2015 молиявий йил якунларига бағишланган акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти акциядорларининг Саноатчилар кўчаси 417-А уй 2016 йил
20 май соат 11-00 да бўлиб ўтган 
2015 йил молия-хўжалик фаолияти якунларига бағишланган навбатдаги умумий ҳисобот йиғилиши баёни

 20 май 2016 йил                                                                                    Урганч шаҳри

Йиғилишни жамият кузатув кенгаши раиси Низомиддин Вапаев очиб, йиғилиш кворумини аниқлаш учун саноқ комиссияси раиси Баҳодир Саидовга сўз берди. Баҳодир Саидов сўзга чиқиб, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони 2 291 044 дона. Йиғилишда қатнашаётган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони 1 547 026 дона эканлиги йиғилиш кворумини 67,5 %ини ташкил қилиши ҳақида тузилган саноқ комиссиясининг 1-сонли далолатномасига асосан йиғилишни ўтказиш ваколатли эканлиги тўғрисида маълумот берди. Йиғилишда жамият акцияларининг “O`zvinosanoat-Xolding” холдинг компаниясига тегишли пакетнинг ишончли вакили сифатида Н.Вапаев қатнашмоқда. Бундан ташқари, йиғилиш ишида Хоразм вилояти Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси А.Қодиров қатнашмоқда. Мажлисда жамият молия ишлари бўйича директори А.Машарипов сўз сўраб йиғилиш тартибини олиб бориш учун йиғилиш раиси, котиби, раёсати ва саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида фикр билдирди ва йиғилиш раислигига Н.Вапаевни, котибликка М.Каримовни, раёсатга “O`zvinosanoat-Xolding” холдинг компанияси бошқарма бошлиғи Н.Вапаевни, Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси ҳамда кузатув кенгаши аъзоси А.Қодировни, “Урганч Шароб” АЖ бошқарув раиси Ш.Эшчановни акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашувчиларни ва овоз бериш якунларини ҳисоб-китоб қилиш учун саноқ комиссиясининг миқдори ва шахсий таркибини 3 кишидан иборат бўлишини, Б.Саидов, Б.Жуманиёзов ва Ғ.Қутлимуратовни таклиф қилди. Овозга қўйилганда ушбу таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш раиси                            Н.Вапаев

Котиби                                 М.Каримов

МАЖЛИС КУН ТАРТИБИ.

 

  1. Жамият акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Жамият бошқаруви раисининг 2015 молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботни тасдиқлаш;
  3. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хисоботини тасдиқлаш;
  4. 2015 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси хисоботини эшитиш;
  5. 2015 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
  6. 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;
  7. Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш тартибини белгилаш;
  8. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жамладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгланган талабларга риоя этилиши бўйича ҳисоботини эшитиш;
  9. Жамиятнинг 2016 йил Бизнес-режасини тасдиқлаш;
  10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;
  11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш;
  12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  14. Жамият ижроия органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
  15. Жамият ижроия органини раҳбарини сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш);
  16. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳамда Уставнинг янги таҳририни тасдиқлаш;
  17. Жамиятнинг ички низомларини умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, корпоратив маслаҳатчи, ахборот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги Низомларни қабул қилиш;
  18. Жамият бошкаруви томонидан 2015 йил давомида 2, 10, 11, 15, 22, 41, 53/4-сонли қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
  19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187-сонли йиғилиш баённомасига асосан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексини жамиятда жорий этиш.

Йиғилиш раиси Н.Вапаев сўзи:

Ҳурматли акциядорлар! Йиғилиш ўтказиш бўйича барча ташкилий масалаларни ҳал қилдик. Энди кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишга ўтамиз. Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалаларга овоз бериш қўлларингиздаги бюллетенлар орқали амалга оширилади. Сизларга фақат биттасини белгилаб ўтишингизни эслатиб ўтаман ва бюллетенга албатта имзо чекишингиз лозим бўлади.

Кун тартибидаги биринчи масала жамият акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. Йиллик навбатдаги умумий йиғилиш регламенти қуйидагича
(1-Илова).

Кун тартибидаги иккинчи масала ижроия органи ҳисоботини бўйича бошқарув раиси Шухрат Атабаевичга сўз берилади.

Ҳурматли акциядорлар ва азиз мехмонлар!

Сизларни “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти бошқаруви номидан мазкур анжуман билан самимий кутлайман. Хаммангиз яхши биласизлар 2015 йил бўйича режалар 2014 йилга нисбатан анча ошириб бажаришга эришилди.

Республика ҳукуматининг ва вилоят, шахар ҳокимликларининг кўрсатмалари, шунингдек жамиятда ишлаб чиқариш жараёнларини тўғри ташкил қилинганлиги сабабли бизнес режа бўйича 2015 йилда 545 минг дал ароқ 120 минг дал вино 3 минг дал коньяк ишлаб чиқариш режалари ўрнатилган бўлиб, йил давомида 547 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 3,2 минг дал коньяк ишлаб чиқарилди. Ароқ ишлаб чиқариш 100,8 фоизга, вино 100 фоизга ва коньяк 106 фоизга бажарилди. Умумий олганда 57412 млн.сўмлик ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Кувватлардан фойдаланиш 83,2 фоизни ташкил этади. Ҳисобот йилида 1307,8 млн.сўм соф фойда олинди, шундан ҳар бир акция учун 280 сўмдан дивиденд ажратиш режалаштирилмоқда. 2015 йил давомида бюджетга 31852 млн.сўм ҳар хил солиқлар тўланди. Қозоғистон Республикасига 119 минг АҚШ долларлик 3500 дал коньяк спирти экспорт қилинди узум топшириш ва қабул қилиб олиш бўйича агрофирма ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузилиб улардан ўртача нарҳи 550 сўмдан жами 3100 тонна узум қабул қилиниб қайта ишланди ва 217 минг дал узум шарбати олинди. Олинган узумларнинг ўртача ширинлик даражаси 17 % фоизни ташкил қилади. Қабул қилинган узум учун ўз вақтларида аванс маблағи берилиб, қолган қисмини 2016 йилнинг 1 январигача қарздорлик тўла тўлаб берилди. Умумий қабул қилинган узумларнинг умумий суммаси 1716 млн.сўмни ташкил қилади. Ишлаб чиқарилган алкогол маҳсулотлари Республикамиздаги вилоятлар ихтисослаштирилган Шароб савдо базалари орқали сотилиши таъминланмоқда. Жумладан:

