03.11.2015 йил Кузатув кенгаши мажлиси БАЁНИ №9

“Urganch Sharob” акциядорлик жамияти мажлислар зали соат 1500 да бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлиси

  БАЁНИ

 

03.11. 2015 йил

№ 9

Урганч шаҳри

Мажлис раиси : Жамият Кузатув кенгаши раиси, “O`zvinosanoat-xolding” ХК бошқарма бошлиғи Н.ВАПАЕВ
     
Мажлис котиби: Кузатув кенгаши аъзоси А.ҚОДИРОВ
     
Қатнашдилар: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Р.АБДУРАИМОВ, В.АТАБАЕВ, Б.ҒАЗИЕВ
     
Таклиф этилганлар: Жамият  бошқарув раиси в.в.б., аъзолари 

 

Корпоратив маслаҳатчи

Ш.ЭШЧАНОВ, А.АРТИҚОВ, А.МАШАРИПОВ, М.МАТМУРАТОВ, М.КАРИМОВ

Йиғилиш кворуми 100 %

К У Н   Т А Р Т И Б И

 

  1. “Urganch Sharob” АЖнинг молия-хўжалик фаолиятининг 2015 йил
    9 ой якуни бўйича ва 4-чоракда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида жамият бошқаруви раиси в.в.б. Ш.Эшчановнинг ҳисоботи.
  2. Жамиятнинг 2015 йил 9 ойлик иш фаолияти бўйича ички аудит ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2015 йил 12 октябрдаги 10/1864-сонли хатини кўриб чиқиш.
  4. “Urganch Sharob” АЖнинг 2016 йилга “Бизнес режа”ни маъқуллаш.
  5. “Urganch Sharob” АЖ ички аудит хизмати аудитори билан меҳнат шартномаси шартлари ҳамда муддатини кўриб чиқиш тўғрисида.
  6. Жамиятнинг бошқарув органи раҳбарлигига номзодларни танлаш регламентини кўриб чиқиш.

 

Мажлисни жамият кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев очиб йиғилиш қатнашчиларини йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар билан таништириб ўтди. “Urganch Sharob” АЖда 2015 йил 1 октябр ҳолатига 9 ойлик иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йил 4-чоракдаги вазифалар юзасидан ҳисобот учун сўзни бошқарув раиси в.в.б. Ш.Эшчановга берди.

Жамият бошқарув раиси Ш.Эшчанов сўзи:

Жамият томонидан 2015 йилнинг январ-сентябр ойларида ароқ маҳсулотларидан 400 минг дал қуйиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 392 минг дал қуйилган. Режа кўрсаткичи 98 фоизга бажарилган;

  • Вино маҳсулотларидан 90 минг дал қуйиш қуйиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 90 минг дал қуйилган. Режа кўрсаткичи 100 фоиз бажарилган;
  • Коньяк маҳсулотидан 2,1 минг дал қуйиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 2,2 минг дал қуйилган. Режа кўрсаткичи 105 фоизга ортиғи билан бажарилган;
  • Жорий йилининг январ-сентябр ойларида 119 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режа (119 минг АҚШ доллар) 100 фоизга бажарилди;
  • Жамиятда мавжуд қувватларидан фойдаланиш 80,3 фоизни ташкил этади. Ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш режасини бажарилмай қолишининг асосий сабаби “Шаробсавдо” корхоналарининг шартномада кўрсатилган миқдорда ташиб олмаганликларидир. Буни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин.

(минг дал)

