2016 кузатув кенгаши мажлиси №6

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1100 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

  БАЁНИ

 

28.05. 2016 йил            № 6 Урганч шаҳри

Мажлис раиси :  “O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи Н.ВАПАЕВ
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари О.АЛИМОВ, В.АТАБАЕВ, Б.ҒАЗИЕВ
Таклиф этилганлар: Жамият  бошқарув раиси, аъзолари

 

Корпоратив маслаҳатчи

Ш.ЭШЧАНОВ,  Х.САЛАЕВ, М.КАРИМОВ

 Йиғилиш кворуми 100 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

  1. 2016 йил 1-чорак иш фаолияти бўйича ички аудит ҳисоботини тасдиқлаш.
  2. Ички аудит хизмати аудитори Х.Бозоровнинг аризасини кўриб чиқиш.
  3. Жамиятни корпоратив маслаҳатчиси М.Каримов аризасини кўриб чиқиш.

 

Мажлис раиси Низомиддин Вапаев мажлисни очиб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўзни жамият аудитори Х.Бозоровга берди.

Мен, 2016 йилнинг 1 январидан 1 апрел ҳолатига бўлган давр учун молиявий хўжалик фаолияти аудиторлик текшируви ўтказдим. Текширув ҳаққонийлиги ва молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотларнинг қонуний хужжатларга, шунингдек молиявий-хўжалик фаолиятини ҳаққоний ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланган. Умуман жамият молиявий фаолият 2016 йилнинг 1-чорагида самарали якунланганлигини таъқидлаб ўтди ва ўзининг қуйидаги тавсияларини берди.

  1. Ўзбекистон Ркеспубликасида амалда бўлган “Бухгалтерия ҳисобининг 21-сонли миллий стандарти” талаблари асосида ҳисоб варақлар режасини тузиб чиқиш ҳамда унга тўлиқ амал қилиш;
  2. Бухгалтерия ҳисобини юритишда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги “Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш жараёнида харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида”ги 54-сонли низом талабларига тўлиқ риоя этиш;
  3. Жамият активларининг бутлигини таъминлаш мақсадида ҳар ойда ўтказиладиган саноқ (инвентаризация)ларни ўзгариб турувчи ишчи гуруҳларини ташкил этган ҳолда ҳаққоний ўтказилишига эришиш;
  4. Мутахассисларнинг билим даражасини ошириш, қонунчиликка киритилаётган ўзгаришларни ўз вақтида ўзлаштириш ҳамда жамият фаолиятида қўллаш мақсадида “НОРМА” электрон тармоғига уланиш тавсия этилади.

Кузатув кенгаши раиси таклифни овозга қўйди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан ички аудит хизмати аудитори Х.Бозоровнинг аризасини кўриб чиқиб, ички аудит хизмати аудитори ўриндошлик асосида ишлаб келган. Меҳнат қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, яъни Хоразм вилоятида доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган Х.Бозоров билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиш ҳамда аудиторнинг меҳнатларига ҳақ тўлашни иловадаги харажатлар сметасига асосан тасдиқлаш таклифини киритди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ;

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан, йиғилиш раиси сўзга чиқиб, жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси М.Каримов томонидан 2015-2016 йилларда Президентимиз ва  ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишларни ўз муддатларида ўрганилиб, жамиятни фаолиятига тадбиқ қилинган. Натижада жамиятда корпоратив алоқларни кучайтирганлишига эришилган. Юқоридагиларни, шунингдек жамият бошқарув органи томонидан тасдиқланган штат жадвалида ушбу лавозим назарда тутилмаганлигини инобатга олиб, жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси М.Каримов билан яна бир йилга меҳнат шартномасини тузиш ва унга ойлик маоши Ўзбекистон Республикасида амалдаги энг кам иш ҳақини 10 баробари миқдорида белгилашни таклиф килди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ;

Ўтказилган муҳокама натижаларини ҳисобга олган ҳолда “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

  1. “URGANCH SHAROB” АЖ ички аудити хизмати аудитори Х.Бозоровнинг 2016 йил 1-чорак якуни бўйича ҳисоботи тасдиқлансин.
  2. Ички аудит хизмати аудитори Х.Бозоров аризаси маълумот учун қабул қилинсин ва у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилсин.
  3. Ички аудит хизмати аудиторига ойлик маоши харажатлар сметага (илова қилинади) асосан тасдиқлансин.
  4. Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси М.Каримов аризаси маълумот учун қабул қилинсин ва у билан яна бир йилга меҳнат шартномаси тузилсин.
  5. Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчисининг ойлик маоши Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида белгилансин. 
Овозли ўқиш Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support