Корхона номи Вино Арок Коньяк
Шартнома
буйича
олиниши
керак
Хакикатда олинган Бажа
рилиши
%
Шартнома буйича олиниши керак Хакикатда олинган Бажа рилиши % Шартнома буйича олиниши керак Хакикатда олинган Бажа рилиши %
1 Хоразм ШСБ 55,00 57,96 105 14,32 14,32 100 0,40 0,74 185
2 Ханка ШСБ 60,00 0,35 1 20,00 0,12 1 0,20 0,02 9
3 Хива ШСБ 50,00 22,21 44 16,00 8,89 56 0,20 0,59 296
4 Янгибозор ШСБ 51,00 24,90 49 16,00 17,72 111 0,20 0,42 210
5 Кушкупир ШСБ 145,00 137,80 95 30,00 35,88 120 1,00 1,40 140
6 Навоий ШСБ 5,00 12,42 248 0,09
7 Гиждувон ШСБ 3,00 0,50
8 TAXIATOSH ШСБ 3,00 3,00 100 0,20 0,33 163 0,10 0,16 161
9 Жондор ШСБ 0,00
10 Кунгирот ШСБ 0,76 0,76 100 0,59 0,59 100 0,50 0,03 6
11 Беруний ШСБ 4,00 8,30 207 0,50 1,62 325 0,10 0,21 210
12 Галлаорол ШСБ 10,00 2,03 20 0,20
13 Сиёб ШСБ 5,00
14 Иштихон ШСБ 3,00 2,167 72 0,045 0,09
15 Бухоро  ШСБ 2,00 9,22 461
16 «Ок Арик» ШСБ 6,00 4,86 81
17 Яккабог ШСБ 18,20 28,27 155 3,00 0,78 26 0,20 0
18 Гулистон ШСБ 5,04 5,00 0,50
19 VODIL ШСБ 8,00 0,55 7 5,00 2,00 0
20 Kitob ШСБ 5,00
21 «ORТAOVUL ШСБ 3,00
22 ККШарапсауда 0,20 0,20 102 2,70 8,56 317 0,14 0,13 91
23 Каттакургон ШСБ 7,00 1,85 26 0,02 0,02 90
24 Дустлик ШСБ 10,00 15,17 152
25 Элликкала ШСБ 1,00 3,56 356 0,31 0,52 167 0,24 0,10 43
26 TO’RTKO’L ШСБ 0,50 1,99 397 0,90 0,47 53 0,10 0,04 42
27 «Шахрисабз ШСБ 40,00 16,79 42 0,12 0,13 109 0,04
28 Олот ШСБ 5,00 14,15 283 0,04 0,10 0
29 Markaz ШСБ 3,00 2,16 72 0,09 0,10
30 TOZA  ШСБ 40,00 11,02 28 0,02
31 Nishon ШСБ 23,00 25,64 111 1,00 0,05 5 0,10 0,04 39
32 Самарканд ШСБ 5,00 5,58 112
33 Хатирчи ШСБ 15,00
34 Qarshi  ШСБ 40,00 33,12 83 0,01
35 Куйичирчик ШСБ 4,00 4,572 114
36 Малик ШСБ 5,00 5,48 110
37 Осиё ШСБ 10,00 1,68 17 0,12 0,14 113
38 Богишамол ШСБ 9,00
39 Учтепа ШСБ 1,00 2,53 253
40 Шайхонтохур  ШСБ 40,00 7,77 19 2,00 0,08 4 2,00 0,06 3
41 Юнусобод ШСБ 3,50 4,74 136
42 Чирчик ШСБ 20,80 22,43 108 8,19 8,68 106 0,40 0,20 49
43 ‘G’azalkent ШСБ 3,00 4,60 153
44 JARQORGON ШСБ 3,00 4,56 152 0,05 0,18 0,02 10
45 ЗАРАФШОН ШСБ 5,00 3,48 70 0,02
  Жами 736,00 507,88 69 126,35 99,00 78 8,98 4,63 52

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, тайёр маҳсулотлар реализацияси бўйича олиб борилган чора тадбирларга қарамасдан Шароб савдо базалари шартнома шартларини тўлиқ бажармасдан келмоқдалар. Бу ҳолат асосан жамиятимизнинг ишлаб чиқариш жараёнига салбий таъсир қилиб,  самарали иш фаолиятига сезиларли тўсқинлик қилмоқда.

Бугунги кунда ишлаб чиқилган тадбирларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотларни реализация қилиш, ишлаб чиқаришнинг давомийлигини таъминлаш масалалари бош масала бўлиб қолмоқда. Ихтисослаштирилган Шароб савдо базаларининг жамиятимиз томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олиши ва намунали савдони ташкил этиш борасидаги маъсулиятлари оширилиб тасдиқланган тадбирларнинг бажарилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар  берилиб, уларнинг шахсий жавобгарлиги оширилган. Жамиятнинг тайёр маҳсулотлар омборида 2015 йил бошига 1450 декалитр ароқ, 2402 декалитр вино, 75,9 декалитр коньяк, 1 январ 2016 йил ҳолатига эса 39135  декалитр ароқ, 23394 декалитр вино маҳсулотлари қолган.

2016 йил 1 январ ҳолатига жамиятимизнинг дебитор қарзи  2652,4 млн.сўм, кредитор қарзи 4307 млн.сўмни ташкил этади. Муддати  ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик мавжуд эмас. 2014 йилнинг якуни бўйича акциядорларга ҳисобланган дивиденд суммалари акциядорларнинг мавжуд пластик карточкаларига ва “Саноаткурилиш” банкининг Урганч шаҳар бўлими омонат кассасига рўйхат бўйича тўлиқ ўтказиб берилган. Ишчи хизматчиларнинг ойлик маошлари ўз вақтида тўлиқ тўланиб борилиши таъминланган. 2016 йил 1 январ ҳолатига ишчи хизматчиларнинг ойлик маошларидан 160 млн.сўм (ўртача бир ойлик) қарздорлик мавжуд, тўлов муддати кечиктирилган қарздорликлар мавжуд эмас. Жамиятнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларида ўсиш суратлари таъминлаб, жамиятнинг тўлов интизоми унинг баркарорлиги тубдан яхшиланди.