Корхона номи узум виноси арок ва ликер ароклар коньяк
2015
йилнинг
январь-
сентябр
ойида
тузилган
шартнома
2015
йилнинг
01 октябргача
хакикатда
сотилган
бажари-лиши % 2015
йилнинг
январь-
сентябр
ойида
тузилган
шартнома
2015
йилнинг
01 октябргача
хакикатда
сотилган
Бажари-лиши % 2015
йилнинг
январь-
сентябр
ойида
тузилган
шартнома
2015
йилнинг
01 октябргача
хакикатда
сотилган
бажари-лиши %
1 Хоразм ШСБ 41,25 43,57 106 16,50 10,85 66 0,30 0,54 180
2 Хонка ШСБ 45,00 0,35 1 15,00 0,12 1 0,15 0,02 12
3 Хива ШСБ 38,00 12,59 33 12,00 6,47 54 0,15 0,44 295
4 Янгибозор ШСБ 35,00 14,01 40 12,00 13,13 109 0,15 0,31 205
5 Кўшкўпир ШСБ 99,00 86,89 88 22,50 24,65 110 0,75 1,08 144
6 Кизилтепа ШСБ 2,00
7 Навоий ШСБ 3,75 7,31 195 0,03
8 Гиждувон ШСБ 7,50 0,38
9 TAXIATOSH ШСБ 2,25 2,80 124 0,10 0,24 235 0,10 0,13 131
10 Жондор ШСБ 10,00
11 Кунгирот ШСБ 1,10 0,20 18 0,88 0,41 47 0,20 0
12 Беруний ШСБ 1,50 5,84 389 0,40 0,95 237 0,10 0,12 120
13 Галлаорол ШСБ 7,50 2,03 27 0,15
14 Сиёб ШСБ 3,50
15 Иштихон ШСБ 2,00
16 Бухоро ШСБ 1,50 7,47 498
17 «Ок Арик» ШСБ 4,50 2,24 50
18 Яккабог ШСБ 7,50 18,91 252 2,25 0,15 0
19 Гулистон ШСБ 11,25 3,75 0,38
20 VODIL ШСБ 5,50 0,55 10 3,75 1,50 0
21 Kitob ШСБ 3,75
22 ORТAOVUL ШСБ 2,25
23 ККШарапсауда 0,60 0,20 34 0,60 7,73 1289 0,20 0,13 64
24 Каттакургон ШСБ 5,00 1,85 37 0,02
25 Дустлик ШСБ 2,25 9,76 434
26 Элликкала ШСБ 0,75 1,19 158 0,75 0,50 66 0,20 0,10 50
27 TO’RTKO’L ШСБ 0,75 1,99 265 0,75 0,29 39 0,10 0,04 42
28 Шахрисабз ШСБ 40,00 16,79 42 0,13 0,04
29 Олот ШСБ 3,00 5,53 184 0,01 0,10
30 Markaz ШСБ 1,50 1,48 99 0,09
31 TOZA ШСБ 30,00 10,14 34 0,02
32 Nishon ШСБ 11,00 15,70 143 0,67 0,05 7 0,05
33 Самарканд ШСБ 3,75 5,58 149
34 Хатирчи ШСБ 11,00
35 Qarshi  ШСБ 30,00 21,67 72 0,01
36 Куйичирчик ШСБ 3,00 2,28 76
37 Малик ШСБ 3,75 5,48 146
38 Осиё ШСБ 7,50 0,75 10 0,14
39 Богишамол ШСБ 6,75
40 Учтепа ШСБ 0,70 1,69 241
41 SHAYXONTOXUR ШСБ 30,00 4,57 15 1,33 0,08 6 1,33 0,06 4
42 Юнусобод ШСБ 1,50 2,99 200
43 Чирчик ШСБ 5,00 10,82 216 0,13 2,96 2223 0,13 0,04 27
44 G’azalkent ШСБ 2,50 3,45 138
45 JARQORGON ШСБ 2,00 2,87 144 0,05 0,10
46 ЗАРАФШОН ШСБ 3,75 2,61 69 0,02
Жами: 541,65 334,12 62 93,73 68,75 73 6,29 3,24 52

2015 йилнинг 1 октябр ҳолатига жамиятнинг дебитор қарздорликлари жами 3802,8 млн.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 2006,5 млн.сўмга ошган. Шунингдек, ҳисобот даври оҳирида жами кредитор қарздорлик 5577,0 млн.сўм бўлиб, йил бошига нисбатан 909,8 млн.сўмга кўпайган. Дебитор қарздорликларнинг кўпайиши асосан “Шаробсавдо” корхоналарига берилган маҳсулотлар билан изоҳланса, кредитор қарздорликлар олинган спирт ва ёрдамчи материаллар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинмаганлиги билан изоҳланади. Муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик мавжуд эмас. Иш ҳақидан 1 ойлик қарздорлик мавжуд бўлиб, ўз вақтида тўланиб келмоқда.

