15.07.2016 кузатув кенгаши мажлиси №9

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1100 да бўлиб ўтган Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси

  БАЁНИ 

15.07.2016 йил 9 Урганч шаҳри

Мажлис раиси :  “O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи Н.ВАПАЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари О.АЛИМОВ, В.АТАБАЕВ, Б.ҒАЗИЕВ
     
Таклиф этилганлар: Жамият  бошқарув раиси, аъзолари

 

Корпоратив маслаҳатчи

Ш.ЭШЧАНОВ, М.МАТМУРАТОВ, Х.САЛАЕВ, М.КАРИМОВ

 Йиғилиш кворуми 100 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

  1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2016 йил 29 июндаги 10б-12/26-16-сонли протест хатини кўриб чиқиш.
  2. “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2016 йил 15 июль 13/1509-сонли хатига асосан “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасин бажариш учун Кенжаев Улуғбек Қаландарович номзодини кўриб чиқиш тўғрисида.

 Мажлис раиси Низомиддин Вапаев мажлисни очиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2016 йил 29 июндаги 10б-12/26-16-сонли протест хатини ўқиб эштирди. Протест хатига асосан “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 20 майдаги навбатдаги умумий йиғилиш баёни қарорининг 15-бандида Ш.Эшчанов жамият бошқарув раиси лавозимига тайинланиб, у билан 20.05.2016 йилда мехнат шартномаси тузилган. Бироқ, мазкур йиғилиш баёни қарорининг 15-банди ва меҳнат шартномаси қонунчилик талабларига зид равишда тузилганлиги билдирилган.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2015 йилдаги “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги 164-сонли Қарорининг 2-бандига асосан ушбу Қарор меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланиши белгиланган.

Шу билан бирга, ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича тариф разрядларини белгилаш юзасидан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланиши кўрсатилган;

Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2015 йилдаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган классификаторнинг 1-иловасига асосан акциядорлик жамияти бошқарув раиси (№ 2234) маълумотининг энг паст даражаси олий маълумотли бўлиши лозимлиги белгиланган;

Вазирлар Махкамасининг 25.07.2000 йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги хужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини кайд этиш) тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1 ва 33-бандларига асосан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган диплом ва эквивалентлигини қайд этиш тўғрисидаги гувоҳнома унинг эгасига Ўзбекистон Республикасида касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериши белгиланган.

Бирок, Ш.Эшчанов Москва давлат университетини 19.06.1996 йилда тамомлаган ва унинг дипломи Ўзбекистон Республикасида тан олинмаган хамда нострификация қилинмаган бўлсада, у юқоридаги йиғилиш баёни ва меҳнат шартномасига асосан олий маълумот талаб қилинадиган лавозимга ишга қабул қилинишига йўл қўйилганлиги кўрсатилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, жамиятни бошқарув раиси Ш.Эшчанов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш таклифини киритди.

Кузатув кенгаши раиси таклифи овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ;

Йиғилиш раиси йиғилиш кун тартибини иккинчи масаласи “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2016 йил 15 июль 13/1509-сонли хати юзасидан сўзга чиқиб, жамиятда кўп йиллардан буён ишлаган, ҳозирги пайтда “Қўшкўпир шаробсавдо” ИБУКда раҳбар ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Кенжаев Улуғбек Қаландарович номзодини “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлашни таклиф қилди. Таклиф овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ;

Ўтказилган муҳокама натижаларини ҳисобга олган ҳолда “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2016 йил 29 июндаги 10б-12/26-16-сонли протест хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимида ишлаётган Эшчанов Шухрат Атабаевич билан тузилган меҳнат шартномаси 2016 йилнинг 15 июль кунидан бекор қилинсин.
  3. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига Кенжаев Улуғбек Қаландарович тайинлансин ва унга барча хужжатларга, шу жумладан банк кирим чиқим хужжатларига имзо қўйиш ваколати берилсин.
  4. Жамиятнинг собиқ бошқарув раиси Ш.Эшчановга жамиятнинг балансида бўлган барча кўчар ва кўчмас мол мулкларни, ички хужжатларни, муҳр ва штампларни жамиятнинг янги бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчиси У.Кенжаевга қонунчиликда белгиланган тартибди топшириш вазифаси юклатилсин.
  5. Йиғилиш қарори нусҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига маълумот учун тақдим қилинсин.
  6. Ушбу йиғилиш қарори бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Овозли ўқиш Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support