2015 йил давомида жамиятимизда кўплаб янги турдаги махсулотлар ишлаб чикарила бошланди. Бугунги кунда жамиятимизда 60 турга яқин ароқ, вино махсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 2015 молия хўжалик йилида жамият бошқаруви томонидан 56 та йиғилиш ўтказилиб, ўтказилган йиғилиш ишларида корхона молия хўжалик фаолиятига доир ҳар хил масалалар муҳокамаси амалга оширилган. Ўтказилган муҳокама натижаларини инобатга олган ҳолда тегишли қарорлар қабул килинган. Жами 56 та йиғилиш баёнининг 7 таси хомийлик ишларини амалга ошириш тўғрисида бўлиб, 2015 йил давомида бошқарув йиғилиш қарорларига асосан 170 млн.сўмлик хайрия ишлари амалга оширилган.

Жамият бошқарувининг 2016 йилга белгиланган асосий вазифалари бу жамиятни модернизациялаш ишлаб чиқаришни ривожлантириш, маҳсулот таннархини арзонлаштириш бозор конъюктурасини ўрганиб, бозорда ўз ўрнига эга бўлиш, фойда олиш режасини ошириб бажариш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг манфатдорлигини ошириш ва пиравард натижада, уларнинг ишга бўлган муносабатларини яхшилашдан иборат. Мен уйлайманки, ҳукуматимиз олдимизга қўйган вазифаларни муваффақиятли ва ошиғи билан бажаришга барча имкониятлар мавжуд.

Жамиятимизнинг барча ишчи хизматчилари ва инженер техник ходимлари ҳамкорликда, хамжихатликда фаолият кўрсатиб, олдимизга қўйилган режаларни ортиғи билан уддалаймиз.

Ҳурматли акциядорлар! “Урганч  Шароб” акциядорлик жамиятининг 2015 йил хўжалик йили якунлари бўйича бизнес режанинг бажарилиши ҳамда ижро органи ҳисоботини муҳокама қилиб тасдиқлаш учун сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Этиборингиз учун ташаккур!

Акциядорланинг умумий йиғилиши кун тартибидаги учинчи масала аудиторлик ҳисоботини эшитиш бўйича сўз жамият бош ҳисобчиси Х.Салаевга берилади. Ҳурматли акциядорлар!

Навбатдаги умумий йиғилиш кун тартибидаги учинчи масала жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий ва хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текширувини Тошкент шаҳрида жойлашган “OSIYO AUDIT” МЧЖ аудиторлик компанияси томонидан амалга оширилган.

Аудиторлик текшируви якунларига кўра аудиторлик компанияси томонидан тақдим этилган аудиторлик ҳулосасига кўра “Урганч Шароб” АЖнинг йиллик молиявий ҳисоботи унинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс эттириши ва жамият томонидан амалга оширилган молиявий хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари талабларига мувофиқ келиши кўрсатиб ўтилган.

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти 2015 йил давомида бир қанча ишларни амалга ошириб, ўтган йил якунлари бўйича ажратилган 341,4 млн.сўм дивидендларни юридик ва жисмоний шахс акциядорларга ажратилган, шундан 10% даромад солиғи ушланиб қолган. Маблағлар мурожат қилган акциядорлар рўйхати бўйича “Халқ банки” Паркент туман бўлими ва “Ўзсаноатқурилиш банки” Урганч шаҳар бўлими омонат кассасига маблағлар акциядорлар рўйхати бўйича тўлиқ 100% ҳисоб-китоб қилиниб тўлаб берилди.

Бундан ташқари, жамиятимиз баланс активида 37,6 млн.сўм бошқа акциядорлик жамиятлари активлари мавжуд бўлиб, уларнинг акция сонлари  қуйидагича:

– “Агробанк” ОАТБда – 17 дона акция,

– Тошкент шаҳар “Савдогарбанк” АТда 108696 дона акция,

– “Хонқа дон маҳсулотлари” ОАЖда 4739 дона акция,

– “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг компанияси” ОАЛКда 1216 дона акция,

. “Ўзсаноатқурииш банк” АТБ 4657 дона акциялари.

Бу акцияларга йил якунлари бўйича дивиденлар ажратилиб, корхонамизга қўшимча молиявий даромадлар ҳар йили келиб туради. Баланс активининг 2015 йил якунлари бўйича  акциядорлик жамиятларидан йиғилган дивидендлар 4,1 млн.сўмни ташкил қилди.

Ўқиб эшиттирилган жамиятнинг 2015 йил аудиторлик текширув ҳулосасини муҳокама қилиб, тасдиқлаш учун Сизнинг хукмингизга хавола қиламан. Мархамат қўлларингиздаги овоз бериш бюллетенлари орқали масалага ўз муносабатларингизни билдиришларингизни сўрайман.

Акциядорланинг умумий йиғилиши кун тартибидаги тўртинчи масала тафтиш комиссияси ҳисоботини эшитиш бўйича сўз жамият бош иқтисодчи Ж.Ризаевга берилади.

Кун тартибидаги тўртинчи тафтиш комиссияси ҳисоботини эшитиш масаласи бўйича “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти молиявий хўжалик фаолияти бўйича ҳужжатларни ўрганиб таҳлил қилинганда қуйидагилар  аниқланди:

Акциядорлик жамиятида 2015 хўжалик йили давомида бир қатор халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилган ва сотилган. Жумладан, ароқ 547 минг дал, узум вино 120 минг дал, коньяк 3,2 минг дал. 2015 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг амалдаги баҳоси акциз ва қўшилган қиймат солиғисиз 26278 млн.сўмни, ташкил қилади. Жамият 2015 йил натижаси бўйича 1307,8 млн.сўм соф фойда олган. Қувватлардан фойдаланиш 83,2 %ни ташкил этади.

Корхона 2015 йил давомида бюджетга жами 31852 млн.сўм солиқ тўлаган.

“Урганч Шароб” акциядорлик жамиятининг нақд пулсиз муомалалари “Ўзсаноаткурилиш банки”нинг Хоразм бўлимида олиб борилади. Жамиятнинг банкдан қисқа муддатли қарзи 1668 млн.сўм. Банк қўчирмаларидаги қолдиқлар ҳисоб қолдиқларига тўғри келади. Жамиятнинг 2016 йил 1 январ ҳолатига дебиторлик қарзи 2651 млн.сўм бўлиб, ўтган йилга нисбатан 874 млн.сўмга дебитор қарзлари ошган, кредиторлик қарзи 4282 млн.сўмни ташкил этди. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари йўқ. Жамиятда дебитор, кредиторлик қарзлари бўлган барча ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб – китоб далолатномалари тузилган.