2015 йилнинг 9 ойини 572,1 млн.сўмлик соф фойда билан якунладик. 2015 йилнинг 4-чорагида 153 минг дал ароқ, 30 минг дал вино, 0,8 минг дал коньяк маҳсулотлари қуйиш ҳамда 927,9 млн.сўм фойда олиш режалаштирилган. Бунинг учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ички ва ташқи сифатига эътибор қаратиш, дизайнларини яхшилаб бориш бўйича қаттиқ ишлаш талаб этилади. Жамоамиз аъзолари ҳукуматимиз олдимизга қўйган топшириқларни аъло даражада бажарилишининг уддасидан чиқадилар.

Кузатув кенгаши Н.Вапаев сўзи:

Ҳурматли Кузатув кенгаши аъзолари раис Ш.Эшчановнинг 2015 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича ҳисоботини тингладик. Бунга кўра жорий йилнинг 9 ойига мўлжалланган бизнес режанинг баъзи кўрсаткичларини тўлиқ бажармаганлигини инобатга олган ҳолда 2015 йилнинг 4-чорагида бизнес режада кўрсатилган барча кўрсаткичларни ортиғи билан бажаришимиз керак деди. Кузатув кенашининг аъзолари Р.Абдураимов, А.Қодиров, В.Атабаевлар ҳам ўз сўзларида жамият бошқаруви раиси ва Кузатув кенгаши раисларининг фикрларини қўллаб қувватлаб, ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, ассортиментларни кўпайтириш, экспорт учун маҳсулотлар ишлаб чиқариб корхонага чет эл валютасини олиб келиш, кўпроқ фойда олиш тўғрисидаги фикрларни билдирдилар.

Кун тартибидаги 2 масала бўйича жамият ички аудит хизмати аудитори 2014 йил 1 январдан 1 октябргача бўлган давр учун молиявий хўжалик фаолияти аудиторлик текширувини ўтказган. Ўтказилган аудит текшируви бўйича ҳисоботда қуйидаги камчиликлар бўйича тавсиялар берилган. Жумладан:

– Ҳисобот берилаётган 9 ойлик даврда молия-хўжалик фаолиятидан 706 млн.сўмлик соф фойда олиш белгиланган, ҳақиқатда ҳисобот даврида 572,4 млн.сўмлик соф фойда олинган, ёки бизнес-режа кўрсаткичи 81,1 фоизга бажарилган;

– Ҳисобланилган диведендлар белгиланган муддатларда акциядорларга тўлиқ тўлаб берилмаган, текшириш кунида диведенд тўловларидан жамиятнинг қарздорлиги 158,3 млн.сўмни ташкил этган;

– Жамиятда мавжуд асосий воситаларга ҳисобланилаётган эскириш (амортизация)лар меъёрлари таҳлил этилганда, айирим асосий воситаларга ортиқча, айирим асосий воситаларга эса солиқ кодексида белгиланган меъёрлардан кам эскиришлар ҳисобланаётганлиги олдинги аудит текширувларида кўрсатиб ўтилган бўлса-да, тузатиш бухгалтерия ўтказмалари бериш амалга оширилмаган;

– 01.01.2015 йил ҳолатига жамият ҳисобида банк ва турли ташкилотларнинг 114668 дона жами 14519,8 минг сўмлик акциялари мавжуд. 2015 йилнинг 9 ойи давомида “Савдогарбанк”нинг акциялари учун 2645,7 минг сўм, диведендлар олинган.

Қимматли қоғозлар бўйича мутахассисга (корпоратив маслахатчи) қолган барча акциялар учун дивиденд тўловлари ҳақида ёзма маълумот олиш кераклиги бўйича тушунтиришлар берилган;

– Ҳисобот йили бошида қурилиш дирекцияси томонидан қуриб битказилган (топширилган) уй-жой учун 1186,8 млн.сўмлик қарздорлик мавжуд бўлиб, ҳисобот даври давомида ушбу қарздорликнинг фақатгина 89 млн.сўм жамият ҳисоб рақамига келиб тушган. Жамиятнинг молиявий аҳволини яхшилаш, айланма маблағлар миқдорини кўпайтириш мақсадида мазкур қарздорликнинг ундириш чоралари кўрилиши лозим;

