15.03.2017 й. Кузатув кенгаши йиғилиш баёни №4

«URGANCH SHAROB» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши мажлисининг

Б А Ё Н Н О М А С И  № 4

Мажлис ўтказилган:

Жой -Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-А уй.
кун -15 март  2017 йил
вақт -бошланди: соат 11:00 да

-тугади:      соат  12:00 да.

Мажлисда иштирок этганлар:

– Кузатув кенгаши аъзоларидан:  Н.Вапаев,  О.Алимов, В.Атабаев, А.Қодиров, Б.Ғазиев
 -Йиғилиш раиси:  – Н.Вапаев
   -Мажлис котиби:  – М.Каримов 

Мажлис котиби М.Каримов сўзга чиқиб қуйидагиларни маълум қилди:

-Мазкур Кузатув кенгаши мажлиси Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 78-моддасига, жамият уставининг 12-бандига ҳамда «URGANCH SHAROB» акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомига асосан жамият бошқарув  органи ташаббусига кўра чақирилган;

-Кузатув кенгаши мажлиси ўтказилаётганлиги ва мажлис кун тартиби тўғрисида Кузатув кенгашининг барча аъзолари жамият бошқарув раисининг 2017 йил 13 мартдаги 238-сонли хабарномаси (1-илова) орқали хабардор қилинган;

-Кузатув кенгашининг барча аъзолари кун тартибига киритилган масалаларга доир маълумотлар ва ҳужжатлар билан таништирилган;

-Ушбу кунги мажлисда Кузатув кенгашининг 5 та аъзосидан 5 таси ёки 100 фоизи иштирок этаётганлиги ва Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 78-моддасига ҳамда жамият уставига асосан Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум етарли ҳисобланади.

Шундан сўнг, мажлис котиби М.Каримов Кузатув кенгаши аъзоларига қуйидаги масала юзасидан овоз беришларини сўради:

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ мазкур мажлисда кворум мавжудлигини Кузатув кенгаши аъзолари томонидан тасдиқлаш, Кузатув кенгаши мажлисини ўтказишга розилик бериш, Кузатув кенгаши, жамият бошқарув раисининг Кузатув кенгаши мажлисни чақириш билан боғлиқ ҳаракатларини маъқуллаш ва мажлис ўтказилиши тўғрисида етарли ахборот берилганлиги ҳамда мазкур мажлисда қабул қилинадиган қарорлар юридик кучга эга эканлиги тўғрисида.

Ёқлаб 100 % 5 та  Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та  кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та  кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Жамият бошқарув раисининг Кузатув кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги 2017 йил 13 мартдаги 238-сонли хабарномасида қуйидаги кун тартиби белгиланганлигини мажлис котиби маълум қилди:

“O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2017 йил 10 мартдаги 04/551-сонли хатини кўриб чиқиш.

Ҳисобот берувчи-Жамият бошқарув раиси У.Кенжаев.   

Шундан сўнг мажлис котиби, юқорида кўрсатиб ўтилган кун тартибига таклифлар ва эътирозлар мавжуд бўлмаса ушбу кун тартибини овозга қуйиб тасдиқлаб беришларини сўради.

Ёқлаб 100 % 5 та  Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та  кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та  кузатув кенгаши аъзоси

 Юқоридаги қарор бир овоздан қабул қилинди:

Мажлис котиби кун тартибидаги масалага ўтишни таклиф этди.

 Кун тартибидаги масалага доир қисқача маълумотни Жамият бошқарув раиси в.в.б. У.Кенжаев таништирди. Ҳусусан у ўз сўзида жамиятнинг Тошкент вилояти Паркент шаҳридаги Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шаҳобчаси шаҳарнинг 2014 йилда ишлаб чиқилган бош режасига асосан санитария меъёрлари ва шаҳарнинг зоналаштиришига зид эканлиги маълум қилинган.

Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Тошкент вилояти ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 36-сонли қарори бажарилишини таъминлаш учун Паркент тумани ҳокимининг 2017 йил 10 февралдаги 191-сонли қарори билан “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилиб “Мева-сабзавот ва узумни кайта ишлаш корхонаси” лойиҳасини амалга ошириш масаласи жамият акциядорларининг 2017 йил 23 февралдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўпчилик овоз билан тасдиқланди.

Шуларга асосан, Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан ажратилган 1 гектар ер майдонда лойиҳани амалга ошириш чораларини кўриш ҳамда Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шаҳобчаси ҳудудидаги фойдаланишга яроқли қурилиш материаллари ва асбоб ускуналарни кўчириш, замонавий типдаги лойиҳани амалга ошириш учун мос келмайдиган маънавий ва жисмоний эскирган бино ва иншоатлар, қурилиш материаллари, асбоб ускуналар ва техникаларни мустақил баҳоловчи ташкилотларга баҳолатиб, очиқ аукцион савдоларида сотиш чораларини қўриш таклифини киритди.  Ушбу масала юзасидан бошқа таклиф ва саволлар тушмади.

Кузатув кенгаши аъзоларининг овоз бериш натижалари ва йиғилиш қарори қўйидагича:

Ёқлаб 100 % 5 та Кузатув кенгаши аъзоси
Қарши 0 % 0 та Кузатув кенгаши аъзоси
Бетараф 0 % 0 та Кузатув кенгаши аъзоси
  1. “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2017 йил 10 мартдаги 04/551-сонли хати маълумот ва амалда бажариш учун қабул қилинсин.
  2. Тошкент вилояти Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан ажратилган 1 гектар ер майдонида “Мева-сабзавот ва узумни кайта ишлаш корхонаси” лойиҳасини амалга ошириш учун лойиҳалаштириш ҳамда кейинчалик қурилиш ташкилотлари ўртасида тендер уюштириб, лойиқ деб топилган ташкилотлар билан шартнома тузиб, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилсин.
  3. “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2017 йил 10 мартдаги 04/551-сонли хатига ҳамда “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2016 йил 26 декабрдаги 09/2750-сонли хатига жавобан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2017 йил 7 мартдаги 1826/36 02-сонли хатига асосан Тошкент вилояти Паркент шаҳридаги Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шаҳобчаси шаҳарнинг 2014 йилда ишлаб чиқилган бош режасига асосан санитария меъёрлари ва шаҳарнинг зоналаштиришига зид эканлиги ҳамда бу ҳудудда бош режага асосан спорт мажмуаси, истироҳат боғи ва ёшлар маркази қурилиши режалаштирилганлиги муносабати билан Паркент тумани “Паркент” ҚФЙ, “Гулбоғ” массиви “Кайилма” МФЙ ҳудудидан ажратилган майдонга янги лойиҳани амалга ошириш учун фойдаланишга яроқли қурилиш материаллари ва асбоб ускуналари белгиланган тартибда кўчирилсин.
  4. Жамият бошқарув органига:

– Паркент узумни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш шаҳобчасида замонавий типдаги лойиҳани амалга ошириш учун мос келмайдиган маънавий ва жисмоний эскирган бино ва иншоатлар, қурилиш материаллари, асбоб ускуналар ва техникаларни белгиланган тартибда аниқлаш;

– Аниқланган, замонавий типдаги лойиҳани амалга ошириш учун, мос келмайдиган маънавий ва жисмоний эскирган бино ва иншоатлар, қурилиш материаллари, асбоб ускуналар ва техникаларни мустақил баҳоловчи ташкилотларга бозор баҳосида баҳолатиб, очиқ аукцион савдоларида сотиш чораларини кўрсин;

– Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун лозим бўлган чора-тадбирларни ўз муддатларида бажарилишини таъминласин.

  1. Мазкур йиғилиш қарори талабларининг ўз муддатида бажарилишини таъминлаш жамият бошқарув раиси в.в.б. У.Кенжаев зиммасига юклатилсин.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.