Ишчи хизматчиларнинг ойлик маошларини хар ойда ўз вақтида бериб борилган, бундан ташқари, жамият бошқаруви  Касаба уюшмаси билан ишчи хизматчиларнинг оилавий шароитларини ҳисобга олиб, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга 5 млн.сўм моддий ёрдам пуллари берилган. Жамият бошқаруви билан хазиначи ўртасида жавобгарлик шартномаси тузилган. Банкдан олинган нақд пуллар тўлиқ кассага кирим қилинган. Жамиятда давлат банкидан олинган нақд пулларни мақсадли ишлатилишига тўлиқ амал қилинган. Жамият кассахонаси алоҳида хонада жойлашган бўлиб, нақд пуллар, акциз маркалари ва бошқа қимматли қоғозларни сақлаш, хавфсизлиги таъминланган. Нақд пуллар харакати учун хазина дафтари юритилган.

2015 йилда 1307,8 млн.сўм соф фойда олинган бўлиб, соф фойда олиш режаси 87,2%га бажарилган. Акциядорлик жамияти тара маҳсулотлари омборида, спирт омборида, вино сақлаш омборида, қуйиш цехида, тайёр маҳсулотлар омборида ўтказилган тафтишлар натижаси бўйича хеч қандай суистеъмолчиликлар ва меъёридан ортиқча табий камайишларга йўл қўйилмаган, аксинча иқтисод қилинган. Жамиятда текширишга тааллуқли даврда асоссиз ўтказилган банк тўловлари аниқланмади. Харидорлар билан тузилган шартномалар шартлари деярли бажарилган.

“Урганч Шароб” акциядорлик жамиятининг молиявий хисоботи ва бухгалтерия баланси бўйича 2015 йил 1 январдан 2016 йил 1 январгача бўлган даври учун аудиторлик текшируви Ўзбекистон Республикаси “Osiyo-Audit” МЧЖ аудиторлик компанияси аудитори А.Исмаилов томонидан 2016 йил 4 апрел куни аудитор текшируви ҳулосаси берилган.

Аудиторлик текшируви қуйдаги  хисоботларнинг кўрсаткичлари асосида кўриб чиқилган. Бухгалтерия баланси №1-шакл “Молиявий  натижалар тўғрисида ҳисобот”
№2-шакл, “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот” №4-шакл, “Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот” №5-шакл  ва тушунтириш хатига асосланган ҳолда ўтказилган

Хулоса. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти бухгалтерия ҳисоб ва хисоботи  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тавсия қилинган йўриқномалар асосида ҳамда “Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия хисоботи” ҳақидаги конунлар асосида йўлга  қўйилган.

“Урганч Шароб” акциядорлик жамиятида ғайриқонуний харажатларга йўл қўйилган эмас. Корхонанинг молиявий фаолияти барқарор, бухгалтерия хисоботи қониқарли.

Ушбу тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаб ўтишни Сизнинг ҳукмингизга хавола қиламан. Марҳамат қўлларингиздаги овоз бериш бюллетенлари орқали ўз мунособатларингизни билдиришларингизни сўрайман.

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича сўз жамият бош ҳисобчи Х.Салаевга берилади. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти 2015 йил бизнес-режа кўрсаткичлари бўйича ароқ 545 минг дал, вино 120 минг дал, коньяк 3 минг дал  ишлаб чиқариш режалаштирилган эди. Ҳақиқатда, 2015 йил якуни бўйича 547 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 3,2 минг дал коньяк маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг амалдаги баҳоси 26311 млн.сўмни, солиштирма баҳодаги қиймати 23614 млн.сўм, чакана баҳосидаги қиймати 57411 млн.сўмни ташқил қилади. Жамиятимиз томонидан тасдиқланган бизнес режага нисбатан ароқ 100,8 фоизга, вино 100 фоизга, коньяк 106 фоизга бажарилди. “Урганч Шароб” АЖ таркибида асосан қуйиш цехи ва ёрдамчи цехлар, омборхоналар мавжуд. Бундан ташкари, 3 минг тонна узумни қайта ишлаш қувватига эга бўлган “Чолиш” винпункти  ва “Паркент” винпункти мавжуд бўлиб, 3100 тонна узум қабул қилиб олиш учун шартнома тузилган. Тузилган шартномага асосан “Чолиш” винпункти 2120 тонна, “Паркент” винпункти 1100 тонна, жами қабул қилинган 3220 тонна узум маҳсулотлари қайта ишланиб, 246 минг дал узум шарбати олинган. Узум шарбатининг ўртача ширинлик даражаси 17 %ни ташқил қилади ва узумларнинг ўртача нарҳи 550 сўмни ташқил қилган.

“Чолиш” винпункти  ва “Паркент” винпункти 2015 йил узум хосилидан қабул қилиниб олинган узум учун жамиятимиз томонидан жами 750 млн.сўм миқдорида пул тўловлари амалга оширилган, пул маблағлари 2016 йилнинг 1 январигача тўлаб бўлинган.

Жамиятимиз 2015 йилда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш 83,2 фоизни ташкил қилди.

“Урганч Шароб” АЖ 2015 йилда маҳсулотларни сотишдан тушган тушум 54455 млн.сўм бўлиб, шундан, кўшимча қиймат солиғи 9027,7 млн. сўм, акциз солиғига 19988 млн.сўм ҳисобланиб, маҳсулотларни сотишдан соф тушум 25439 млн.сўмни ташқил қилган.

Сотилган маҳсулотларнинг таннархи 21025 млн.сўм, давр ҳаражатлари 3036 млн.сўмни ташқил қилиб, асосий фаолиятнинг фойдаси 4413,4 млн. сўмни ташқил қилади. 2015 йилда олинган даромадлар 5586 млн.сўмни, молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар 375,7 млн.сўмни, даромад солиғи тўлагунга қадар фойда 1570,4 млн.сўмни ташкил қилган. Шундан, 148,9 млн.сўм даромад солиғи, инфраструктура солиғига 113,7 млн.сўм тўланиб, корхонанинг соф фойдаси 1307,8 млн.сўмни ташқил қилган.

2015 йилга келиб жамиятнинг 2 331 252 дона оддий ва имтиёзли нақдсиз акциялари мавжуд бўлиб, хар бир акциянинг номинал қиймати 600 сўм, устав фонди 1 398,75 млн.сўмни ташқил қилади.

