08.06.2016 йил Кузатув кенгаши мажлиси БАЁНИ №7

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат  1100 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

  БАЁНИ

 

08.06. 2016 йил № 7 Урганч шаҳри

Мажлис раиси :  “O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи Н.ВАПАЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари О.АЛИМОВ, В.АТАБАЕВ, Б.ҒАЗИЕВ
     
Таклиф этилганлар: Жамият  бошқарув раиси, аъзолари

 

 Корпоратив маслаҳатчи

Ш.ЭШЧАНОВ, А.АРТИҚОВ, А.МАШАРИПОВ, М.МАТМУРАТОВ, Х.САЛАЕВ, М.КАРИМОВ

 Йиғилиш кворуми 100 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

“URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти бошқарувиннг 2016 йил 7 июндаги 304-сонли жамиятга 1500 млн.сўм миқдорида “Ўзсаноатқурилишбанк” Хоразм минтақавий филиалидан кредит олиш тўғрисидаги хатини кўриб чиқиш тўғрисида.

 Мажлис раиси Низомиддин Вапаев мажлисни очиб, сўзни жамият бошқарув раиси Ш.Эшчановга берди.

Эшитилди: Жамиятнинг қисқа муддат ичида дебитор қарзларни ундириш имконияти йўқлиги сабабли айланма маблағлар етишмаслиги кузатилганлиги, жамиятга хом ашё ва ёрдамчи материаллар сотиб олиш учун маблағ зарурлиги тўғрисида гапирди. Муаммони “Ўзсаноатқурилишбанк” Хоразм минтақавий филиалидан асосий ишлаб чиқариш биносини гаровга қўйиб, 18 ойга 14 фоиздан 1500 млн.сўм миқдорида кредит олиш ҳисобига хал қилиш ҳамда кредит маблағини 1100 млн.сўмни спирт хом ашёси, 300 млн.сўмни шиша идишлари ва 100 млн.сўм пробка маҳсулотлари сотиб олишга сарфлаш таклифини киритди.

Кузатув кенгаши раиси таклифни овозга қўйди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра:
– Тарафдорлар 5 киши 100 %;
– Қаршилар йўқ;
– Бетарафлар йўқ;

Ўтказилган муҳокама натижаларини ҳисобга олган ҳолда “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилиши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

1. “URGANCH SHAROB” акциядорлик жамияти бошқарувининг 2016 йил 7 июндаги 304-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. “Ўзсаноатқурилишбанк” Хоразм минтақавий филиалидан кредит олиш учун асосий ишлаб чиқариш биносини мустақил баҳоловчи ташкилотларга баҳолатиб, гаров тариқасида хужжатлари банкка тақдим қилинсин.

3. 1500 млн.сўм кредит 18 ойга 14 фоиздан олинсин ҳамда 1100 млн.сўми спирт хом ашёси, 300 млн.сўми шиша идишлари ва 100 млн.сўм пробка маҳсулотлари сотиб олишга сарфлансин.

4. Кредитни олиш ва ўз муддатларида қайтариш жамият бошқарув раиси Ш.Эшчанов зиммасига юклатилсин.

Comments are closed.

Сайт ХВКМ томонидан ишлаб чиқилди.