– Қурилиш ўрнатиш ишларини расмийлаштиришда мазкур ишлар қайси объектда бажарилаётганлигини кўрсатиш ва бино қурилиши фойдаланишга топширилганда албатта ички ишчи коммиссияси томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаларини тузиш талаб этилади;

– Моддий жавобгар шахслар томонидан ҳар ойда тузиб ҳисобхонага топширилаётган ҳисоботлар талаб даражасида эмас, жумладан, моддий жавобгар шахслар томонидан текшириб қабул қилинган кўпгина ҳисоботларда бош ҳисобчи ҳамда бошқарув раиси томонидан тасдиқловчи имзолар мавжуд эмас;

– Ишлаб-чиқариш жараёнида сарф этилган харажатларни, яъни таннарх харажатларини тўғри шакллантириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги №54-сонли қарори “Махсулот(хизмат, ишлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом қоидаларига тўлиқ риоя этиш мақсадга мувофиқлиги тушунтирилган. Масалан: 2015 йилнинг 9 ойи давомида жамиятга кўрсатилган қўриқлаш хизмати харажатлари, дизинфекция хизмати, электр энергия, фойдаланилган табиий газ харажатлари ва бошқа харажатлар тўғридан тўғри асосий фаолиятга, яъни 20.10 хисоб вараққа олиб  борилган. Мазкур харажатларни пропорция шаклида (жамиятда қабул қилинган ҳисоб сиесати қоидалари асосида) тегишли ҳисобваракларда акс эттириш лозим;

– Жамиятнинг тўловчанлик қобиляти йил бошида 1,19 ни ташкил этган булса, 01.10.2015 йил ҳолатига келиб тўловчанлик қобиляти 1,22 бирликгача кўпайган бўлса-да, меъер даражасида эмас. Меъёр бўйича ушбу коэффицент 1,25 дан кам бўлмаслиги зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар берилган.

Ўтказилган ички аудит ҳисоботи бўйича Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган “Бухгалтерия ҳисобининг 21-сонли миллий стандарти” талаблари асосида ҳисобварақ(счет)лар режасини тузиб чиқиш, ҳамда унга тўлиқ амал қилиш, бухгалтерия ҳисобини юритишда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги “Махсулот (товар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш, сотиш жараёнида харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида»ги 54-сонли низом талаблари тулиқ риоя этиш, ички назорат системасини кучайтириш чораларини кўриш, жамият активларининг бутлигини таъминлаш мақсадида ҳар ойда ўтказиладиган саноқ (инвентаризация)ларни ўзгариб турувчи ишчи гуруҳларни ташкил этган ҳолда ҳаққоний ўтказилишига эришиш талаб этилаши, мутахассисларнинг билим даражасини ошириш, қонунчиликка киритилаётган ўзгаришларни ўз вақтида бухгалтерия ҳисобида акс эттиришни таъминлаш мақсадида “НОРМА” электрон тармоғига уланиш тавсия этилган. Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев, аъзолари Р.Абдураимов, А.Қодиров, В.Атабаевлар, бошқарув раиси в.в.б. Ш.Эшчанов, аъзоларидан А.Артиқов ва А.Машариповлар ўз сўзларида чуқур тушунтиришлар бериб ўтдилар.

Мажлисни жамият Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев йиғилиш қатнашчиларини кун тартибига киритилган 3 масаласи бўйича  “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2015 йил 12 октябрдаги 10/1864-сонли хатида Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуннинг 53-моддасида дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланиши кўрсатилган.

Жамият акциядорларининг 2014 йил якунлари бўйича умумий йиғилиши 2015 йил 17 апрелда ўтказилган бўлиб, йиғилиш қарорига асосан 156,7 млн.сўм дивиденд маблағи 2015 йил 16 июнгача холдинг компаниясига  тўланиши лозимлиги кўрсатилган. 2015 йилнинг 1 октябр ҳолатига жамият томонидан холдинг компаниясига 30 млн.сўм тўланган бўлиб, ўз муддатида тўланмаган дивиденд бўйича 3,78 млн.сўм пеня ҳисобланган. Бундан ташқари ўтган 2014 йилда тўлов муддати кечиктирилган дивиденд учун ҳисобланган 1,74 млн.сўм пеня қарздорлиги мавжуд. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ходинг компанияси олдидаги 126,7 млн.сўм дивиденд ва 5,5 млн.сўм пеня қарзларини зудлик билан тўлаб бериш ҳамда ушбу камчиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда тегишли чора кўриш сўралган.