“Урганч Шароб” АЖнинг 2016 йил 1 январ ҳолатига 2652,4 млн.сўм дебитор қарзи мавжуд бўлиб, шундан, харидор ва буюртмачилардан 2508 млн.сўм, мол етказиб берувчилардан 49,4 млн.сўмни, бошқа дебиторлар 95 млн.сўмни ташқил қилган. 2016 йилнинг 1 январ ҳолатига кредиторлик қарзи 4307 млн.сўмни ташқил қилган. Шундан, мол етказиб берувчиларга 1852 млн.сўмни,  шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига 43,8 млн.сўмни, олинган бўнаклар 228 млн.сўмни, бюджетга тўловлар бўйича қарз 1150 млн.сўмни, мақсадли жамғармаларга 206 млн. сўмни, иш ҳақидан 160 млн.сўмни, бошқа кредитлар 667,2 млн.сўмни ташқил қилади.

2016 йил 1 январ ҳолатига жамиятнинг 2181,6 млн.сўм миқдоридаги тақсимланмаган соф фойдаси мавжуд.

Акциядорлик жамиятининг 2015 йил учун даромад ҳисоботи ва йиллик якуни баланси активи бўйича 16094,4 млн.сўм ва пассиви бўйича 16094,4 млн. сўм ҳолатида тасдиқлаш масаласини Сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Кун тартибидаги олтинчи  масала бўйича сўз жамият бош иқтисодчиси Ж.Ризаевга берилади. 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш масаласида жамиятнинг 2015 йил учун тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ 1500 млн.сўмлик соф фойда олиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 2015 молия йили натижаси бўйича 1307,8 млн.сўм миқдорида соф фойда олишга эришилди. Шундан:

Кўрсаткичлар Суммаси (минг сўмда) Фоизи
Соф фойда 1 307 805 100,0
Акцияларга дивиденд 653 902,5 50,0
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 653 902,5 50,0

2015 йил олинган соф фойда тақсимланишни тасдиқлашни Сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги еттинчи масала дивидендлар тақсимоти бўйича сўз кузатув кенгаши аъзоси А.Қодировга берилади.

2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш масаласида жамиятнинг 2015 йил учун тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ 1500 млн.сўмлик соф фойда олиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 2015 молия йили натижаси бўйича 1307,8 млн.сўм миқдорида соф фойда олишга эришилди.

Кўрсаткичлар Суммаси (минг сўмда) Фоизи
Соф фойда 1 307 805 100,0
Акцияларга дивиденд 653 902,5 50,0
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 653 902,5 50,0

 Бунда оддий ва имтиёзли акцияларнинг ҳар бирига 280,50 сўмдан дивиденд тўланади. Дивидендлар акциядорлар умумий йиғилиши қарор қабул қилгандан кейин 60 кун, яъни 2 ой давомида қонуний тўлов воситаси, пул шаклида тўланади, юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига пул ўтказиб бериш йўли билан тўланишини таклиф қиламан.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев сўзга чиқди. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгланган талабларга риоя этилиши бўйича 2015 хўжалик йилида  “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши 9 марта йиғилиш ўтказиб ўтказилган йиғилишларнинг 4 тасида ҳар бир чорак натижалари бўйича бошқарув раиси ҳисоботини эшитиб борди. Натижада ишлаб чиқаришдаги ҳар бир муоммо ўз ечимини топиб борди. Ҳисобот йилида ароқ, вино, коньяк маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалари 100 фоиздан ортиқ қилиб бажарилди кузатув кенгашининг қолган 5 та мажлисларида корхона молия хўжалик фаолиятига доир ҳар хил масалалар муҳокамаси амалга оширилиб ўтказилган муҳокама натижалари инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул килинган. Жамият кузатув кенгаши ўз ваколати доирасида жамият акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақиришда, акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлашда, умумий йиғилиш ўтказиладиган санани белгилашда, йиллик бизнес режани тасдиқлашда, жамият уставига боғлиқ ўзгартиришларни киритишда ва амалдаги қонунучиликка мувофик жамият кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни хал этиш чораларини кўриб борди. Кузатув кенгаши жамият раҳбарияти билан 2015 молия йили давомида асосий эътиборни бизнес режани ошириб бажаришга корхона молиявий ҳолатини ва тўлов интизомини яхшилашга, мавжуд дебитор ва кредиторлик қарзларини кескин камайтиришга қаратиб келди. Жамиятимиз ички истеъмол бозорида эса ўзининг рақобатга бардош бера оладиган маҳсулотлари билан бозорда мустаҳкам ўрнини эгаллади бизлар бугунги кунда асосий эътиборни бой берилган имкониятларга қаратиб ўтишимиз, жамиятни молиявий барқарорлаштириш фаолият натижасига кўра кўпроқ фойда олиш, акциядорларга тақсимланадиган дивиденд миқдорларини кўпайтириш, олинган фойда эвазига жамиятнинг ишлаб чиқариш жараёнига янги технологик жиҳозларни жорий этиш, нафақат ички истеъмол бозорини эгаллаш, балки ташқи истеъмол бозорида узининг сифатли маҳсулотлари билан муваффақиятли қатнашиш, жамиятнинг экспорт салоҳиятини янада ҳам ошириш валюта тушумларини кўпайтириш жамиятда меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ишчи хизматчиларни моддий манфатдорлигини ошириш, ижтимоий химоялаш йўлларини белгилаб олишимиз лозим. 2015 молия йилида Қозоғистон Республикасига 119 минг АҚШ долларлик 3500 декалитр коньяк спирти экспорт қилинди, йил натижаси билан 1307,8 млн.сўм соф фойда олинди. Режа топшириқлар бўйича 547 минг дал ароқ ишлаб чиқарилиб, режа 100,8 фоизга, 120 минг дал вино, режа 100 фоизга, 3,2 минг дал коньяк, режа 106 фоизга бажарилди. Ҳисобот йили давомида 3100 тонна узум қабул қилиниб, қайта ишланди. 2016 йил учун тузилган бизнес режа бўйича ароқ ишлаб чиқариш 550 минг дал, вино ишлаб чиқариш 120 минг дал коньяк ишлаб чиқариш 3 минг дални ташкил қилиши ва йил натижаси билан 2200 млн.сўм фойда олиш режалаштирилган. Узум қабул қилиш режаси эса 3100 тонна қилиб белгиланган.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича жамият бош иқтисодчиси Ж.Ризаев сўзи.  Жамиятнинг 2016 йил бизнес-режа кўрсаткичларини қабул қилиш ва тасдиқлаш масаласида 2016 йил учун ишлаб чиқилган бизнес-режага мувофиқ 550 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 3 минг дал коньяк ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан улгуржи нарҳда 30578 млн.сўмни, чакана нарҳларда 66598 млн.сўмни ташкил қилади. 2016 йил белгиланган бизнес режага асосан жамият томонидан 2200 млн.сўм миқдорда соф фойда олиш режалаштирилган. 2016 йил бизнес-режа кўсаткичларини тасдиқлашни Сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

         Кун тартибидаги ўнинчи Кузатув кенгаши аъзолари ва ўн биринчи тафтиш комиссияси аъзоларини улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш масаласи.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирининг 74-моддасига асосан акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва бундай ҳақ тўловларининг миқдорлари акциядорларнинг умумий йиғилиш қарори билан белгиланиши кўрсатилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамиятимиз равнақи йўлида фаолият кўрсатиб келаётган Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига қуйидаги тартибда ҳақ тўлаш таклифини кўриб чиқишни таклиф қиламан.

