.Навоий кўчасида жойлашган “Urganch Sharob” АЖга қарашли Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шахобчасини бузиб олиш, кўчириш, яроқсиз, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб ускуна, материаллар, техникалар ва  қурилиш материалларини сотиш ҳамда ер майдонини туман заҳирасига қайтариш масаласини кўриб чиқиш.

Киритилган таклиф Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича мажлис раиси жамият акциядорларининг умумий йиғилишига хабардор қилиш учун 2017 йил 6 майга ва қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини 2017 йил 12 май ҳолатига тузиш таклифи киритилди. Киритилган таклиф жамият Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар қилиш тартибини белгилаш тўғрисидаги бешинчи  масала бўйича жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, жамият Вэб-сайтида, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали ҳабар юбориш таклифини киритдилар. Киритилган таклиф Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетени шакли ва матнини тасдиқлаш, яъни олтинчи масаласи бўйича мажлис раиси Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 64 моддасида белгиланган тартибда жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини тасдиқлаб ўтиш лозимлигини билдириб, бюллетеннинг шаклини кўрсатиб, матнини ўқиб эшиттирди ва тасдиқлаб ўтиш таклифини киритди. Киритилган таклиф жамият Кузатув кенгаши аъзолари овозига қўйилди.

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги еттинчи масала жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишига соф фойда тақсимоти бўйича таклиф киритиш масаласида Кузатув кенгаши раиси жамият бошқарувининг 2017 йилнинг 22 февралидаги 170-сонли хатида соф фойда тақсимоти юзасидан 1440,7 млн.сўм (соф фойданинг 70 фоизи) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни бажариш учун, 411,6 млн.сўм (20 фоиз)ни ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ва 205,8 млн.сўм (10 фоиз)ни акциядорларга дивиденд тўловларига ажратиш сўралган. “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2017 йил 27 январдаги 24-сонли буйруғига асосан 2016 йил учун дивидендларга соф фойданинг 50 фоизи, капитализацияга 40 фоизи ва фондларга 10 фоизини ажратиш тавсия қилинган. Лекин, жамият томонидан 2017-2019 йилларда ҳақиқатдан хам йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилганлигини инобатга олиб, соф фойданинг 75 фоизи, яъни 1543,7 млн.сўмни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 36-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти Паркент туманида қиймати 2 млн.долларлик Узумни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш учун ҳамда 25 фоизи, яъни 514,6 млн.сўмни дивидендга ажратишни акциядорларнинг умумий йиғилишига киритишни таклиф қилди. Таклиф овозга қўйилди.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилишини тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган тадбирни тасдиқлаш учун мажлис раиси йиғилиш қатнашчиларига тадбирни ўқиб эшиттирди ва тасдиқлаб овоз бериш  таклифини киритди. Таклиф овозга қўйилди.

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича жамиятнинг 2017 йилда ташқи аудиторлик ташкилоти ўтказилган тендерда “OSIYO-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти ғолиб деб топилганлигини инобатга олган ҳолда унинг хизматига тўланадиган хизмат ҳақини энг кўп миқдорини 12 млн.сўм қилиб белгиланишини тавсия қилишини айтди. Таклиф овозга қўйилди.

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Ўтказилган муҳокама натижаларини ҳисобга олган ҳолда “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

  1. “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2016 йил 27 январдаги 24-сонли компания акциядорлик жамиятларида 2016 молиявий йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот умумий йиғилиш кун тартибига масалалар киритиш ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодлар киритиш тўғрисидаги буйруғига амалда бажариш учун қабул қилинсин ва 2016 молиявий йил якунларига бағишланган жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши чақирилсин.
  2. “URGANCH SHAROB” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот йиғилиши 2017 йил 18 май куни соат 11:00да Урганч шаҳар Саноатчилар кўчаси 417-А уй “URGANCH SHAROB” АЖ мажлислар залида ўтказилсин.
  3. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича тасдиқлансин:

3.1 Жамият акциядорларининг 2016 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

3.2 Жамият бошқаруви раисининг 2016 молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботни тасдиқлаш;

3.3 Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “OSYO-AUDIT” МЧЖ молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хисоботини эшитиш;

3.4 2016 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси хисоботини эшитиш;

3.5 2016 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

3.6 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;

3.7 Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

3.8 Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жамладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгланган талабларга риоя этилиши юзасидан кузатув кенгашининг ҳисоботларини эшитиш;

3.9 Жамиятнинг 2017 йил Бизнес-режасини тасдиқлаш;

3.10 Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;

3.11 Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;

3.12 Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар янги таркибини сайлаш;

3.13 Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар янги таркибини сайлаш;

3.14 Жамият ижроия органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш;

3.15 Жамият ижроия органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш);

3.16 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига асосан Жамият Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш;

3.17 Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш

3.18 Жамият бошқаруви томонидан 2016 йилнинг 29 январидаги 4 – сонли ҳамда 29 августдаги 26-сонли қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш;

          3.19 “O`zvinosanoat-xolding” холдинг компаниясининг 2017 йил 10 мартдаги 09/551-сонли хатига асосан Паркент тумани А.Навоий кўчасида жойлашган “Urganch Sharob” АЖга қарашли Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шахобчасини бузиб олиш, кўчириш, яроқсиз, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб ускуна, материаллар, техникалар ва қурилиш материалларини сотиш ҳамда ер майдонини туман заҳирасига қайтариш масаласини кўриб чиқиш.

  1. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар қилиш учун 2017 йил 6 май ҳолатига ва йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестри 2017 йил 12 май куни ҳолатига тузилсин.
  2. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилиши ўтказилиши тўғрисида жамиятнинг расмий вэб-сайтида, “Биржа” иқтисодий газетаси саҳифасида эълон чоп эттирилсин ҳамда акциядорларнинг электрон почталари орқали таклифномалар юборилсин.
  3. Овоз бериш бюллетени ҳамда жамият акциядорларига ёзма хабарнома (таклифнома) етказиш матнлари 1-чи ва 2-чи иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига соф фойданинг 75 фоизи, яъни 1543,7 млн.сўмни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 36-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти Паркент туманида қиймати 2 млн.долларлик Узумни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш учун ҳамда 25 фоизи, яъни 514,6 млн.сўмни дивидендга ажратишга йўналтириш таклифи киритилсин.
  5. Акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилиши материалларини тайёрлаш бўйича ишлаб чиқарилган тадбир тасдиқлансин.
  6. Жамиятнинг 2017 йил молиявий хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун тендерда ғолиб деб топилган “OSIYO-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин. Ушбу аудиторлик ташкилотининг кўрсатадиган аудиторлик хизмати учун тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори 12 млн.сўм миқдорида белгилансин.
Овозли ўқиш Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support