Мажлисни жамият Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев йиғилиш қатнашчиларини кун тартибига киритилган 4 масаласи юзасидан сўзни жамиятнинг молиявий ишлар бўйича директори А.Машариповга берди.

Эшитилди: Жамиятнинг молиявий ишлар бўйича директори А.Машариповнинг сўзи.

Улар ўз сўзида қуйидагилар бўйича батафсил тўхталиб ўтдилар. Жумладан, 2016 йил “Бизнес режаси”ни тузиш учун 2015 йил натижаларини аниқлаб олиш кераклиги, бошланғич ҳисоб-китобларга кўра жамиятда 2015 йил учун тасдиқланган “Бизнес режа” бўйича ўрнатилган ишлаб чиқариш режа топшириклари тўлиқ бажарилиши кутилаётганлигини билдириб, юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда 2016 йил учун белгиланадиган ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини олдинги йилга  нисбатан ўсишини ҳисобга олган ҳолда “Ароқ” қуйишни 545 минг дал, “Вино” қуйиш 120 минг дал, “Коньяк” қуйиш 3 минг дал режалаштирилаётганлигини билдириб ўтдилар.

2016 йил учун қабул қилишга таклиф этилаётган “Бизнес-Режа” асосий параметрлар бўйича қуйидаги иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ахборот бериб ўтдилар. Жумладан:

                                                                                    (млн.сўм)

Маҳсулот ишлаб чиқариш 26995
Халқ истеъмоли маҳсулоти 58500
Маҳсулот таннархи 22496
Баланс фойда 1656
Соф фойда 1500
Қўшилган қиймати солиғи 9750
Акциз солиғи 21755

Ушбу кўрсатилиб ўтилган кўрсаткичлар асосида тайёрланган “Бизнес режа”ни тасдиқлаб ўтишни сўрадилар.

Эшитилди: Жамият бошқаруви раиси в.в.б. Ш.Эшчановнинг сўзи.

Масала муҳокамаси бўйича жамият бошқаруви раиси в.в.б. Ш.Эшчанов сўзга чиқиб, ички истеъмол бозорни сифатли ва харидоргир маҳсулотлар билан тўлдириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш, маҳсулот дизайнларини замон талаблари асосида амалга ошириш борасида жамият бошқаруви томонидан муайян ишлар амалга оширилганлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари кўпайтирилиб, ички истеъмол бозорда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига асос солинганлигини маълумот тариқасида билдириб ўтдилар. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини кўпайтириш, борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан жамият томонидан амалда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сони сезиларли кўпайиб бориши таъминланган. Чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи безалишига алоҳида эътибор қаратилиб маҳсулотлар янгидан янги ҳар хилдаги идишларга қўйилиб жамиятда фаолият кўрсатиб келаётган “Сувенир” цехининг фаолияти ривожлантирилиб чиқарилаётган маҳсулотларнинг харидорлилиги кескин ошиб бораётганлиги ва жамиятимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган “Виноматериал”лар ва “Коньяк спирти”ни сотиб олиш бўйича хамдўстлик мамлакатларидан ҳам кўплаган таклифлар тушаётганлигини билдириб ўтдилар. 2016 йилга тасдиқлаш учун таклиф этилаётган “Бизнес-режа”нинг асосий параметрлари тўғрисида яна бир бора тўхталиб, режалаштрилаётган ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилиш йўналишлари бўйича сўз олиб бориб уларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Жамият бошқарув раисининг нутқи тинглангач мажлис раиси Н.Вапаев жамият тафтиш комиссиясининг 9 ойлик ҳисоботини ўқиб эшиттирди. Ҳисоботга асосан 2015 йилнинг 9 ойида жамият бошқаруви томонидан йирик битимлар тузилмаганлиги аниқланганлигини айтиб ўтди. Кун тартибининг 5  масаласи жамиятимиз ички аудит хизмати аудитори Бозоров Хомитнинг йил бўйи кўрсатган самарали меҳнат фаолиятини, мавжуд камчиликларни бартараф этишда кўрсатган ёрдамларини, жамиятни келгусида ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифлар бераётганлигини айтиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган “Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида”ги низомнинг 10-бандига асосан ички аудит хизмати ходимлари корхона Кузатув кенгаши томонидан ҳар йили аттестациядан ўтказилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ҳукумат қарорлари ва топшириқларини ўз муддатларида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан ички аудитори Бозоров Хомит Кузиевич аттестациядан ўтказилади.