Кузатув кенгаши раисига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақинининг 6 баробари миқдорида;

Кузатув кенгаши аъзоларига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақинининг 4 баробари миқдорида;

Тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақинининг 3 баробари миқдорида ҳар ойлик ҳақ тўлаш.

Ҳурматли акциядорлар! Илтимос қўлингиздаги бюллетенларда ўз фикрингизни билдиришингизни сўрайман.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн икки ва ўн учинчи  масалалар кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш масаласи бўйича сўз жамиятнинг молиявий ишлар бўйича директори А.Машариповга  берилади.

Ҳурматли акциядорлар кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 76-моддасига кўра акциядорлик жамиятлари Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва бошқарув аъзолари ҳар йилда қайта сайланиши керак. Шундан келиб чиқиб, бугунги кун йиғилишимизда қўйилган талаблар, киритилган таклифларни инобатга олиб жамият Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва бошқарув аъзолари таркибини сайлаб ўтишимиз керак бўлади.

Кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш бўйича 2016 йил январ ойида қуйидаги таклифлар келиб тушган:

  1. Жамиятнинг 118 935 дона (51 %) акциялари эгаси ҳисобланмиш “Ўзвинсаноат-холдинг” холдинг компанияси Кузатув кенгаши таркибига холдинг компаниясидан 3 кишининг номзодни, яъни компания бошқарма бошлиғи Низомиддин Вапаевни, бош мутахасис Бекзод Ғазиев ва “Ахангараншаробсавдо” УК менеджери Ойбек Алимов номзодларини;
  2. Жамиятнинг 72 050 дона (3,09 %) акциялари эгаси бўлган Тошкент шаҳар “Туркистонинвест” АЖджан Кузатув кенгаши таркибига Олимжон Ақилханов номзодини;
  3. Жамиятнинг 99 891 дона (4,28 %) акциялари эгаси Артиқов Қудратни таклифи билан жамият Кузатув кенгаши аъзолигига 3333 (0,15 %) оддий акциялари эгаси Атабаев Валерий ва Жамиятнинг 2200 дона (0,1 %) оддий акциялари эгаси Қодиров Абдурасул номзодини;
  4. Давлат рақобат қўмитасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан бош мутахассиси Қодиров Абдурасул номзодини киритиш таклифини киритиганлар.

Келиб тушган таклифлар жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил 19 феврал мажлисида кўриб чиқилиб, Кузатув кенгашининг 3-сонли қарорига асосан таклиф қилинган номзодларнинг барчаси, яъни 6 та номзод  жамият акциядорларининг умумий йиғилиш овоз бериш бюллетенларига киритилган. Кузатув кенгаши аъзоларини қонунинг 76-моддаси талабларига асосан “кумулятив” тартибда овоз бериш тартиби билан овозга қўйиш ва энг кўп овоз олган номзодларни жамият Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш лозим бўлади.

Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича тафтиш комиссияси аъзолигига қуйидаги номзодларни таклиф қиламан:

  1. Ниёзова Дэрия
  2. Миркамолов Миржамол.
  3. Қаландаров Асқар
  4. Атаев Шоназар.

Сайлов бюллетенларига киритилган ушбу номзодларни сайлаш масаласини Сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала юзасидан жамият бош иқтисодчиси Ж.Ризаев нутқ сўзлади. Жамият Бошқарув органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш масаласи бўйича жамиятнинг 112398 дона (4,82 %) оддий акциялари эгаси Урганч шаҳар Дўстлик кўчаси 27 уй 1 хонадонда яшовчи акциядор Баходир Жуманиёзов жамият бошқарув аъзолигига 2016 йил 20 январ кунги таклиф хатида қуйидаги номзодларни тавсия қилган бу масала хам Кузатув кенгаши мажлисида кўриб чиқилиб, Кузатув кенгашининг 3-сонли қарорига асосан умумий йиғилиш сайлов бюллетенларига киритилган.

1. Эшчанов Шухрат Бошқарув раиси, жамият акциядори
3652 дона (0,18 %) оддий акция эгаси
2. Артиқов Атабай Ишлаб чиқариш директори, жамият акциядори 16049 дона (0,88 %) оддий акция эгаси
3. Матмуратов Мирза Бўш идишлар омбори мудири 1012 дона
(0,04 %) оддий акция эгаси
4. Машарипов Ахмаджон Молиявий масалалар бўйича директор, жамият акциядори 660 дона (0,03 %) оддий акция эгаси
5. Салаев Хайрилло Бош ҳисобчи (жамият акциядори эмас)

Сайлов бюллетенларига киритилган ушбу номзодларни сайлаш масаласини Сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн бешинчи масала жамият бошқаруви раиси билан меҳнат шартнома тузиш бўйича сўз жамият кузатув кенгаши раиси Н.Вапаевга берилади.

Энди кун тартибидаги ўн бешинчи, бошқарув раиси билан тузилган шартномани бир йилга узайтириш, масаласида жамиятнинг 2015 йил кўрсаткичлари бажарилганлиги сабабли бошқарув раиси в.в.б. Эшчанов Шухрат билан тузилган шартноманинг муддатини бир йилга узайтирилишини таклиф қиламан. Эътиборингиз учун ташаккур!

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн олти ва ўн еттинчи масалалар кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш, жамиятни Уставига қўшимча ва ўзгаришлар киритиш ва Уставни ягни таҳририни тасдиқлаш, жамият ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳамда Ахборот сиёсати тўғрисидаги, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби,  корпоратив маслахатчи тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича сўз жамият корпоратив маслаҳатчиси М.Каримовга  берилади.