Кузатув кенгаши аъзолари томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб олинганлиги ҳамда аудит текширувларида аниқланган камчиликларни бартараф этишда ўзининг тўғри таклиф ва хулосаларини мунтазам равишда тақдим этиб бораётганлигини инобатга олиб Бозоров Хомит Кузиевич аттестациядан ижобий натижа билан ўтказилди ва у билан мехнат шартномасини яна бир йилга узайтириш таклифи берилди. Кузатув кенгаши ва Бошқарув органи аъзолари мажлис раиси томонидан киритилган таклифни бир овоздан маъқуллашди.

Кун тартибидаги 6 масалага эътиборни тортиб Кузатув кенгаши раиси Н.Вапаев жамиятнинг бошқарув органи раҳбарлигига номзодларни танлаш регламенти ўқиб эштирди ва иловага асосан жамиятнинг бошқарув органи раҳбарлигига номзодларни танлаш регламентини тасдиқлаш таклифини киритди. Таклиф бир овоздан маъқулланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Кузатув кенгаши йиғилиши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

  1. “Urganch Sharob” акциядорлик жамиятининг 2015 йилнинг 9 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ва 4-чоракдаги вазифалар тўғрисидаги жамият бошқарув раиси ҳисоботини 2015 йил 4-чораги учун тасдиқланган бизнес режа топшириқларини бажариш шарти билан тасдиқлансин.
  2. “Urganch Sharob” акциядорлик жамиятининг ички аудит Х.Бозоровнинг
    2015 йилнинг 9 ойи якуни бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. Жамият Бошқарув органи томонидан барча масъул ходимларни жалб этган ҳолда жорий йил якунигача ҳисоботда таъкидлаб ўтилган хато ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилсин.
  3. 2015 йилнинг 9 ойи якуни бўйича жамиятининг ички аудит Х.Бозоровнинг ҳисоботида кўрсатиб ўтилган камчиликлар олдинги аудит текширувларида кўрсатиб ўтилишига қарамасдан яна такрорланганлиги, 2015 йил учун тасдиқланган “Бизнес-режа”нинг асосий кўрсаткичи соф фойда олиш режаси 81,1 фозга бажарилганлиги ҳамда “O`zvinosanoat-xolding” ХКнинг 2015 йил 12 октябрдаги 10/1864-сонли хати бўйича 2014 йил учун ҳисобланган дивидендлар ўз муддатида тўланмаганлигини инобатга олиб, жамият бошқарув органи раиси в.в.б. Ш.Эшчановга ҳайфсан эълон қилинсин ҳамда 2015 йил якуни билан тасдиқланган «Бизнес-режа»нинг барча параметраларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш, акс ҳолда жамият бошқарув органи раиси в.в.б. Ш.Эшчановни эгаллаб турган лавозимига лаёқатлилиги масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
  4. “Urganch Sharob” акциядорлик жамиятининг 2016 йилга мўлжалланган “Бизнес режа”си берилган тавсия ва кўрсатмаларни бажариш шарти билан маъқуллансин ва тасдиқлаш учун жамият акциядорларининг 2015 йил якунларига бағишланган навбатдаги Умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.
  5. “Urganch Sharob” акциядорлик жамияти ички аудит хизмати аудитори Бозоров Хомит билан меҳнат шартномаси муддати бир йилга узайтирилсин.
  6. Жамиятнинг бошқарув органи раҳбарлигига номзодларни танлаш регламенти иловага асосан тасдиқлансин.
Овозли ўқиш Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support