Кун тартибидаги ўн олтинчи масала Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳамда Уставнинг янги таҳририни тасдиқлаш. 2015 йилнинг 21 декабр куни Президентимизнинг “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2454-сонли Қарори қабул қилинган. Қарорга асосан акциядорлик жамиятлари акцияларини камида 15 фоизи хорижий инвесторларга сотилиши белгиланган. Бугунги кунга келиб жамиятимизнинг 9 фоиз акциялари хорижий инвесторларга сотилган. Қолган 6 фоиз акцияларини сотиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Юқоридагидан келиб чиқиб, жамият Уставига киритиладиган биринчи ўзгариш жамият акцияларининг тақсимланиши ўзгаришидир.

Иккинчи ўзгариш жамият умумий йиғилиш вакотларига жамиятнинг жорий иш фаолиятига доир шартномаларни белгилаш масаласи киритилади.

Учинчи ўзгариш жамиятнинг Кузатув кенгаши ваколатларига қонун доирасида ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида белгиланган миқдорлардан ошмаган ҳолда хомийлик ва хайрия ишлари тартибини белгилаш ва кейинчалик мазкур тартибни жамиятнинг веб-сахифасига жойлаштириш.

Тўртинчи ўзгариш жамият кузатув кенгашига кенгаш ҳузурида тегишли масалаларни хал этиш бўйича ишчи гуруҳлари тузиш ваколатини бериш.

 Бешинчи ўзгариш жамият уставига Ахборот сиёсати тўғрисидаги ўзгаришларни киритиш.

Олтинчи ўзгариш корпоратив маслахатчи тўғрисидаги ўзгаришларни киритиш.

Еттинчи ўзгариш ички назорат, дивидендлар сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги ҳамда бошқа ўзгаришларни киритиб Уставни янги таҳририни тасдиқлаш.

Кун тартибидаги ўн еттинчи масала жамият ички Низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жумладан, кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳамда Ахборот сиёсати тўғрисидаги, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби,  корпоратив маслахатчи тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш таклифини киритаман.

Агар сизларда бошқа таклиф бўлмаса Ушбу ўзгаришларни киритиш ёки киритмасликни қўлингиздаги бюллетен орқали овоз беришингиз мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат!

Кун тартибидаги ўн саккизинчи масала Жамият бошқаруви томонидан 2015йил давомида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш бўйича жамият бош ҳисобчи Х.Салаев маърузаси.

Бошқарувнинг 2015 йил 6 январдаги “Кармиш биосервис” биолабораториясига 2 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисида 2-сонли, 2015 йил 10 мартдаги “Навбахор” футбол клубига 1 млн.сўм, “Хоразм футболини ривожлантириш” жамғармасига 10 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисида 10-сонли, 2015 йил 12 мартдаги “Пахтакор” футбол клубига 15 млн.сўм, Бразилияда ўтказиладиган XXXI Ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун 20 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги 11-сонли, 2015 йил 2 майдаги Татар миллий-маданий марказига 2 млн.сўм, Умид нихоллари финал ўйинларини Хоразм вилоятида ўтказиш учун 6 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги 15-сонли, 2015 йил 24 июндаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 41 млн.сўм, Ўсимликшунос илмий-тадқиқот институтининг моддий техник базасини мустаҳкамлашга 16 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги
22-сонли, 2015 йил 26 октябрдаги Ўзбекистон-Болгария дўстлик жамиятига 1 млн.сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги 41-сонли, 2015 йил 14 декабрдаги Хоразм вилояти болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 60 млн.сўм ҳомийлик маблағини ўтказиш тўғрисидаги 53/4-сонли хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш ҳамда корхона молия хўжалик фаолиятига доир масалалар бўйича амалга оширилган ишлар билан танишдингиз. Ушбу бошқарувнинг қарорларини тасдиқлаб ўтишни Сизнинг ҳукмингизга хавола қиламан. Марҳамат қўлларингиздаги овоз бериш бюллетенлари орқали ҳар бир қарор бўйича алоҳида равишда ўз мунособатларингизни билдиришларингизни сўрайман.

Кун тартибидаги ўн тўққизинчи масала юзасида жамият кузатув кенгаши аъзоси А.Қодиров нутқи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187-сонли йиғилиш баённомасига асосан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексини жамиятда жорий этиш масаласи бўйича Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссияси томонидан тасдиқланган Корпоратив кодекс 11 та бўлим ва 42 моддадан иборат корпоратив алоқаларни тартибга солувчи қоидалар тўпламидир (кодекс илова қилинади).

Корпоратив кодекс ва юқорида айтиб ўтган таклифларга қўлингиздаги бюллетенлар орқали ўз фикр ва мунособатингизни билдиришингизни сўрайман.

Ҳурматли акциядорлар! Мен томонимдан киритилган таклифга қўшимча ўзгартиришлар бўлмаса, марҳамат овоз бериш бюллетенлари орқали ўз мунособатларингизни билдиришингизни сўрайман.

Мажлис раиси Н.Вапаев йиғилиш кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилганлигини эълон қилиб, кимда саволлар бўлса, сўзга чиқмоқчи бўлсангизлар марҳамат деди. Саволлар тушмади.

Юқорида кўриб чиқилган масалаларни таҳлил қилиб, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акция эгалари овоз бериш бюллетенлари бўйича овоз бериш натижаларига кўра масалалар юзасидан киритилган таклифлар қўллаб – қувватланганлигини инобатга олган ҳолда “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И

  1. Жамиятнинг 2015 молиявий йил якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиш регламенти 1-иловага асосан тасдиқлансин.
  2. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Бошқарув органи раиси Эшчанов Шухрат Атабаевич 2015 йилдаги хўжалик юритиш ва жамият иқтисодиётини бошқаришдаги ҳамда ўтган йилда белгиланган бизнес – режаларни бажариши юзасидан ҳисобот маърузаси маълумот учун қабул қилиниб, тасдиқлансин ва жамиятнинг 2015 йил хўжалик молиявий фаолияти қониқарли деб топилсин.
  3. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текширув хулосаси тасдиқлансин.
  4. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг 2015 йилги хўжалик молиявий фаолияти натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб, эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
  5. “Урганч Шароб” акциядорлик 2015 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлари маъқуллансин ва йиллик якуний баланси актив бўйича 16094,4 млн.сўм, пассив бўйича 16094,4 млн.сўм ҳолатида тасдиқлансин.
  6. Жамиятнинг 2015 йил соф фойдасининг 50 фоизи дивидендларга ва 50 фоизи ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилсин.
  7. 2015 молия йили натижаси бўйича 1307,8 млн.сўм миқдорида соф фойда олишга эришилган. Шундан:
Кўрсаткичлар Дона Номинали Суммаси (минг сўмда) Фоизи
Соф фойда 1307805 100,0
Акцияларга дивиденд 653902,5 50
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 653902,5 50

Бунда оддий ва имтиёзли акцияларнинг ҳар бирига 280,50 сўмдан дивиденд тўланади. Дивидендлар акциядорлар умумий йиғилиши қарор қабул қилгандан кейин 60 кун, яъни 2 ой давомида қонуний тўлов воситаси, пул шаклида тўланади, юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга нақд пул бериш ёки пластик карточкаларига пул ўтказиб бериш йўли билан тўлансин.

  1. “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2015 йилги хўжалик молиявий фаолиятининг натижалари юзасидан тайёрланган ва акциядорларга ўқиб эшиттирилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин Кузатув кенгашининг 2015 йилги фаолияти қониқарли деб топилсин.
  2. Жамиятнинг 2016 йил учун тузилган ва ўқиб эшиттирилган 23 834 млн.сўм миқдоридаги 550 минг дал ароқ, 120 минг дал вино, 3 минг дал конъяк ишлаб чиқариш, 2200 млн.сўм миқдорда соф фойда олиш режалаштирилган “Бизнес – режаси” маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
  3. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўловларининг миқдорлари ҳар ойда қуйидагича белгилансин;

Кузатув кенгаши раисига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақинининг 6 баробари миқдорида;

– Кузатув кенгаши аъзоларига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақинининг 4 баробари миқдорида.

11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш масаласи акциядорларнинг кўпчилик овоз қаршилиги билан рад этилсин.

12. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари янги таркибини сайлаш масаласи бўйича ўтказилган  “Кумулятив” овоз бериш натижаларига кўра энг кўп овоз олган Вапаев Низомаддин (2533826 та овоз), Газиев Бекзод (1528963), Алимов Ойбек (1485951), Қодиров Абдурасул (1077629), Атабаев Валерий (1040097) номзодлари Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган деб ҳисоблансин. Таркибга сайлаш учун сайлов бюллетенларига номзоди киритилган Ақилханов Олимжон (69300) етарли овоз олмаганлиги учун жамият Кузатув кенгаши аъзолигига сайланмаган деб ҳисоблансин.

13. Ўтказилган сайлов натижалари бўйича жамият тафтиш комиссияси аъзолигига

  1. Ниёзова Дэрия;
  2. Миркамолов Миржамол;
  3. Атаев Шоназар номзодлари сайланган деб ҳисоблансин. Таркибга сайлаш учун сайлов бюллетенларига номзоди киритилган Қаландаров Аскар етарли овоз олмаганлиги учун жамият Тафтиш комиссияси аъзолигига сайланмаган деб ҳисоблансин.                                                                                                                                                                                                                14. Ўтказилган сайлов натижалари бўйича жамият ижро органи аъзолигига
  1. Эшчанов Шуҳрат;
  2. Артиқов Атабай;
  3. Машарипов Ахмаджон;
  4. Салаев Хайрилло;
  5. Матмуратов Мирзо номзодлари сайланган деб ҳисоблансин.

15.  “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти раислигига ўтказилган сайлов натижалари бўйича Эшчанов Шухрат Атабаевич сайланган деб ҳисоблансин, у билан Кузатув кенгаши раиси ўртасида тузилган меҳнат шартномаси контрактининг амал қилиш муддати ўтказилган сайлов натижалари бўйича бир овоздан бир йилга узайтирилсин.

16. Жамият уставига қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ҳамда Уставнинг янги таҳрири қайта рўйхатдан ўтказилсин.

17.  Жамият ички низомларига, жумладан, кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. Корпоратив маслаҳатчи, ахборот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда харакатлар тартиби тўғрисидаги Низомлар ишлаб чиқилсин ва қабул қилинсин.

18. Жамият бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш, жумладан:

  1. Бошқарувнинг 2015 йил 6 январдаги “Кармиш биосервис” биолабораториясига 2 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисида 2-сонли;
  2. 2015 йил 10 мартдаги “Навбахор” футбол клубига 1 млн.сўм, “Хоразм футболини ривожлантириш” жамғармасига 10 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисида 10-сонли;
  3. 2015 йил 12 мартдаги “Пахтакор” футбол клубига 15 млн.сўм, Бразилияда ўтказиладиган XXXI Ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун 20 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги
    12-сонли;
  4. 2015 йил 2 майдаги Татар миллий-маданий марказига 2 млн.сўм, Умид нихоллари финал ўйинларини Хоразм вилоятида ўтказиш учун 6 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги 15-сонли;
  5. 2015 йил 24 июндаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 41 млн.сўм, Ўсимликшунос илмий-тадқиқот институтининг моддий техник базасини мустаҳкамлашга 16 млн.сўм ҳомийлик қилиш тўғрисидаги 22-сонли;
  6. 2015 йил 26 октябрдаги Ўзбекистон-Болгария дўстлик жамиятига 1 млн.сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги 41-сонли;
  7. 2015 йил 14 декабрдаги Хоразм вилояти болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 60 млн.сўм ҳомийлик маблағини ўтказиш тўғрисидаги 53/4-сонли қарорлари тасдиқлансин.

19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187-сонли йиғилиш баённомасига асосан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодекси жамиятда жорий этилсин.

Мазкур йиғилиш қарори йиғилиш ишида музокарага чиққан акциядорлар томонидан билдирилган фикр, талаб, таклиф ва истакларни ҳамда жамиятнинг 2016 йил учун тасдиқланган Бизнес режаси асосий параметрларини тўлиқ равишда бажариб борилишини таъминлаш, жамият бошқаруви раиси Ш.А.Эшчанов зиммасига юклатилсин. Жамият акциядорларининг мазкур 2015 йил натижаларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиш баёни Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Хоразм вилояти бошқармасига маълумот учун “Урганч Шароб” акциядорлик жамияти ижроия органига амалда бажариш учун юборилсин.

“Урганч Шароб” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2015 йил якунларига бағишланган умумий ҳисобот йиғилиш иши ўз ишини якунлаган деб ҳисоблансин. Умумий йиғилиш ўтказиш юзасидан эътирозлар билдирилмаганлиги қайд этилсин.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.